БМТ (Бирлашган миллатлар ташкилоти) ёки мустамлакачилар қуроли
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
БМТ (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти) ёки мустамлакачилар қуроли
"Қозоғистонга ишлагани келаётган ўзбек ва тожик болаларнинг ота-оналари иш берувчилардан қарздорлиги боис бутун жараён қулдорлик тусини олмоқда" — дейди БМТ маърузачиси — "Улар қарзга ботган, ҳужжатлари олиб қўйилган ва бир неча соатлаб ортиқча ишлашади"- дейди БМТнинг қулдорлик бўйича махсус маърузачиси Гулнора Шоҳиниён bbc.co.uk сайтида келтирилган маълумотларда.
Қулдорлик муаммоси кўп йиллардан бери деярли дунёнинг кўп мамлакатлари мавжуд. Асосан учун олам хисобланган давлатларнинг фуқаролари ривожланган давлатларга ишлаш учун борган вақтларда бундай муаммога дуч келадилар. Бунга юқорида келтирилган маълумотни далил сифатида келтиришимиз мумкин. Хўш БМТ бу муаммони қандай хал қилмоқда? БМТ ўзи асли қандай ташкилот?
БМТ ни ташкил бўлиш тарихи
БМТ (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти) – Ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида 1945 йилда тузилган халқаро ташкилот. БМТни барпо этиш ҳақидаги қарор 1943 йилда СССР, АҚШ, Британия ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги кенгашида қабул қилинди. БМТ Уставига дастлаб 51 давлат имзо чеккан бўлса, ҳозирга келиб уларнинг сони 200дан ошиб кетди. БМТнинг доимий иш ўрни – Нью-Йорк. БМТ – Уставида кўрсатилгандек – халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашни, халқларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши ва ўз тақдирини ўзи белгилаш принципига амал қилиб, миллатлар ўртасида дўстлик муносабатини ривожлантиришни, иқтисодий, ижтимоий, маданий муаммоларни ҳал қилишда халқлар ўртасида ҳамкорлик бўлишини ривожлантиришни кўзда тутади. Шу умумий мақсадларга эришишда миллатлар ҳаракатини уйғунлаштириб турадиган марказ ҳисобланади. БМТ ўз аъзоларининг суверен тенглигига асосланган. БМТ ўз аъзоларининг ички ишларига аралашмайди.
Бу унинг низомида келтирилган маълумотлар. Агар маълумотни хаётда воқелиги бўлса у маълумот фикрга айланади. Фикр- воқеликка чиқарилган хукм. Мисол учун, Россия Қримни аннексия қилиши. Бу маълумотни воқелиги борлиги хаммага аён, шунинг бу маълумот фикрга айланади. Агар маълумотни хаётда воқелиги бўлмаса бу ёлғон маълумот, яъни фантазия бўлади.
БМТ нинг низомидаги маълумотларни хаётдаги воқеликка солиштириб кўрадиган бўлсак, у маълумотлар деярли ёлғон десак муболаға бўлмайди. Бунга хар бир ақли расо инсон дунёдаги ахволга назар ташлаши кифоя.
Унда БМТни ташкил қилишдан асл мақсад нима?
Юқорида айтиб ўтилган таъриф БМТ учун уни ташкил этган давлатлар (Америка, СССР, Британия, Франция ва Хитой)нинг берган таърифидир. Иккинчи жаҳон урушидан кейин бутун дунё мамлакатларини шу беш давлат бўлишиб олди. Дунё манфаатларидан фойдаланадиган олтинчи шерик (давлат) пайдо бўлиб қолмаслиги учун, дунёнинг бирор давлати бу беш давлатнинг улушига айланмай, уларнинг бирортасининг гапига кирмай, ўзига мустақил ўй-фикр, тузумга эга бўлган давлатга айланиб кетмаслиги учун бу беш давлат шу БМТ ташкилотини – давлатларни ўз ҳоли-жонига қўймай мажбурлаб қул қилиб берадиган «тузоқ»ни ўзаро келишган ҳолларида ташкил қилдилар. Таърифда келтирилган «ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш» каби ялтироқ сўзлар, БМТнинг асл моҳиятидан бехабар соддаларни тузоққа илинтириш учун айтилгандир. Аслида эса бутун дунёда содир бўлаётган уруш-жанжалларни шу беш давлат бир-бирини заифлаштириш учун ёки бирининг улушини иккинчиси тортиб олиш учун мустамлака қилинган мамлакатларда жорий этишади, бироқ ўзаро келишганлари бўйича бир-бири билан ўз мамлакатларида урушишмайди. Дунё мамлакатлари уларнинг исканжасида бўлишлари учун, уларнинг қулига айланишлари учун уларга бир неча мажбуриятларни юклашади, масалан: ўз тузумини демократик асосга қуриш, эркин бозор иқтисодига ўтиш, улар айтгандай ислоҳотларни ўтказиш, ядро тарқатмаслик шартномасига қўшилиш, улар давлатлар учун белгилаб қўйган давлат чегараларига риоя қилиш, улар учун БМТ белгилаган иқтисодий ва ижтимоий ишларни амалга ошириш, иқтисодни улар белгилаб бергандай бўлиши керак, яъни учинчи олам давлатларига алоҳида кўрсатмалар, Германия, Японияга ўхшаган давлатларга алоҳида кўрсатмалар ва ҳоказо.
Демак БМТ, уни ташкил қилган мамлакатлар учун бошқа мамлакатларни мустамлака қилиш ва мустамлакачиликда ушлаб туриш учун тузилган ташкилотдир, яъни қуролдир. Бугунги кунда БМТ дунёнинг биринчи мақомдаги бўлган давлат деб хисобланган АҚШ нинг қуроли бўлиб келмоқда.
Буни юқорида келтирилган Қозоғистонга оид маълумотимизда кўриб чиқсак, келтирган изоҳимиз янада тасдиғини топади. Маълумки Россия Қримни аннексия қилиниши оқибатида дунёни етакчи АҚШ, Франция каби давлатлари Россияга ўз норозилигини билдирдилар. Бу холатда Россия давлатини Марказий Осиё мамлакатлари (Ўзбекистондан ташқари) қўллаб қувватладилар. Бунга хеч қанча вақт ўтмай БМТ яна Қозоғистонда қулдорлик муаммосини кўтармоқда.
Демак БМТ учун бу холатда у ерда қулдорликка солинаётган инсонлар асли бир восита холос, асосий эътибор Қозоғистонга Россияни қўллагани учун босим ўтказиш. Бошқа давлатлар билан ҳам шундай холат.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Умар
30.03.2014й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми