Балога сабр қилиш
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Балога сабр қилиш
Дунёда қанчалик уммат, халқ ва қавм бўлмасин уларнинг қабул қилган ақида, фикр ва ишларини тартибга соладиган ахкомлари бор, улар ушбу ақида, фикр ва ахкомларга рози бўлиб, замонлар ўтиши билан уларга одатланиб қолишган. Улар ушбу ақида, фикр ва ахкомларни химоя қилишга доим тайёрдирлар, чунки бу нарсалар уларнинг хаётининг бир қисмига айланиб қолган, ва иш Аллохнинг бандаларидаги қонуни бўлиб, хамма уммат, халқ ва қавмлар бундан холи эмас. Шунинг учун қайсики пайғамбар ёки элчи ўз қавмига янги ақида, фикр ва ахком-билан келса уни инкор қилиб, ёлғончи дейишган ва унга азоб беришиб ўзлари одатланиб қолишган ақида, фикр ва ахкомларини химоя қилишган. Пайғамбар ва элчилар бир қанча азоб ва озорларни бошидан кечирдиларки, биз бундай воқеаларни Аллохнинг китобида бир неча сураларда кўрамиз. Аллох Таъоло «Анъом» сурасида айтадики:
وَلَقَدْ كُذِّبَتْ رُسُلٌ مِنْ قَبْلِكَ فَصَبَرُوا عَلَى مَا كُذِّبُوا وَأُوذُوا حَتَّى أَتَاهُمْ نَصْرُنَا وَلاَ مُبَدِّلَ لِكَلِمَاتِ اللَّهِ وَلَقَدْ جَاءَكَ مِنْ نَبَإِ الْمُرْسَلِينَ
«Маълумки, сиздан аввалги пайғамбарлар хам ёлғончи қилинганлар. Бас, то уларга Бизнинг ёрдамимиз келгунича ёлғончи қилинганлари ва озорланганларига сабр қилганлар. Аллохнинг (Пайғамбарларимни ўзим қўллайман) деган сўзларини ўзгартира олгувчи бирор кимса йўқдир. Ахир сизга (эй Мухаммад) ўтган пайғамбарларнинг айрим хабарлари келганку». [6:34]
«Зухруф» сурасида айтиладики:
وَكَمْ أَرْسَلْنَا مِنْ نَبِيٍّ فِي الأَوَّلِينَوَمَا يَأْتِيهِمْ مِنْ نَبِيٍّ إِلاَّ كَانُوا بِهِ يَسْتَهْزِئُون
«Биз аввалгиларга хам қанча пайғамбар юборганмиз. Улар хам ўзларига келган хар бир пайғамбарни масхара қилиб кулган эдилар».[43:6-7]
Пайғамбарларга эргашган кишилар ҳам уларнинг даъватларини давом эттиришган ва улар ҳам азоб ва озорларга дучор бўлишган. «Буруж» сурасидаги мисол бу нарсага кифоя қилади:
قُتِلَ أَصْحَابُ الأُخْدُودِ*النَّارِ ذَاتِ الْوَقُودِ*إِذْ هُمْ عَلَيْهَا قُعُودٌ*وَهُمْ عَلَى مَا يَفْعَلُونَ بِالْمُؤْمِنِينَ شُهُودٌ
«(ўзига итқитилган одамларнинг таналаридан иборат бўлган) «ўтин»-ли олов – (ўша олов ловуллаб ёнаётган) чох эгалари лаънат қилингайлар. ўшанда улар ўша (чох)-нинг устида ўтириб олган, ва мўъминларга қилаётган ишларига ўзлари гувох бўлган эдилар». [85:4-7]
Ушбуга ўхшаган азоб Хаббоб ибн Арат ривоят қилган хадисда ҳам келган: «Бир куни Росул соллалоху алайхи ва саллам Каъбанинг соясида чакмоннинг ёстиқ қилиб ётган эди, биз у кишига шикоят қилиб: “Бизга Аллохдан ёрдам сўрамайсизми? Аллохга биз учун дуо қилмайсизми?”- деган эдик, у киши: “Сизлардан олдинги кишилар ерга кўмилар ва боши арра билан иккига бўлиб юборилар ва темир тароқлар билан гўштлари суякларидан ажратилар эди, лекин мана шу ҳам уларни динидан қайтара олмас эди” — деб айтдилар”.
Росул соллалоху алайхи ва саллам ва у кишининг сахобаларига хам қурайш ва араб қабилалари томонидан жуда кўп азоблар бўлди. Ибн Касийрнинг «Ал-бидояту ван-нихоя» номли китобида келган нарса ушбу азобларга далилдир. Ибн Ос ривоят қиладики: “Росулуллох соллалоху алайхи ва саллам бир кун Каъбанинг олдида намоз ўқиётган эди, шу вақт Уқба ибн Аби Муайт келдида Росулуллох соллалоху алайхи ва салламни тўни билан бўйнидан қаттиқ бўғди, шунда Абу Бакр разияллоху анху уни елкасидан ушлаб тортди ва айтдиларки: “Роббим Аллох деган кишини ўлдирасизларми, ахир у сизларга Роббингиз томонидан аниқ хужжат келтирдику».
Оиша, разияллоху анходан ривоят қилинадики: Росулуллох соллалоху алайхи ва салламнинг сахобалари ўттиз саккиз кишига етган вақтда Абу Бакр Росулуллох соллалоху алайхи ва салламга даъватни ошкора қилайлик деб қаттиқ туриб олди, шунда Росул соллалоху алайхи ва саллам “Эй Абу Бакр биз озчиликмиз” дедилар, Абу Бакр эса қаттиқ тураверди, шундан сўнг Росул соллалоху алайхи ва саллам даъватни ошкор қилди. Мусулмонлар масжид атрофига тарқалдилар, хар бир киши ўз оиласи билан эди, Абу Бакр туриб хутба қилди, Росул соллалоху алайхи ва саллам эса ўтирар эди, бу хутба Аллох ва росулига бўлаган биринчи хутба эди. Шу вақт мушриклар Абу Бакр ва мусулмонларга ташланиб уларга қаттиқ зарба бердилар. Уқба Ибн Робия деган бир фосиқ Абу Бакрни ковуши билан юзига ура кетди ва қорнига чиқиб ирғий бошладики, хатто унинг юзи таниб бўлмайдиган бўлиб кетди. Шунда Бану Тайм қабиласининг кишилари келиб Абу Бакрни мушриклардан ажратиб олишди ва уни тўнга солиб, кўтариб уйига олиб бориб қўйдилар. Улар Абу Бакрнинг ўлганлигига шубха қилмас эдилар.
Лекин Пайғамбар ва элчилар ҳамда шунингдек уларга эргашган кишилар даъватни ёйиш ва шариатни етказишдан тўхтаб қолмадилар. Балки улар ўзлари билан қавмлари орасида Аллох ишни хал қилмагунча рўбарў келган озорларга сабр қилдилар, уларнинг бирортаси ҳам азобланиб масхаралангандан кейин даъватни ташлаб қўймадилар. Уммат, халқ ва қавмлар ўз ақида, фикр ва ахкомларини химоя қилишлари Аллохнинг бандалари ичидаги қонуни бўлганидек, элчилар, пайғамбарлар ва уларга эргашганлар ўзлари билан қавмлари орасидаги ишни Аллох хал қилмагунча ва Аллохнинг нусрати келгунича азобларга сабр қилишлари Аллохнинг қонунидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Умар
22.04.2014й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми