| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.11.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2025
      0
    • Мирзааҳмедов Миразиз биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.10.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.09.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.09.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Мусулмонларга оид маълумотларни ҳимоя қилиш вожибдир

  • Давлат ичидаги “давлат”

  • Аллоҳнинг ўзгармас суннати ҳар бир мўминнинг амаллари учун андозадир!

  • Эй Масъуд Пезешкиян! Мусулмонларни очликка маҳкум қилган айнан сизларсиз!

  • Мусулмонлар ҳукмдорлари мусулмонларнинг номусини ҳимоя қилишга лойиқ эмаслар!

  • «Ниқобга қарши популистик уруш»

  • Фашир устидан назорат ўрнатилиши – мазкур режанинг якуний босқичими? Ёхуд, уларнинг ўқдонида ҳали-ҳануз заҳарли ўқлар сақланмоқдами?!

  • Ғарбнинг ҳиссиёт орқали таъсир сиёсати – янги шаклдаги мафкуравий ҳужумдир

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

By htadmin
09.11.2025
76
0
Share:

Британиянинг “саратон” томирлари Ўзбекистон бўйлаб ёйилмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистон дипломатик майдонида икки муҳим, бир қарашда алоҳида кўринадиган, аммо моҳиятан бир-бирига боғлиқ учрашув бўлиб ўтди. Биринчиси, Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Равшан Усмоновнинг дунёдаги йирик таълим корпорацияси “Pearson” (“Пирсон”) вице-президенти Жейн Бейкер билан музокараси бўлса, иккинчиси, элчихонада “Caspian Policy Center” (Каспий Сиёсати Маркази – CPC)нинг Британия бўйича маслаҳатчиси Дэвид Моран билан учрашувидир.

Бир қарашда, бу икки учрашув таълим тизимини ислоҳ қилиш ва жаҳон экспертлари билан ҳамкорликни кучайтиришдек кўринади. Бироқ Британиянинг тарихий айёрлик сиёсати ва “юмшоқ куч” орқали таъсир ўтказиш тажрибаси бундай ташаббусларга жиддий назар билан қарашни талаб қилади.

Британиянинг мустамлакачилик сиёсатида билвосита бошқарув сиёсати муҳим ўрин тутади. У тўғридан-тўғри ҳарбий куч ва маъмурий аппарат ўрнатиш ўрнига, маҳаллий элиталар ва анъанавий тизимлар орқали бошқаришни афзал кўради. Билвосита бошқариш сиёсати фикрни йўналтириш орқали бошқаришни ҳам ўз ичига олади.

Британиянинг “Pearson” компанияси дунёдаги энг йирик таълим хизматлари корпорацияларидан бири ҳисобланади. У нафақат дарсликлар ва тест тизимларини ишлаб чиқади, балки жаҳон бўйлаб таълим стандартларини шакллантиришга таъсир ўтказади. Унинг ўқув дастурлари, баҳолаш моделлари ва педагогик ёндашувлари орқали кўплаб мамлакатларда таълим мазмуни ўзгаради. Бу эса, мафкуравий таъсирнинг замонавий кўриниши ҳисобланади.

Ўзбекистон билан ҳамкорлик, жумладан, “Pearson” томонидан ишлаб чиқилган BTEC (Бизнес ва Технология Таълими Кенгаши – БиТЭК) халқаро квалификация тизими жорий этилиши, расмий баёнотларда таълим сифатини ошириш воситаси сифатида тақдим этилса-да, амалда бу тизим ёш авлоднинг билим ва малакасини Британия стандартига мослаштириш, яъни уларни Британия меҳнат бозори ва мафкуравий муҳитига яқинлаштириш воситаси ҳисобланади.

Бу жараён маълум маънода “мафкуравий стандартлаштириш”ни англатади. Таълим фақат фан эмас. У жамият дунёқарашини, қадриятларини ва ҳаёт фалсафасини шакллантиради. Агар таълим тизими чет эл стандартларига суянса, исломий қадриятлар орқа фонга сиқиб чиқарилиши табиий.

“Pearson” каби трансмиллий таълим корпорациялари Британиянинг сиёсий ва иқтисодий нуфузини сақлаб туришда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Компания дунё бўйлаб миллионлаб талабаларга хизмат кўрсатиб, таълим орқали ғоя ва қадриятларни ҳам экспорт қилади. Шунинг учун таълим тизимига Британия стандартларини жорий этиш – фақат методология эмас, балки ғоявий йўналишни ҳам ўзгартириш демакдир. Бу орқали Британия нафақат бозорга кириб боради, балки келажак авлод онгини бошқариш имкониятини ҳам қўлга киритади.

Шундай экан, бутун бир давлатнинг таълим сиёсатини шакллантириш қобилиятига эга бўлган “Pearson”нинг Ўзбекистонда фаолият юритиши фақат дарслик ёки курслар эмас, балки Британиянинг узоқ муддатли “ичкаридан таъсир қилиш” сиёсатининг бир бўлаги сифатида қаралиши лозим. Жейн Бейкернинг “онлайн курслар ва баҳолаш тизимларини кенгайтириш” ҳақидаги таклифлари “жамият муҳандислиги” жараёнига ишора бўлиб, инсон онгини қайта форматлаш орқали келгуси кадрларни ўз манфаатларига хизмат қилдириш ва миллионлаб ёшларни британиялик компаниялар учун “тайёр ишчи кучи”га айлантириш демакдир. Шунингдек, Жейн Бейкер “ислоҳотларни юқори баҳолаш” билан аслида ўз манфаатлари учун очилаётган эшикларни баҳоламоқда.

Британия парламенти аъзоси Томас Бабингтон Маколей 1835 йилда Ҳиндистонда таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича ёзган “Ҳиндистондаги Таълим Минутаси” (Minute on Indian Education) ҳужжатида шундай дейилади: “Биз ҳозирги пайтда ўзимиз билан биз бошқараётган миллионлаб одамлар ўртасида таржимон бўла оладиган бир тоифани шакллантириш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак. Бу тоифа – қон ва ранги жиҳатидан ҳиндистонлик, аммо диди, қарашлари, ахлоқи ва ақли жиҳатидан инглиз бўлган шахслардир”.

Маколейнинг бу ҳужжати Ҳиндистонда инглиз тилида таълим бериш тизимини жорий этишга асос бўлган ва унинг мақсади Британия маъмуриятига хизмат қиладиган, ғарб қадриятларини қабул қилган маҳаллий элитани яратиш эди.

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида, шунингдек, “Caspian Policy Center”нинг Британия бўйича маслаҳатчиси Дэвид Моран билан учрашув ўтказилгани хабар қилинди.

“Caspian Policy Center” 2016 йилда ташкил этилган бўлиб, расмий жиҳатдан “минтақавий тадқиқотлар маркази” сифатида танилган. Аммо амалда у Британия ва АҚШнинг геостратегик манфаатларига хизмат қиладиган аналитик платформа ҳисобланади.

Бу марказ ўз ҳисоботларида Каспий минтақасини “энергия хавфсизлиги учун ҳал қилувчи минтақа” деб атаб, у ердаги сиёсий жараёнларга Ғарб таъсирини кучайтириш зарурлигини тез-тез таъкидлайди. Яъни у фақат таҳлил эмас, балки сиёсий йўналиш бўйича “тавсия маркази” сифатида ишлайди.

Бундай марказлар орқали Британия ўзининг идеологик ва дипломатик таъсирини жорий қилади. Улар давлатларнинг ички сиёсатини кузатиш, таҳлил қилиш ва шу орқали ташқи стратегияни шакллантиришда муҳим маълумот манбаи ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳукуматининг сўнгги йилларда ташқи сиёсатини фаоллаштириши, айниқса, Каспий билан боғлиқ лойиҳаларда иштирок этиши Лондон учун айни муддао бўлмоқда. Британия бу минтақада Россия ва Хитой таъсирини чеклашни стратегик вазифа сифатида кўради.

“Caspian Policy Center” Лондон ва Вашингтондаги сиёсий доиралар учун маълумот тайёрлаб, уларга минтақа бўйича сиёсий тавсиялар беради. Шу орқали Британия ўзининг иқтисодий манфаатларини “илмий тадқиқот” кўринишида илгари суради.

Учрашувда “иқлим ўзгариши” мавзусининг тилга олиниши эса, иқлим сиёсати орқали минтақавий ресурслар, энергия йўналишлари ва сармоя оқимини назорат қилишни мақсад қилади.

“Pearson” таълим соҳасида, “Caspian Policy Center” таҳлил соҳасида бўлса-да, улар аслида бир занжирнинг икки бўғинидир. Яъни Умматнинг онги ва имконият ресурсларини эгаллаш механизмларидир.

Инглизларнинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан адовати Ғазода намоён бўлаётган яҳудий вужудининг адоватидан асло қолишмайди. Улар Уммат зеҳнига миллатчилик ва ватанпарварлик уруғини экиб, Ислом давлати(Усмоний Султонлик)га қарши қуролли ҳаракатларни уюштирди.

Британия бутун оламга ёрқин нур сочиб турган Усмонли Халифалигига қарши тоқатсиз кураш олиб борди ва 1924 йилда уни ағдариб, ерларини буддавийлар, ҳиндулар ва бутпарастлар қўлига топширди. У мусулмонларга қарши ҳаракатларини давом эттириб, Умматнинг юрагига заҳарли ҳанжар қадади, яъни Шомнинг қоқ маркази – муборак Фаластин заминида яҳудий вужудини барпо қилди. Бунинг оқибатида, қарийб бир асрдан буён фаластинлик мусулмонлар бошига ёғилаётган фожиаларнинг бугунги кундаги кўламини ҳар бир жон ҳис қилиб турибди. Британия нафақат мусулмонлар, балки инсониятга қарши жиноятларда ҳам биринчи рақамли ҳисобланади. У дунёда икки марта миллионлаган одамларнинг ҳаётига зомин бўлган жаҳон урушига сабаб бўлди. Африка ва Осиё мамлакатларида очарчиликларни пайдо қилди.

Шундай экан, башарият душмани Британиянинг асрлар давомидаги Ислом ва мусулмонларга қарши адоватга тўла ҳийлакор сиёсатига, қонли мустамлакачилик меросига ва бугунги кундаги яширин фитналарига барҳам берадиган ёлғиз куч – бу фақат ва фақат Рошид Халифалик давлатидир. Шу сабабли, бугунги кунда ушбу давлатнинг қайта тикланиши нафақат сиёсий зарурат, балки Уммат зиммасидаги энг бирламчи вазифа – фарзларнинг тожидир.

 

Иззатуллоҳ

09.11.2025й

0
0

Related posts:

Кипр масаласи ҳақида Куфрбошилардан бири Британия чидамасликка ўтди! Британиянинг “юмшоқ куч” сиёсати Британиянинг Марказий Осиёдаги геосиёсий ҳаракати
TagsCaspian Policy CenterPearsonБритания
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фейсбук маъмурияти Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг Фаластиндаги аъзолари аккаунтларини блоклаш билан босқинчилар ва мусутамлакачиларга ёрдам бермоқда

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Яман уламолари капиталистик иқтисодга қучоқ очиб, исломий банкка қизиқиш билдирмоқда…

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Россия ҳарбий суди Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига қарши навбатдаги қамоқ ҳукмини чиқарди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 12.11.2025

    Мусулмонларга оид маълумотларни ҳимоя қилиш вожибдир

  • 12.11.2025

    Давлат ичидаги “давлат”

  • 11.11.2025

    Аллоҳнинг ўзгармас суннати ҳар бир мўминнинг амаллари учун андозадир!

  • 11.11.2025

    Эй Масъуд Пезешкиян! Мусулмонларни очликка маҳкум қилган айнан сизларсиз!

  • 11.11.2025

    Мусулмонлар ҳукмдорлари мусулмонларнинг номусини ҳимоя қилишга лойиқ эмаслар!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/