Бирлашган Араб Амирликлари Британиянинг Ямандаги ричаги

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Роя газетаси:
Бирлашган Араб Амирликлари Британиянинг Ямандаги ричаги ҳамда ўз режаларини амалга оширишдаги асосий қуролидир
Устоз Шойиф Шародий қаламига мансуб – Яман
Амирликларнинг Британияга қарамлиги ҳақиқат бўлиб, уни фақат қайсар одамгина тан олмайди. Британия Кўрфаз давлатларини мустамлака қилиб, ҳаётнинг барча соҳаларида улар устидан ҳукмронликни қўлга киритган. Саудия ҳукмдорлари Британияга малай бўлган пайтда Кўрфаз давлатлари етакчилиги Саудия қўлида эди. Саудлар Америка билан бирга бўлгач, мамлакатда Америка ва Британия ўртасида нуфуз талашиш кураши бошланди. Қирол Салмон Британия малайлари устидан тўла ғалабага эришгач, Британия етакчиликни Амирликларга топширди. Британия бу ишни Америка Саудия устидан ҳукмронликни тўла қўлга олгани сабабли у ерда ўз нуфузидан маҳрум бўлганини англаган пайтда амалга оширди. Саудия қироли Америка томонига ўтар экан, Амирликлар Британияга малайлигича қолди. Зеро, Амирликлар инглизлар белгилаган қонунлар билан ҳукм юритади, уларнинг режаларини амалга оширади, душманларига қарши уришади, манфаатларини ҳимоя қилади ва хатар пайтида уларга таянади. Бунинг эвазига Британия уларни ҳимоя қилади. Британия бош вазираси Тереза Мэй ўтган йили Кўрфаз давлатларига ташриф буюрар экан – Кўрфаз давлатлари хавфсизлиги Британия хавфсизлигидир, деган эди. Демак, Американинг Амирликлар ва Қатарга босим ўтказиши Британия учун хавфлидир.
Амирликлар Британиянинг Ямандаги ричаги
2015 йил 26 мартда Америка кўрсатмаси билан Британия малайларини ҳокимиятдан четлаштириш, уларнинг ўрнига Ҳусийларни тайинлаш ва уларга қонунийлик тусини бериш учун «Қатъийлик бўрони» амалиёти бошланган пайтда, Амирликлар Британия кўрсатмаси билан Америка малайи бўлмиш Саудия етакчилик қилаётган иттифоққа кирди. Саудия Америка билан ҳамкорликда – унинг режаларини амалга ошириш эвазига – Эронни Ямандан чиқариб юбориш учун Ҳусийларни ҳокимиятга олиб келишга ҳаракат қилаётган эди. Лекин Амирликлар Ҳусийларни таъқиб қила бошлади ва уларга қарши зарбалар берди. Америка эса, уни кузатувга олди ва ҳаводаги парвозларига тўсиқ қўйди. Шунда Британия Амирликларга жанубни тўла эгаллашига кўрсатма берди. 2015 йил Адан Амирликлар қўл остига ўтар экан, Абдулмалик Ҳусий – Амирликлар Жанубни Британия мустамлакасига қайтармоқчи, деб баёнот берди. Шундан сўнг Амирликлар Жанубда Британиянинг режасини амалга оширишга киришди. Бошқача айтганда, у жойни тўла эгаллаб, у ерга ҳарбий база ва лагерлар қура бошлади. Уларнинг энг муҳими халқаро ўтиш жойларидан бири бўлмиш Бобул Мандабда қурилди. Бундан ташқари, Адан жануби ва бўғоз яқинида жойлашган стратегик орол бўлмиш Сокотрани эгаллади.
Шунингдек, бўғознинг бошида жойлашган Маюн ярим оролини ҳам эгаллади. Сўнг бўғоз яқинидаги Махо портига Амирликларнинг 400 аскарини жойлаштириб, у ерни Амирликларнинг денгиз қўшинларига ёрдам берувчи ҳарбий базага айлантирди. Яманнинг ҳар жойида фаолият қилаётган Амирликлар ҳарбийларига шу база хизмат кўрсатар эди. Амирликлар бу ишларни Британиянинг нуфузини қайта тиклаш учун амалга оширди. Шунингдек, Адан атрофи ва унинг аэропортида мустаҳкам хавфсизлик ҳудудини пайдо қилди. Жанубда қуролланган ёлланма аскарларни пайдо қилди. Зоҳирда бўлиниш тарафдори бўлган Айдарус Зубайдий етакчилигидаги ўтиш даври кенгаши ёлланма аскарлари ва салафий қарашдаги Ҳони ибн Барик етакчилигидаги хавфсизлик минтақаси ёлланма аскарлари шулар жумласидандир. Бундан ташқари Ториқ Муҳаммад Абдуллоҳ Солиҳ етакчилигидаги жумҳурият қўриқчилари бригадаси номли шимол армияси ёлланма аскарларини ташкил қилди.
Амирликлар ва қамоқхоналар
Амирликлар жанубга қадамини қўйган кундаёқ Британия режасини амалга оширадиган ифлос мустамлакачилик сиёсатига қарши чиққанларни жазолайдиган қамоқхоналарни пайдо қилди. Американинг Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги хабар қилишича, Яман жанубида Амирлик ва унинг иттифоқчиларининг 18та яширин қамоқхонаси мавжуд. 2000га яқин яманлик қамоқхоналарда ғойиб бўлган. Қамоқхоналарда шафқатсиз қийноқ услублари мавжуд бўлиб, кабоб услуби шулар жумласидандир. Унда маҳбус устунга боғланиб оловга тоблаб жазоланади. Шу ахборот агентлигининг изоҳлашича, Американинг мудофаа вазирлиги (Пентагон) Амирликларнинг Ямандаги қамоқхоналаридаги қийноқларни тафтиш қилиш чақириғи билан чиққан. БМТдаги экспертлар гуруҳи январ ойида тайёрлаган ҳисоботда айтилишича, Амирликнинг Ямандаги ҳарбийлари савалаш, ҳушидан кетгунча уриш, электр токи ёрдамида қийноққа солиш, тиббий муолажадан маҳрум қилиш ва жинсий зўрлаш каби қийноқлардан жавобгардир.
Халқаро амнистия ташкилоти тайёрлаган ҳужжатга кўра, Яман жанубидаги Амирликларга қарашли яширин қамоқхоналарда содир этилаётган систематик қийноқлар уруш жиноятлари даражасига етган. Ўғирлаб кетилган ва куч ишлатиб қамоққа олинганларнинг оналари ўз фарзандларини тақдирини билиш, уларни тезроқ озод қилинишини талаб қилиш учун Яман ички ишлар вазири Аҳмад Майсирийнинг Адандаги уйи олдида нарозилик намойишига чиқишган пайтда, Майсирий Амирликлардан Ямандаги қамоқхоналарни ёпишни ва уларни судга беришни талаб қилди. У бу талабини ўтган ҳафта бошларида муваққат пойтахт бўлмиш Аданнинг Қасрул Маошиқ (Севишганлар биноси)да Амирликларнинг халқаро ҳамкорлик ишлари бўйича вазири Райим Ҳошимийни кутиб олаётган пайтида йўллади. (Ал-Жазира Ассошиэйтед Пресс). БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари воизи Лиза Сарукцил бир неча кун олдин Онадўли ахборот агентлигига берган баёнотида: Амирликлар Яманда яширин қамоқхоналарга эга деган эди.
Хадида шаҳри узра кечаётган қайноқ кураш
Бир неча кун олдин бир томондан Америка ва Ҳусийлар, бошқа томондан Британия ва Амирликлар ҳамда унинг малайлари ўртасида кураш авжига чиқди. Амирликлар Британия ва Европа кўмагида Ҳадида шаҳри ва унинг портларини Ҳусийлардан тортиб олиш учун қаттиқ ҳаракат қиляпти. Шунингдек, у Американинг ўзини ёлғондан тинч фуқаролар ва портни ҳимоя қилаётган қилиб кўрсатиб портнинг эгаллаб олинишига тўсиқ қўяётганига ҳам парво қилмаяпти. Америка эса, тинч фуқароларга ёлғон йиғи қилмоқда. Американинг тинч фуқароларни ҳимоя қилиш ҳақида даъвосининг ёлғонлиги шундаки, у доим тинч фуқароларга ёлғон йиғи қилади. Шомда Россия, Эрон ва Асад режимига Шом аҳлини ўз ечимига бош эгиши учун қирғин қилишга буйруқ бераётган ҳам Америка. Ҳусийлар эса, Американи ҳимоя қилиб, жонини фидо қилишмоқда. Европа давлатлари ҳақида айтадиган бўлсак, улар Ҳадида жангини ҳимоя қилишяпти. Чунки у қонуний ҳукумат таркибига кирадиган қонуний шаҳардир. Ториқ Солиҳ ўзини коалиция тарафдори экани ва Ҳодий буйруғи остида жанг қилаётгани ҳақида баёнот берди. Лекин Америка босимлари Амирликларни Ҳадида шаҳридаги урушларни тўхтатиш ва аэропортдан чекинишга мажбур қилди. Аммо у Тахийта (Ҳадида)ни тўлиқ эгаллаб турибди. Амирликлар шу орқали Ҳусийларни бир неча тарафдан ёрдамдан узиб қўйди. Чунки Тахийта Ибб ва Дамар каби бир неча муҳофазалар ўртасида жойлашган…
Яман ва олам муаммоларининг ечими тўғри ечим бўлмиш Халифаликдир
Курашнинг давом этиши Яман аҳлига бахтсизлик ёғдиради ва уларни Аллоҳнинг ғазабига учратади. Чунки Аллоҳ Таоло уларга ҳаёт муаммоларини Ислом билан ечишни вожиб қилиб, ўзидан бошқадан ҳукм сўрашни ҳаром қилган…
Яман ва олам муаммоларининг ёлғиз ечими Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни тиклаш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга фаолият қилишдир. Мана шу уларнинг азизлигини қайта тиклаш, уйғониш ва одамлар учун чиқарилган энг яхши Уммат мақомига қайтиши учун ягона йўлдир. Чунки ўша давлат капиталистик давлатлардан ташаббус тизгинини тортиб олиб, оламни капитализм зулматидан Ислом нури ва адолатига олиб чиқади…
Роя газетасининг 2018 йил 1 август чоршанба кунги 193-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми