Ғазо жон беряпти, ўзбек режими эса Ғарб билан ош-қатиқ бўляпти

Матбуот баёноти
Ғазо жон беряпти, ўзбек режими эса Ғарб билан ош-қатиқ бўляпти
بسم الله الرحمن الرحيم
Апрел ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон Ғарбдаги мустамлакачи давлатларнинг қароргоҳига айланиб қолди, десак муболаға бўлмаса керак. Жумладан, 3-4 апрел кунлари Самарқанд шаҳрида “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи саммити бўлиб ўтди. Саммитда Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этди. 7 апрел куни Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Абдулазиз Комилов Вашингтонда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау билан учрашди. 10 апрел куни эса, президент Шавкат Мирзиёев Британия собиқ бош вазири, Глобал ўзгаришлар институти раиси Тони Блэрни қабул қилди. Шу каби Ғарб манфаатларига хизмат қилувчи яна бир қатор учрашув ва тадбирлар бўлиб ўтди. Америка, Франция, Англиядек кофир мустамлакачи давлатлар Украина инқирози фонида Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон “пироги”дан каттароқ улушга эга бўлиш учун ўзаро рақобатга янада жиддийроқ киришяпти. Минтақадаги золим режимлар эса, улар ваъда қилаётган миллиардлаган маблағларга сўлаклари оқиб, гўё суякни кўрган кўппак сингари думларини ликиллатишяпти.
Ҳа, Ғазо ўн минглаган бегуноҳ болалари, ожиза аёллари билан ўлаётган, жон бераётган бир вақтда мана шундай ишлар содир бўляпти! Америка лаънати яҳуд вужудини очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлаб, ҳимоя қиляпти, Ғазони ер билан яксон қилишига қўйиб беряпти! Франция ва Англия ҳам босқинчи яҳуд режими тарафида турибди. Марказий Осиё режимлари, хусусан, ўзбек режими ҳам мазкур кофир мустамлакачи давлатлар билан уларнинг ифлос пуллари ва қўллаб-қувватловини олиш учун қуюқ алоқалар ўрнатишда кимўзарга мусобақалашишяпти.
Бу инсон ақлига сиғмас даражадаги хиёнат эмасми?! Бу ҳукмдорларга нима бўлган ўзи?! Наҳотки, мусулмон эканлигингизнинг сизлар учун бирор маъноси қолмаган бўлса…?! “Дин пешволари”чи, сизларга нима бўлган?! Устингиздаги бошлиқларингизнинг улкан хиёнатларини кўриб туриб ҳам қабрдаги ўликлар каби сукут сақлаб келаётганингиз учун ўзингизни озгина бўлса-да гуноҳкор ҳис қилмаяпсизми?! Бемалол еб-ичиб, ухлаб юраверасизларми?! Ёки Аллоҳнинг “макри”дан шунчалик ҳам хотиржам бўлиб қолдингизми?! Ҳайф сизларга илм, ҳайф сизларга меҳроб!…
Афсуски, бугун Ўзбекистондаги бу икки тоифа Ислом ва мусулмонлар тарафида бўлиш ўрнига, душманларимиз тарафига ўтиб олишган. Ҳолбуки, ҳар бир иймон эгасининг юрагини тешиб юбораётган Ғазодаги мазлум мусулмонларнинг дод-фарёдлари уларнинг қулоқлари ва қалбларига ҳали ҳам етиб бормаяпти! Мана, ҳеч бўлмаса фаластинлик бир муслиманинг қуйидаги гапларидан сўнг Исломий юртлар бошлиқлари ҳаракатга келмасмиди?! Бу мазлума шундай дейди: “Кўз ўнгимда эримни ўлдиришганига, ўғлимнинг оёқлари узилиб кетганига гувоҳ бўлдим. Оёқларини рўмолим билан боғлаб, тўрт километр йўл босдим. Лекин у ҳам ўлди. Қўлимдан келганини қилдим. Ҳатто рўмолим ҳам фойдали бўлди, лекин мусулмонлар рўмолимчалик фойда келтиришмади!” Унинг қонга бўялган рўмолини бошига илган ҳолда олинган сурати тагига мана шу сўзлар ёзилиб, ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Исломий юртлар устига ўрнашиб олган золим ва хоин режимларнинг фаластинлик биродарларимизга битта рўмолчалик ёрдамчи бўла олмаётгани бор ҳақиқат! Ўзбек режими ҳам шулар жумласидан! Чунки бунчалик даражада оғир, шармандали гапларни эшитишга юзлари чидаяптими, демак, уларнинг қалблари тош каби, балки ундан-да баттарроқ қотган. Аксинча, ҳеч уялмай, ҳеч хижолат бўлмай, анави кофир мустамлакачи давлатлар билан ош-қатиқ бўлишармиди?!
Биз Аллоҳ таолодан кофир мустамлакачи давлатларни бизларнинг қўлимиз билан тез кунларда ҳалок қилишини, ер билан яксон қилишини, уларга малайлик қилаётган режимларни бошимиздан тезроқ кўтариб, мусулмонларнинг жони, моли ва обрўсини жидду жаҳд билан ҳимоя қиладиган Халифалик давлати тикланишига изн беришини ёлвориб сўраймиз! Ва Халифа қўмондонлигидаги Исломий қўшин аввал Фаластинни – Ғазо ва Ақсони нажас яҳудлардан, сўнгра бутун Исломий юртларни мустамлакачи кофирлар нуфузи ва ҳукмронлигидан озод этишини сўраб дуо қиламиз! Бу кунлар, Аллоҳнинг изни ила, албатта, яқиндир!
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ*بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
– “Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. (Рум:4-5)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми