Биродаримизнинг оталари вафоти муносабати билан таъзия

Биродаримизнинг оталари вафоти муносабати билан таъзия
بسم الله الرحمن الرحىم
Кеча 30 май куни Тошкентда 84 ёшли отахон Мирсаидов Раҳимжоннинг жанозалари ўқилиб, сўнгги манзилга кузатилди. Бундан олти ой аввал Раҳимжон отанинг аёли ҳам вафот этган эдилар.
Бу азизларнинг сўнгги 20 йилдан ортиқ вақтлари Ўзбекистон зиндонларига икки навқирон ўғиллари ортидан қатнаш билан ўтди. Мирсаидов Рустам билан укаси Дилхуш ЖКнинг 159- ва яна бир қатор 216-, 244- ва ҳ.к. моддалари билан айбланиб, Ҳизб ут-Таҳрир партияси аъзоси бўлгани учун чорак аср давомида зулматли сим деворлар ортида умр ўтказдилар.
Фарзандлар дийдорига интизор Отахонга ва бағриқон ўтган Онаизорга озодликка чиққан ўғилларини бағрига босиш насиб қилди. Аммо дийдор қувончи узоққа чўзилмади. Азиз оталари ва меҳрибон волидалари бирин-кетин Роббилари ҳузурига қайтдилар.
Бизлар Отахоннинг ўғиллари ва барча яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз. Барчаларига сабру жамил беришини Робул-аъламиндан тилаб қоламиз. Ва уларнинг барчасига “Дорул-бақо” гўзал дийдори насиб қилсин, деймиз. Зеро:
أُولَٰئِكَ لَهُمْ عُقْبَى الدَّارِ ﴿٢٢﴾ جَنَّاتُ عَدْنٍ يَدْخُلُونَهَا وَمَن صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ ۖ
– “…ана ўшалар учун охират диёри бордирки, (у диёр) абадий туриладиган жаннатлар бўлиб, улар у жойларга, ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат бўлган солиҳ бандалар билан бирга кирурлар”. (Роъд:22-23)
Охирги сўзимиз, албатта
الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
– “Уларга бирор мусибат келганда айтадилар: “Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз””. (Бақара:156)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
31.05.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми