Биз қилмасак бошқаси қилади

Биз қилмасак бошқаси қилади
بسم الله الرحمن الرحيم
Қачонки дунё фасодга тўлса Аллоҳ Таоло унинг ислоҳи учун бир пайғамбар юборган. Бугун олам фасодга лиммо—лим тўлди. Унинг ислоҳи учун келгувчи пайғамбар йўқ. Келмайди ҳам. Зеро, то қиёматгача инсоният ислоҳига кифоя қилгувчи Китоб билан юборилган Оламлар Сарвари, пайғамбарлар Саййиди Муҳаммад ﷺ сўнгги Пайғамбардир. Демакки, аввалда ўн уч асрни фасодлардан пок тутишга яроқли Илоҳий Дастур дунё ҳаётининг сўнггигача яроқлидир.
Аллоҳ Таоло олам аҳлини ўз ҳолига ташлаб қўймаган. Бундай қилишдан Холиқ Таоло Покдир. Росулуллоҳ ﷺгача ўтган пайғамбарлар инсониятга олиб келган илоҳий дастурларни оламга ёйиш вазифаси Уммат зиммасига юкланмаган. Сўнгги Пайғамбар хотимул анбиё Муҳаммад ﷺга юборилган илоҳий низом мукаммал бўлиб, то қиёматгача олам аҳли муаммоларини бекаму кўст ечиб беришга қодирдир. Зеро, ўн уч аср бу низом асосидаги давлат бошқаруви эришган ютуқларга сўнгги асрнинг етакчи давлатлари эришолмагани, ҳатто яқин ҳам кела олмагани инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Аксинча, улар олам аҳлини фисқу фужур, қотилликлар, ўз жонига қасд қилишлар, ўзаро тажовузлар, оилавий инқирозлар гирдобига ташлаб, бу жоҳилиятни ҳамон дунёга ёйиб, инсониятни бахтсизликка гирифтор этмоқдалар.
Инсониятга раҳмат қилиб юборилган динни унинг низомлари билан ҳаётга қайтармоқ олам аҳлининг ягона нажотидир. Бу шарафли вазифа умматнинг тақволи мард рижоллари зиммасидадир.
Айнан шундай шарафли вазифа менинг зиммамдадир, дегувчи азизлар бугуннинг энг тўғри уйғонган кишиларидир. Ва улар ўз ишларига Аллоҳнинг омонати деган эътиборда қараб, асло сустлашмасликлари лозим. Зеро, жаҳолат ботқоғига ботиб, қисқа умрини зое қилаётган олам аҳлининг нажоти шу азизлар қўлидадир. Бу корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг саккиз соатлик ишлари каби эмасдир. Ва бу даъват юкини кўтарувчи азизлар хафтанинг муайян кунида дам олиш кунлари ва йилда бир ойлик таътил белгиланган ишчи ҳам эмаслар. Дунё ишларидан, рўзғоридан ошинганда, маълум вақтларда ваъз ва иршод қилиб, давраларда суҳандонлик қилиб, амалсиз фикрлардан сўзловчи нотиқ ҳам эмаслар. Аксинча у бундай ваъзхонликни умматга айтилаётган алла, деб билгувчи қиёдий ўғлондир ва умматни амалга ундамайдиган хутбаларга ўралашиб қолиш хатарини тиниқ кўра олувчи сиёсатчидир. Бундай шарафли ишда сусткашлик қилувчи сафдошларига “биз қилмасак, Аллоҳ ўрнимизга бошқаларни юбориб қилдиришга қодирдир” дея барчани сергакликка чорловчи жўшқин даъватчидир.
У Росулуллоҳ ﷺнинг Рисолати йўлидан заррача оғишмай юришни ҳаётнинг энг тўғри йўли, деб танлаган комил мўминдир. Унинг юриши, кийиниши, таомланиши, оиласи ҳамда бошқалар билан бўлган алоқалари ибодатга айланган етук рижолдир. У буюк даъват йўлидаги амалларининг ҳисоботини ҳар дақиқа оламлар Роббисига йўллаб турувчи тақво соҳибидир. У Росулуллоҳ ﷺ меросхўридир. Қачонки биз даъватчилар ўз бурчимизни шундай тартиб асосига қуролсак ва қачонки ҳар бир амалимиз Аллоҳ ва Росулига бўлган муҳаббатимиздан келиб чиқиб амалга ошса, интиқ бўлиб кутаётганимиз нусрат учун олам эшигининг очилиши шубҳасиз яқиндир, ин ша Аллоҳ! Шундагина биз даъватчилар “нусрат яқиндир” деган Аллоҳнинг ваъдасини баралла айтишга ҳақли бўламиз. Ва шундагина “…Аллоҳ ҳам сизларга ёрдам берур” деган ояти муборакда зикр қилинган Аллоҳнинг дини хизматидаги шарафли бандалари бўла оламиз, ин ша Аллоҳ!
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
– “Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У Зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур”. (Муҳаммад:7)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
12.05.2022й
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз