АЗЛ

АЗЛ
(“Исломда ижтимоий алоқалар” туркумидан)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Азл – жинсий алоқа вақтида, шаҳват суви ажралиши яқинлашганда, сувни ташқарига тўкиш учун эркак ўз олатини аёлнинг фаржидан чиқариб олишидир. Азл қилиш шариатда жоиздир. Демак, эр ўз аёли билан жинсий қўшилиб, шаҳват суви ажралиши вақтида уни ташқарига тўкиши мумкин. Бухорий Атодан, Ато Жобирдан ривоят қиладики:
«كان نعزل على عهد رسول الله r والقرآن ينزل»
«Расулуллоҳ с.а.в. даврларида бизлар азл қилардик ва Қуръон нозил бўлиб турарди». Жобирнинг Атодан бундай дегани ривоят қилинади:
«كنا نعزل والقرآن ينزل»
«Биз азл қилардик, ҳолбуки Қуръон нозил бўлиб турарди» (муттафақун алайҳ). Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда:
«كنا نعزل على عهد رسول الله r فبلغه ذلك فلم ينهنا»
«Расулуллоҳ с.а.в. даврларида азл қилардик, бунинг хабари Расулуллоҳ с.а.в.га етиб борди ва бизни азлдан қайтармадилар». Бу эса, Расулуллоҳ с.а.в. азлни тасдиқлаганлари бўлиб, унинг жоизлигини кўрсатади. Чунки азл ҳаром иш бўлганда эди, Расулуллоҳ с.а.в. жим турмасдилар. Бундан ташқари, азлнинг бу ҳукми саҳоба томонидан Расулуллоҳ с.а.в. замонларига уланган. Агар саҳоба бирор ҳукмни Расулуллоҳ с.а.в. замонларига уласа, у марфуъ ҳадис ҳукмида бўлади. Чунки саҳобаларнинг ҳукмлар ҳақида сўрашга тўлиқ асослари бўлгани туфайли, Расулуллоҳ с.а.в. бундан хабардор бўлганлар ва уни тасдиқлаганлар. Азлнинг мумкинлиги ҳақида бир неча саҳиҳ ҳадислар келган. Имом Аҳмад, Муслим ва Абу Довуд Жобирдан ривоят қилганлар:
«أن رجلاً أتى النبي r فقال: إن لي جارية هي خادمتنا وسانِيَتُنا في النخل وأنا أطوف عليها وأكره أن تحمل فقال: اعزل عنها إن شئت فإنه سيأتيها ما قدر لها»
«Бир киши Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларига келиб: «Менинг хизмат қиладиган ва хурмоларимни парвариш қиладиган чўрим бор. Мен унинг олдига кириб тураман ва унинг ҳомиладор бўлиб қолишини истамайман», деди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в.: «Истасанг азл қил, чунки унга тақдир қилинган нарсани туғаверади», дедилар». Имом Муслим Абу Саиддан ривоят қиладилар:
«خرجنا مع رسول الله r في غزوة بني المصطلق فأصبنا سبياً من العرب فاشتهينا النساء, واشتدت علينا العزبة, وأحببنا العزل فسألنا عن ذلك رسول الله r فقال: ما عليكم أن لا تفعلوا فإن الله عز وجل قد كتب ما هو خالق إلى يوم القيامة»
«Расулуллоҳ с.а.в. билан Бану Мусталақ Ғазотига чиқдик ва араблардан асирлар олдик. Аёллар билан бирга бўлишни хоҳлаб қолдик. Бизларни бўйдоқлик қаттиқ қийнарди. Биз азл қилишни хоҳладик ва бу тўғрида Расулуллоҳ с.а.в.дан сўрадик. У зот: «Бундай қилишларингизда сизларга гуноҳ йўқ, чунки Аллоҳ Таоло Қиёматгача яратадиган нарсаларининг ҳаммасини ёзиб қўйган», дедилар». Имом Абу Довуд Жобирдан ривоят қилади: «Ансорийлардан бир киши Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳузурларига келиб:
«إن لي جارية وأنا أطوف عليها وأنا أكره أن تحمل فقال: اعزل عنها إن شئت فإنه سيأتيها ما قدر لها»
«Менинг бир чўрим бор. Мен унинг олдига кириб тураман ва ҳомиладор бўлиб қолишини истамайман», деди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в.: «Агар хоҳласанг ундан азл қил, чунки унга тақдир қилинган нарсани туғаверади», дедилар». Азл қилувчининг мақсади қандай бўлишидан қатъий назар, хоҳ фарзанд кўрмаслик, хоҳ озроқ фарзандли бўлиш ёки аёлнинг заифлиги туфайли ҳомиладорликдан қийналмаслиги ёки турмушда доимо навниҳол бўлиб юриши учун қийнамаслик ёки бундан бошқа нима мақсад қилинишидан қатъий назар, эркак киши азл қилиши мумкин. Чунки бу тўғридаги далиллар мутлақ келган ва бирор ҳолат билан қайдлаб қўйилмаган ҳамда ҳеч қандай хослашсиз умумий келган. Демак, ҳукм умумийлик ва мутлақлигида қолаверади «Азл қилиш – туғилмаган болани ўлдириш», дейилмайди, чунки буни рад этувчи очиқ ҳадислар келган. Имом Абу Довуд Абу Саиддан ривоят қилади:
«أن رجلاً قال: يا رسول الله إن لي جارية وأنا أعزل عنها وأنا أكره أن تحمل وأنا أريد ما يريد الرجال وإن اليهود تحدث أن العزل الموءودة الصغرى. قال: كذبت يهود لو أراد الله أن يخلقه ما استطعت أن تصرفه»
«Бир киши: «Эй Расулуллоҳ, менинг бир чўрим бор, ундан азл қиламан, чунки унинг ҳомиладор бўлишини хоҳламайман. Мен ҳам эркаклар хоҳлайдиган нарсани хоҳлайман. Шу билан бирга яҳудийлар: «Азл – болани тириклай кўмишнинг кичикроғи», дейишади», деди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в.: «Яҳудийлар ёлғон айтибди, чунки агар Аллоҳ яратишни хоҳлаган бўлса, сен қайтара олмайсан», дедилар».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
08.08.2020й
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб