Байрам арафасида Ислом оламига бир назар!
بسم الله الرحمن الرحيم
Байрам арафасида Ислом оламига бир назар!
Ислом олами фазилатли Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигини ўтказмоқда. Ушбу ўн кунлик хақида, Пайғамбар САВ шундай дейдилар: “Ушбу ўн кунлик дунёнинг энг хайрли ўн кунлигидир”.
Ҳа, ушбу ўн кунлик шундай фазилатларни ўзида мужассам қилганки, уларни эсга олган ҳар бир холис инсоннинг кўзлари беиҳтиёр намланади. Яъни ушбу ўн кунликни энг асосий амалларидан бири, бутун ер юзидаги миллионлаган мусулмонлар жамоаси, умрлари давомида бир марта фарз бўлган муқаддас хаж амалларини адо этиш мақсадида Аллоҳнинг байтига келадилар. Барча Ислом умматининг орзуси бўлган муқаддас Каъба зиёратида бўладилар. Бу жой шундай бир қадамжоки, Росулуллоҳ САВ айтганларидек, “Кишики умри давомида инсонийлик юзасидан қилган хатолари кечириладиган, амал дафтарлари янгиланадиган, гуноҳлар ўчирилиб савоблар битиладиган” бир даргоҳдир.
Шунингдек, бу хаж маросимлари қисқа кунларда ўтиб кетсада, Ислом дини инсонийлик, одамийлик, тотувлик ҳамда оламшумул дин эканлигини бутун инсониятга эслатиб, бу уммат бир имом орқасида жамлана олишлигини яққол намоён қилади. Яъни миллатидан, ирқидан, ватанидан, тилидан, бойлигу-фақирлигидан қатъий назар, бир қора тош атрофида жамланиб дуода, зикрда, ибодатда бир сафда турадилар.
Қолаверса, жаннат булоқларини эслатувчи Зам-зам булоғидан ташналикларини қондирадилар. Хожар онамиз сув излаб сайр этган Сафо ва Марво оралиғида сайр этадилар. Отамиз Одам АС билан онамиз Момо Ҳавони гуноҳлари афв этилиб, бир неча юз йиллик айрилиқдан сўнг учрашган Арофат тоғида дуода бўладилар. Сўнгра, бобомиз Иброҳим АС ўз ўғли Исмоил АС ни қурбонлиги рамзи сифатида бир қўйни қурбонлик қилганларидек, хожиларимиз Парвардигоро мен сенинг розилигинг йўлида жонимни ҳам, молимни ҳам қурбон қилишликка тайёрман, дея қурбонликларига пичоқ тортадилар.
Ушбу ўн кунликни яна бир неча фазилатлари борки, бу фазилатларни эслаганимизда қалбларимизда Аллоҳнинг нусрат тонглари ёриша бошлагандек бўлади. Аксар пайғамбарларнинг тарихига назар солар эканмиз, ер билан осмон алоқалари ушбу ўн кунликка тўғри келади. Ҳазрати Нуҳ пайғамбарнинг қавми итоатсизлиги туфайли, уларга Аллоҳ шундай бир балони юбордики, ер ва осмон сувлари бирлашди. Бутун ер юзини сув босиб, фақатгина Нуҳ ва унинг асҳобларигина тўфон балосидан омонда қолиб, Аллоҳнинг нусратига мушарраф бўлганлар.
Ушбу ўн кунликда Иброҳим АС нинг итоатсиз, мушрик бўлиб кетган қавми улкан жиноятга қўл урди. Яъни адашган кимсаларни ҳидоятга бошлаб, тавҳидни олиб келган ўз пайғамбарини оловга ташлаганларида, Аллоҳ ўз ҳабибига оловдан омонлик берди.
Юнус пайғамбар эса, денгиз қаъридаги балиқнинг оғзидан дунё ҳаётига қайтган кун ҳам ушбу ўн кунликдир.
Аллоҳнинг пайғамбари бўлмиш Мусо АС ва унинг қавми худолик даъвосидаги Фиръавн ҳамла қилиб келаётган пайтда денгиз иккига бўлиниб, омонликка чиққан ва Фиръавн бутун лашкари билан ҳалокатга юз тутган сана ҳам ушбу фазилатли кунларга тўғри келган.
Ваниҳоят, Пайғамбаримиз Муҳаммад САВ ва саҳобалар ўн уч йиллик жабру-зулмлардан халос бўлишлигига ишора қилувчи Ақаба байъати, яъни Мадиналик ансорлар ўз ҳокимиятларини Ислом асосида юритишликка, илоҳий қонунлар билан ҳаётларини давом эттиришликка, молу-жонларини Аллоҳ ва Унинг росули йўлида фидо қилишга байъат берган кунлари ҳам ташриқ кунларига тўғри келади.
Аммо шундай фазилатли кунларда, қалбларимизга тинчлик бермаётган бир дард борки, Ислом умматининг бир бўлаги бўлган Шом, Ироқ, Афғонистон, Шарқий Туркистон ҳамда Африка диёрларидаги мусулмон ака-укаларимиз, опа-сингилларимиз, мурғак гўдакларимиз мана неча йилдирки, қорни тўйиб овқат еганларини эслолмайдилар. Қанчадан-қанча кексалар, ёш болалар мудҳиш очлик туфайли ҳаётдан кўз юммоқдалар. Улар шу аҳволда кун кечираётганлари жавобсиз қолади деб, ўйлайсизми? Йўқ асло! Бу хусусда Пайғамбаримиз САВ айтадиларки: “Қўшнисининг очлигини била туриб ўзи тўқ ҳолда тунаган киши менга иймон келтирмабди”.
Ёки куни кеча юз минглаб муҳожирлар ўз юртларида туриб қилган дод-фарёдларига биров қулоқ солмагач, оч-юпун ҳолларида денгизлар оша ажнабий юрт дарвозаларига ўзларини урдилар. Бу ҳолатлар жавобсиз қолади деб, ўйлайсизми? Йўқ асло! Ислом мусулмондан ўзи тинчлик билан неъматланган вақтда хавотирдаги биродарларига ёрдам беришни талаб қилди. Бу хусусда Пайғамбар САВ айтадиларки: “Ким бир мусулмоннинг: «Мусулмонларга ёрдам!» — деб қичқираётганини эшитиб, унга жавоб бермаса (яъни ёрдамга бормаса), у мусулмон эмас”.
Ислом мусулмондан ўзининг ишига аҳамият бериш билан бир қаторда мусулмонларнинг ҳам ишларига аҳамият беришини талаб қилди. Бу талаблар кимга қаратилмоқда, эътибор беряпсизми? Яъни ўзга дин вакилларига эмас, сизу-биз аҳли қибла бўлган иймон эгаларига қаратилмоқда. Пайғамбар САВ бу хусусда шундай дедилар: “Эътиборини Аллоҳдан бошқага қаратган ҳолда тонг оттирган одам Аллоҳдан эмас. Мусулмонларнинг ишига аҳамият бермаган ҳолда тонг оттирган одам мусулмонлардан эмас”.
Инсониятни, биринчи навбатда, Ислом умматини ҳалокатдан қутқарадиган, халқларни вайронагарчиликдан халос этадиган, йўқ бўлиб кетган Ислом салтанатини қайта тиклайдиган ва ҳаётдан суриб ташланган Қуръонни қайта ҳаётга қайтаришнинг ягона ечими Буюк Исломий Халифаликдир! Бутун Ислом уммати интиқиб кутаётган нусрат тонги эса кун сайин, соат сайин яқин келмоқда! Огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг нусрати яқиндир!
Эй Ислом умматининг жонкуярлари! Аллоҳ ваъда қилган ғалабага шошилинг! Ҳеч шубҳасиз, сизни ердаги ноиби этажагини ва ўзи рози бўлиб ато этган динда юришингиз учун имкон яратажагини Аллоҳнинг ўзи ваъда қилган:
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الاَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ
– „Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган иймон-эътиқодли зотларни ер юзига халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ваъда қилди“. [24:55]
Ва ниҳоят сўзимиз сўнгида, биз ҳам бутун борлиқнинг эгаси бўлган Аллоҳ Таъолодан инсониятнинг бахтли ҳаёт кечириши учун ўз низоми асосида ҳаётимизни бошқарадиган Буюк Исломий Халифалик Давлатини тез фурсатларда эълон қилинишини ёлвориб сўраб қоламиз ҳамда барча Ислом умматини улуғ ва мўътабар байрамимиз бўлган ийд атқо билан муборакбод этамиз!
Ушбу байрам шодиёналаримизни қалқонимиз бўлган Халифамиз билан биргаликда ўтказишимизни буюк куч ва қудрат эгаси бўлган Роббимиздан ёлвориб сўраб қоламиз!
Бутун оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду-санолар, шон-шарафлар бўлсин!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин
22.09.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми