| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.01.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      03.01.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.12.2025
      0
    • Золим Каримов зулм салтанатини титратган рижол

      20.12.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.12.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.12.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.11.2025
      0
    • Салимова Марғуба аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.11.2025
      0
    • Аллоҳ йўлида охиратга сафар қилган рижол

      24.11.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Ўйинлар тугади”ми ёки янги геосиёсий таҳдид?

  • Замонавий уруш, янги доктрина ва хавфсизлик масаласи: Ўзбекистон қайси йўлдан бормоқчи?

  • Уммат: йўқолган ғоя ёки қайта тирилаётган тамаддун?

  • Жим Рожерс ва Ўзбекистон акциялар бозори: “ишонч” эмас, мулкни қўлдан чиқариш

  • Яман масаласининг бу қадар кескинлашуви ортида нима турибди?

  • Уммат қалқонсиз қолган аср фожиаси

  • Қизингизни нега ўқитмайсиз?

  • Ўзбекистонда ишсизлик муаммоси: вақтинчалик ечим ва ҳақиқий ечим

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Балки, улар – биз ғолиб жамоатмиз, дейишар, яқинда ўша жамоат енгилиб, ортларига қараб қочиб қолурлар!

Балки, улар – биз ғолиб жамоатмиз, дейишар, яқинда ўша жамоат енгилиб, ортларига қараб қочиб қолурлар!

By htadmin
26.11.2016
1984
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Балки, улар – биз ғолиб жамоатмиз, дейишар, яқинда ўша жамоат енгилиб, ортларига қараб қочиб қолурлар!

Абдураҳмон Восиқ – Ироқ қаламига мансуб

Башариятнинг беқарор ҳавои-нафсига, динни ҳаётдан ажратиш ақидасига ўхшаган ботил ақидага ҳамда бойликлар устидаги курашни ўзига асос қилиб олиб, куч-қудрат абадийдир, деб биладиган ноқис ақлга асосланган ҳазорат-маданият албатта ёвузлик ва кризислар келтириб чиқариши, жамиятларни хароб қилиши, инсониятни бахтсизлик ва фалокатларга элтиши муқаррар. Албатта, буларнинг бари дунёдаги террорчилар раҳбари Америкада мужассам. Демак, аҳвол шу экан, бундай давлат тўғрисида яхши гумон қилмаслигимиз лозим. У – сиёсий ва ҳарбий ҳаракатларидан хусусан, Мосул аҳлига ва бутун Ироққа, шунингдек, Сурия ва исломий юртларга яхшилик, барқарорлик олиб келишни ҳар қанча даъво қилмасин, унга ишонмаслигимиз керак. Чунки бу давлат ҳаётни, гарчи Ироқ ва унинг аҳлини ёқиш эвазига бўлса ҳам, фақат ўзининг манфаати билан ўлчайди..! Шу кунгача бу давлат тинч барқарор бир юртни кўп сонли аскарлари билан зўравонларча босиб олиб, вайрон қилиш ҳамда бўлиб ташлаш йўлида қўлидан келган барча кучини аямади, оқибат Аллоҳ Таолонинг ушбу каломида айтилганидек бўлди:

وَجَعَلَ أَهْلَهَا شِيَعًا يَسْتَضْعِفُ طَائِفَةً مِّنْهُمْ يُذَبِّحُ أَبْنَاءَهُمْ وَيَسْتَحْيِي نِسَاءَهُمْ

«Аҳолисини бўлак-бўлак қилди, улардан бир тоифани хорлаб, ўғилларини сўярди ва аёлларини тирик қолдирарди»    [Қасос 4]

Шубҳасиз, шу кунга қадар Американинг Ироқда қилган ишлари ўз лойиҳасидан бошқа ҳеч кимнинг фойдасига хизмат қилмади. Бу эса аввал Ироқни бўлиб, парчалаб ташлаш – Аллоҳнинг Ўзи сақласин – сўнг бошқа минтақа давлатларини шундай қилиш учун юртда худосиз қароқчилари билан бирга олиб келган лойиҳадир. Мана шу мақсадларини амалга ошириш учун барча имкониятларини ишга солиб, жумладан, терроризмга қарши курашиш учун халқаро коалиция кучларидан ҳамда Эрон, Туркия, Саудия, Қатар, Иордания… каби регионал малай давлатлардан фойдаланди. Зотан, бу регионал малай давлатлар ҳукмдорлари ўз юртлари бойликларини совуриш ва фарзандларини ҳалок қилиш эвазига бўлса ҳам, Америка лойиҳасини амалга ошириш устида бир-бири билан пойга ўйнашмоқда. Мисол учун, Эрон қанча-қанчалаб маблағ бериш билан ўз иқтисодига зарар етказди, қонхўр Асад режимини қўллаш учун юзлаб зобиту аскарларини ҳалок қилди. Ёки Ироққа мазҳабпараст жангариларини бериш билан уларнинг минглаб сунний биродарларини ҳалок этди, шу билан бирга, уларнинг уй-жойларини вайрон қилиш ва қочқинга айлантириш билан ичкарида ҳам, ташқарида ҳам бировларнинг қўлига-садақасига қаратиб қўйди, бошқа ёвуз мақсадларига ҳам нишон қилди. Мана биз кўряпмизки, Туркия ҳукмдорлари ҳам арзимас бир регионни пайдо қилишда ўзларига ишониб топширилган ролни яшириш учун Мосулни озод этиш, деган уйдирмага эргашишмоқда.

يُهْلِكُونَ أَنفُسَهُمْ وَاللَّـهُ يَعْلَمُ إِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ

«… Улар ўзларини ҳалок қилишади, Аллоҳ эса уларнинг ёлғончи эканликларини билади»    [Тавба 42]

Шу нарса яққол тушунилиб турибдики, Америкага сотилган Ибодий мақтаниб, ўз аскарларининг бирламчи вазифалари, «Исломий Давлат» ташкилоти зулмидан Мосулни озод этиш, қон тўкилишини тўхтатиш ва бойликларини муҳофаза этишдан иборатлигини таъкидлаб ётибди. Аммо қочқинлар билан журналистларнинг айтишича, мазҳабпараст жангарилар замбараклари ва ракеталари, шунингдек, кофирлар учоқлари ёғдираётган қирғин тошлари аёллар, болалар, қарияларни ажратмаяпти, бу бечораларнинг ҳар бири жаллод билан унинг болтаси ўртасида қолганлар… Халқаро ташкилотлар миллионга яқин қочқинга бошпана беришга ҳаракат қилмоқда. Қиш фасли яқинлашаётган бир пайтда шароит ҳам оғирлашмоқда… Ироқ эмиграция ва эмигарантлар вазири Жосим Муҳаммаднинг таъкидлашича, вазирлик Мосул шаҳридан 750 минг қочқинни бошпана билан таъминлашни режалаштирмоқда. У матбуот конференциясида унинг вазирлиги очган лагерларда 500 минг қочқинлар кутиб олиниши тахмин қилинаётганини, қолган 250 минги эса Мосул шаҳрига қўшни қишлоқларга бош уришга мажбур бўлишларини билдирди.

Ҳақиқатдан ҳам, зулм ва босқинчиликка қарши урушнинг бошида турган суннийларга қарши тузилган режа уларнинг уй-жойларини вайрон қилиб, яшашга яроқсиз култепага айлантирилгандан сўнг, айниқса, шаҳар инфраструктураси ишдан чиқарилгандан кейин ўзларини қочқинга айлантиришдир. Шу орқали Эрон ва унинг тарафдорлари Суриядаги қонхўр режимни жон сақлаб қолувчи воситалар билан таъминлашлари учун уларнинг Ироқнинг шимолий ва ғарбий ҳудудларига етиб боришлари учун йўл очиб беришдир… Шундай қилиб Сурия, Яман, Миср, Тунис ва бошқа юртлар аҳолиси уйғониш ҳамда куч-қудрат асоси бўлган соғлом ақидага эга бўлганлари учун уларга қарши шундай режалар ишлаб чиқилмоқда.

Мосул жангининг яқин ё узоқ вақт ичида ҳал этилиши ҳақида айтадиган бўлсак, жуда кўп муаммолар пайдо бўладиганга ўхшайди. Бу муаммолар Давлат ташкилоти қолдираётган меросдан ҳам, у Мосул аҳлига қарши содир этган зўравонлик, зулм ва озгина шубҳаланиш биланоқ ўз мухолифларини ўлдириб юбориш каби қилмишлардан ҳам мураккаб бўлиши мумкин. Кутилаётган бу муаммолар сабаби эса, у ердаги ҳар бир гуруҳнинг улуш олишга бўлган ўчлигига ҳамда ўз даъвосини кучайтириш учун келтираётган баҳоналарига бориб тақалади. Буни қуйидагича изоҳлаймиз:

Биринчидан: Турли-туман бўлган Мосул аҳли, юртлари ҳали Давлат ташкилоти қўлига ўтмасидан олдин, Ироқ армиясининг мазҳабпараст аскарлари томонидан таҳқирланиш, назар-писанд қилмаслик ва қалбларида жойлашган Ислом рамзларига нисбатан сўкиниш… каби не-не балоларни тотдилар. Натижада, биринчи Давлат ташкилотининг кириб келиши улар учун қутқарув чамбарагидек туюлди… Шунинг учун яна мазкур золим мазҳабпараст кўринишидаги армиянинг қўлига тушишни ҳеч истамайдилар. Айниқса, минглаб қуролли кучларга Мосулнинг собиқ мэри Асил Нажифий етакчилик қилаётган экан буни умуман хоҳламайдилар. Туркия эса уларга машқ ўргатмоқда ва Найнаво вилоятининг соқчилари бўлади, деган иддиолар билан уларга маошлар бермоқда. Илгари бу нажифийлар оиласи вилоят барпо этиш учун турк ва курдлар билан ҳамкорлик қилиш керак, деган нарсани тиқиштиришган. Бунга ҳукуматдаги айрим арконлар сукут қилса, айримлари эътироз билдирган. Улар бу регион ўз-ўзини бошқарувчи олти ёки саккиз вилоятни бирлаштиради, деб ўйлашган эди ҳамда АҚШнинг ифлос дастурига чирмашиб олиб, кўплаб инсоний, сиёсий ва иқтисодий оқловларни келтиришганди.

Иккинчидан: Курдлар. Улар Мосулнинг аксар ерларини Давлат ташкилотидан қайтариб олиб, ўзларига қўшиб олишди ёки Давлат ташкилоти кириб келиши оқибатида пайдо бўлган тартибсизликлар чоғида ҳозирда баҳсли минтақалар, дея аталган ўша ерларга ҳукмрон бўлиб олишди. Ҳукумат армияси чиқиб кетган Киркукда ҳам шундай бўлмоқда. Курдлар раҳбари Барзоний – қон билан озод этилган нарса ҳеч кимга берилмаслигини бир неча бор такрорлади! Улар Найнаво озод этилса, уларнинг ҳаққи эканини ҳамон гапириб келишади. Жангга киришмасдан олдин федерал ҳукуматдан шу хусусда битимга эришишни талаб қилишган. Демак, курдлар Мосул ерларига эга бўлиш учун доим курашиб, низолашиб келганлар ва у ердаги араб аҳли фойдасига ҳаргиз ён беришмайди! Бугун улар халқаро кучларнинг назарига тушган қудратга ҳам эга.

Учинчидан: Мазҳабпараст жангарилар. Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи бу жангарилар, ўзларига олдиндан чизиб берилган режа бўйича, Мосулда, хусусан, стратегик минтақаларда сезиларли кучга эга бўлишга қаттиқ туриб келишади. Улар бунга турли баҳоналарни келтиришади. Масалан, Давлат ташкилотининг қайта кириб келишини олдини олиш, Талаъфар районидаги шиа туркманларини ҳимоя қилиш каби баҳоналар. Шу билан бирга, Хоманаий кучларига бошпана бўлиши учун бу районни тўлиқ вилоятга айлантиришга ҳам ҳаракат қилишади. Лекин ҳозир эмас, балки район тахмин этилаётган араб ва сунний туркманлар дохил мухолифларидан тозаланганидан сўнг ҳаракат қилишмоқчи. Ҳозир улар учун энг муҳим вазифа, ҳар қанча қимматга тушмасин, тинч хавфсиз йўлак очиш ва ҳарбий жиҳатдан уни ўз назоратларида ушлаб туриш ҳамда шу йўлак орқали Суриядаги қонхўр режимга ёрдамларни етказиб бериб, унинг Суриядаги – Аллоҳ Таолонинг Ўзи тавфиқ берган мужоҳидлар ва холис инсонлардан иборат – муборак қўзғолончиларни чавақлаб ташлаш учун олиб бораётган урушини қурол-яроқ ва аскарлар билан таъминлаб туришдан иборат.

Тўртинчидан: Иш булар билангина тугамайди. Ҳали бу ерда кўплаб чигалликлар бор. Мосул аҳолиси орасида язидчилар ҳам бор. Улар Германиянинг режасига киришган. Ангела Меркел ироқлик язидчиларни юрт шимолига қайтишга муваффақ бўлишлари учун ҳимояланган минтақалар билан таъминлаш масаласини ўрганиб чиқиш лозимлигини билдирди… мақсад Санжар райони. Бу ёқда насронийлар черкови ҳам Найнаво саҳроларида ўзларига тўлиқ вилоят қуриш талаблари билан чиқишяпти. Яна бир томонда эса, «Шабак», деган миллатчи аҳоли ҳам бор. Улар Ироқнинг шимолий минтақаларида, асосан, Найнавода тарқалган 60дан зиёд қишлоқларда яшашади, курд ва форс тиллардан иборат аралашма тилда сўзлашишади… Албатта, буларнинг барчаси Ироқ босиб олинганидан сўнг сингдирилган америкача маърифат «шарофат»и билан бўлмоқда.

Юқорида баён этилган фактлардан Мосулнинг Давлат ташкилотидан озод этилганидан кейин пайдо бўладиган курашлар қанчалар ҳажмга эга экани маълум бўлди. Бу эса ҳар бир томоннинг қанчалар ювиндихўрлигига ҳамда улар қанчалар қўллаб-қувватланишига қараб бўҳронни янада мураккаблаштираверади. Демак, Мосул жанги, мазҳабпарастлик ва ирқчилик асосидаги бўлинишларни янада орттиради. Сиёсатчилар ва ахборот таҳлилчиларини чўчитаётган нарса ҳам шу. Улар ички уруш Ироқнинг ғарбий ва шарқий қабилалар минтақаларини ўз домига тортиши мумкинлигини, бу мазҳабпараст жангарилар, хусусан, шимолий минтақалардаги курд Пешмергалари томонидан азоб-уқубатлар, зулму зўравонликларни кўпайтиришини тахмин қилмоқдалар…

Умид айни қабилаларнинг асил эр кишиларида. Улардан айни манфур босқинчиликка қарши қўзғалишлари, юртни улардан ва уларнинг тобеларидан тозалашлари умид қилинади. Шундай қилиб, демак, бир гуруҳ талаблари бошқа бир гуруҳ талаблари ҳисобига бўлиши шарт экани аён бўлди. Хўш, АҚШ айни низолар содир бўлишини бостира оладими? Туркияга келсак, у шиа жангариларига қарши қуролли тўқнашувга аралашиши мумкин. Чунки турк масъуллари Мосул аҳолисининг демографик ўзгаришларига ҳаргиз йўл қўймасликка ваъда беришган ҳамда у ердаги турли синфларни босқинчи кофирлар йўлдан оздирмасидан олдин аввалгидек иноқ ҳаётга қайтишлари зарурлигига даъват қилишган.

Булардан ташқари, курдлар низолари ҳам бор. Бу низолар курдлар билан марказий ҳукумат ва унинг гумашталари ҳамда кўнгилли лашкарлари ўртасида келиб чиқажак низодир. Бу низо жанг қилаётган томонларнинг ҳам, жумладан, босқинчи кучларнинг ҳам ҳал этиш қўлидан келмаган чигал низоларга қўшимча бўлади. Масалан, 2003 йилдан бери кофир Америка конституциясидаги баҳсли минтақаларга доир 140 модда каби. Кейин Киркук мавзуси ҳам турибди. У ерда нефт, газ бойликлари, уларни сотиш, экспорт қилиш ва бир неча ойдан бери тўхтаб қолган курдлар вилоятидаги мулозимларга маош бериш… каби муаммолар мавжуд.

Хуллас, юқорида айтилганлардан Ироқ муҳим муаммолар билан лиқ тўлалиги, унинг осмони ёндириб кулга айлантирувчи чақмоғу момақалдироқлардан дарак бермоқда. Ҳамма ишни билувчи ва ҳар ишга қодир Аллоҳдан Умматга кенгқамровли муқаррар нусрат ато этишини дуо қилиб сўраймиз. Бу шундай нусратки, Умматнинг барча аламлари ва оғриқларига малҳам бўлади, унга турли азобларни тоттирган кофирларни исломий юртлардан таг-туги билан супуриб чиқариб, инсонларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик ҳаёти билан таъминлайди. Ана шунда Ислом Уммати дунёдаги етакчилик маконини қайта эгаллайди. Зотан, бу Аллоҳ Азза ва Жалла истаган инсонлар учун чиқарилган энг яхши умматлик маконидир. Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.

وَكَذَٰلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطًا لِّتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيدًا

«Шунингдек, сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва Росулуллоҳ сизнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) Уммат қилдик»    [Бақара 143]

Роя газетасининг 2016 йил 26 октябр чоршанба кунги 101-сонидан

0
0

Related posts:

Америка армиясининг Африкада терроризм хавфини бартараф этишга оид беш йиллик режаси Залмай Халилзод: Америка Ироқни Эрон фойдасига бой бергани йўқ!!! Америка ва унинг малайлари тил бириктируви уни қаёқда ҳам алдай олсин?! Ироқ F-16 учоқларидан фойдаланиш учун Америка розилигига муҳтож
TagsАмерикаИроқтерроризм
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Россияга энергетик қарамликнинг тез суратларда ўсиши халқимиз учун дард устига чипқон бўляпти

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Бешинчи авлод (G5) технологияси нима ва қандай қилиб у Трамп билан унинг маъмуриятини жиғибийрон қиляпти

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй тил бириктирувчилар, сизнинг мафкуравий абгорлигингиз ҳеч кимга сир бўлмай қолди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.01.2026

    “Ўйинлар тугади”ми ёки янги геосиёсий таҳдид?

  • 16.01.2026

    Замонавий уруш, янги доктрина ва хавфсизлик масаласи: Ўзбекистон қайси йўлдан бормоқчи?

  • 15.01.2026

    Уммат: йўқолган ғоя ёки қайта тирилаётган тамаддун?

  • 15.01.2026

    Жим Рожерс ва Ўзбекистон акциялар бозори: “ишонч” эмас, мулкни қўлдан чиқариш

  • 14.01.2026

    Яман масаласининг бу қадар кескинлашуви ортида нима турибди?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/