Божи Қоид Сабсий ва унинг ҳукумати коррупциячилиги исботланган маъмурлар ва бизнесменларга афв эълон қилди
بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Матбуот баёноти
Божи Қоид Сабсий ва унинг ҳукумати коррупциячилиги исботланган маъмурлар ва бизнесменларга афв эълон қилди
Коррупциячи эканлиги исботланган маъмуриятдаги масъуллар ва бизнесменларни ҳукуматнинг зўр бериб афв қилишига қарши халқ ғазаби ортгандан ортди. Бундан бир неча ой муқаддам, ёмон бошқарув сабабли юртнинг аксар шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтганди… Мана шундай бир пайтда, 2017 йил 10 май чоршанба куни Божи Қоид Сабсий юрт бойликларидаги ўз ҳақларини талаб қилаётганлар қаршисига чиқиб, давлат уларни иш билан таъминлашга қодир эмаслигини ва «келишув» қонуни яқинда ишга тушишини билдирди. Сўнг юртнинг ҳар ерида бўлаётган пикет ва норозилик намойишларини армия ёрдамида бостиражаги билан таҳдид қилди, тинимсиз пикетларга гувоҳ бўлаётган ва ажнабий нефт ширкатлари томонидан ишлаб чиқарилиши тўхтаб қолган минтақалардаги нефт иншоотларини ҳимоя қилишни қуролли кучлар зиммасига юклади.
Божи Қоид Сабсийнинг ҳарбий кучлар қўллашга ўтгани қуйидагиларни аниқ кўрсатиб турибди:
1 –Қонунчилик ва ижроий муассасалардан иборат бу демократик режим халққа хизмат қилаётганини ёлғондан даъво қилмоқда. Аслида, у Ғарбнинг йирик ширкатлари манфаатига хизмат қилувчи бир қўғирчоқдир. Чунки Татовин, Қобалий, Қафса, Қирвон, Сивосий, Қарқана каби, юртнинг бошқа шаҳарларидаги намойишчилар ўз юртлари бойликларига мустамлакачилар ширкатлари эга бўлиб олганига қарши чиқиб, 60 йилдан зиёд вақтдан бери талон-тарож қилинаётган бойликларнинг қайтарилишини талаб қилмоқдалар. Ҳукмдор жавоби эса, уларга қурол ишлатиш билан таҳдид қилиш бўлди. Сабсийнинг армияни аралаштираётганига ҳамда бойликлар мавжуд бўлган минтақаларни ҳарбийлаштираётганига сабаб, мустамлакачилик ширкатларини ҳимоя қилишдир. Зеро, ҳисоб палатаси чиқарган (хусусан, 2012 йилда чиқарган) ҳисоботда бу ширкатларнинг коррупция билан шуғулланаётгани ва ҳукумат ёрдамида Тунис аҳли бойликларини ўғирлаётгани исботланган.
2 –Божининг илгари Ибн Али таълимотларини татбиқ қилиб келган маъмурият масъулларига бағрикенглик қилиб, «келишув» қонунини ижро этишга зўр бераётгани эски масъулларга мутлақ эркинлик бериш туркумига киради. Чунки Божи ва унинг ҳукумати даврида мустамлакачилар таълимотини энг яхши татбиқ қила оладиган, уларни зўрлаб тиқиштириб, жамоатчилик фикрига чиройли кўрсатиш қўлидан келадиган шахслар керак бўлмоқда. Чунки аксари янгилардан иборат ҳозирги масъуллар буни эплолмайди, уларнинг ҳаммасининг шармандаси чиққан.
3 –Божи ва ҳукуматнинг коррупциячи бизнесменларга афв буйруғи чиқаришга бунчалик қаттиқ турганига сабаб ўтган президентлик сайловлари ва парламент сайловларида уни ва партиясини нопок сиёсий маблағга кўмиб юборганлар шулар эди. Шунинг учун Божи уларни тақдирлади ҳамда келаси шаҳар сайловларида унинг партиясини яна қўллаб-қувватлашларига тарғиб қилди.
Шулардан келиб чиққан ҳолда, биз Ҳизб ут-Таҳрир-Тунис вилояти аъзолари зулмга қарши қўзғалган тунислик аҳлимизга мурожаат қилиб, бундай деймиз:
Сиз ҳақ устидасиз, чунки сизнинг қўзғолонингиз оч қолганлар қўзғолони эмас ва сиз ҳеч кимдан эҳсон талаб қилмаяпсиз. Йўқ, сиз юртингизни мустамлакачилардан қайтариб олишни талаб қиляпсиз. Сиз мустамлакачиларга ҳокимиятга ўз одамларини олиб келиб, ўз манфаатларини амалга оширишларига имкон берган мана шу демократия эканига гувоҳ бўлиб буни ҳис қиляпсиз. Ҳар сафар биз сизга қуйидагиларни баён қилиб келдик, сизнинг манфаатингизни таъминловчи бирдан-бир тузум Ислом тузумидир, сиз имон келтирган Роббингиз динидир. Зеро, Ислом аҳкомларини инсон тузмаган, балки қудрати улуғ, ҳар нарсани билувчи Аллоҳ томонидан нозил қилинган. Ёлғиз шу аҳкомлар билан коррупция йўқ қилинади, ёлғиз шу аҳкомлар билан адолат ўрнатилади. Чунки бу аҳкомлар остида одамлар таниш-билишчилик ва лаганбардорлик нима эканини билмайдилар. Аксинча, бу аҳкомлар билан заифлар кучлилардан ўз ҳақларини оладилар. Аммо ушбу Ислом аҳкомлари Халифалик давлатисиз асло татбиқ бўлмайди, шу боис Аллоҳ барча мусулмонларга уни барпо этишни фарз қилган. Биз сизни юртингизни мустамлакачилар ва уларнинг ювиндихўрларидан тозалаш учун ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик орқали Ислом аҳкомларини қайта тиклаш учун қўзғолонингизни давом эттиришга даъват қиламиз.
Энди, армиядаги кучларимизга келсак, уларга қуйидаги сўзларни айтамиз:
Сиз шу буюк Умматдан бўлган мусулмонларсиз, сиз шу халқнинг фарзандларисиз. Бас, шундай экан, наҳотки, юртингизни талаётган ажнабий ширкатларни ҳимоя қилсангиз?! Сиз наҳотки улуғлик ва куч-қудрат истаб қўзғалганларни, ўз юртларини озод этилишини ва Роббилари аҳкомларини татбиқ этишни талаб қилаётганларни ўлдирсангиз?!
Эй қуролли кучларимиз сафидаги зобит ва аскарлар!
Биз сизни эр кишилари сифатида таниганмиз. Сизлар Аллоҳнинг Қуръони Каримини ушлаб, аҳлимиз ва юртимизни мудофаа қиламиз, дея қасамёд қилгансиз. Шундай экан, Умматингиз ва халқингиз тарафида туринг. Бугун сизнинг кунингиз, шу боис Умматингиз ва халқингиз томонида туринг, бугун сиз уларни бойликларингизни ўғирлаётган мустамлакачилардан ҳимоя қилишингиз ҳамда биз билан бирга туриб, мустамлакачилар ва уларнинг малайларидан юртимизни озод этиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишингиз керак. Шуни билингки,
إِن تَنصُرُوا اللَّـهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур» [Муҳаммад 7]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими аёллар қисми
Телефон: 71345949, 21430700
Факс: 71345950
Матбуот бўлими сайти: www.ht-tunisie.info
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми