Бу ҳаётда яшашдан асл мақсадимиз нима?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бу ҳаётда яшашдан асл мақсадимиз нима?
Инсоният ҳаётига теран назар солган кишига аёнки, асосий кўзга кўринган жиҳатлар туғилиш, улғайиш, яшаш, ваниҳоят сўнгги манзил бўлган қабр дарвозаси. Инсон бу ҳаётда яшар экан, унинг ўз мақсади, орзу-умидлари бўлиб, барча диққат эътиборини ушбу мақсади сари йўналтиради. Шу ўринда табиий бир савол туғилади. Ушбу ёруғ дунёга нима учун келганлигингизни ҳеч фикрлаб кўрдингизми?! Ўзингизнинг яралишингиз борасида фикр юритингчи, наҳотки Буюк Аллоҳ бизларни бемақсад яратдию, бизларга вазифа юкламаган бўлса, буларни ўйлаб кўрганмисиз? Ёки қўлимизга илинган арзимас дунё матоларига сархуш бўлиб, ҳаётимизни ўтказяпмизми?!
Аллоҳ Субҳанаҳу бизларга берган умрнинг ҳар они, сонияси имтиҳондан иборат эканлигини Ўз оятларида шундай баён қилади:
الْمَوْتَ وَالْحَيَاةَ لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلاً وَهُوَ الْعَزِيزُ الْغَفُورُ الَّذِي خَلَقَ
“(Эй инсонлар, У) сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ-яхшироқ амал қилгувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яраттан зотдир. У қудратли ва мағфиратлидир”. (Мулк:2)
Аллоҳ Субҳанаҳу ушбу оятида ҳар бир инсоннинг мана шу ҳаёти дунёда қилиб ўтадиган амалларини кўриб, охиратда ўша амалга яраша мукофот-жазо бериш учун ўлим ва ҳаётни яратган эканлигини баён қиляпти. Ушбу ояти каримада ўлим сўзи ҳаёт сўзидан муқаддам келтирилишига сабаб, ўлим калимасининг мазмуни ҳаёт калимасининг маъносидан теранроқ, қамровлироқ эканлигидир. Яъни бу дунё ҳаёти ҳатто минг йил умр кўра олсак ҳам албатта тугаш нуқтаси борлиги муқаррардир. Аммо охират ҳаёти эса, абадий бўлган ҳаётдир. Ушбу оятдаги ҳаёт сўзи мана шу ўткинчи дунёда яшашнинг бошланишини билдирса, ўлим сўзи охират диёридаги мангу ҳаётнинг бошланишини англатади.
Аллоҳ Субҳанаҳу Ўзининг муқаддас каломида ушбу жиҳатларга урғу бериб шундай дейди:
ﻭَﻣَﺎ ﺧَﻠَﻘْﻨَﺎ ﺍﻟﺴَّﻤَﺎﺀَ ﻭَﺍﻟْﺄَﺭْﺽَ ﻭَﻣَﺎ ﺑَﻴْﻨَﻬُﻤَﺎ ﻟَﺎﻋِﺒِﻴﻦ
“Биз осмонлар, ер ва улар орасидаги нарсаларни ўйин учун яратмадик”. (Анбиё:16)
ﻭَﻣَﺎ ﺧَﻠَﻘْﺖُ ﺍﻟْﺠِﻦَّ ﻭَﺍﻟْﺈِﻧﺲَ ﺇِﻟَّﺎ ﻟِﻴَﻌْﺒُﺪُﻭﻥِ
“Жинлар ва инсонларни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим”. (Зориёт:56)
ﺃَﻳَﺤْﺴَﺐُ ﺍﻟْﺈِﻧﺴَﺎﻥُ ﺃَﻥ ﻳُﺘْﺮَﻙَ ﺳُﺪًﻯ
“Инсон ўзини бекорга ташлаб қўйиламан, деб ҳисоблайдими?!” (Қиёмат:36)
Ушбу зикр этилган оятлардан кўриниб турибдики, Аллоҳнинг бизларни яратишдан мақсади Ўзига итоатда бўлишимиз ва бу итоатимиз билан Аллоҳни рози қилишимиз аён бўлмоқда. Кимки Аллоҳни рози қила олса, Аллоҳ у бандасига абадий неъмат бўлган жаннатни мукофот қилиб беради. Агар жаннатга кирмоқчи бўлсак, яшашдан мақсадимиз Аллоҳнинг розилиги бўлиши зарур.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
27.01.2019й.
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб