| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.01.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      03.01.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.12.2025
      0
    • Золим Каримов зулм салтанатини титратган рижол

      20.12.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.12.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.12.2025
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.11.2025
      0
    • Салимова Марғуба аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.11.2025
      0
    • Аллоҳ йўлида охиратга сафар қилган рижол

      24.11.2025
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Ўйинлар тугади”ми ёки янги геосиёсий таҳдид?

  • Замонавий уруш, янги доктрина ва хавфсизлик масаласи: Ўзбекистон қайси йўлдан бормоқчи?

  • Уммат: йўқолган ғоя ёки қайта тирилаётган тамаддун?

  • Жим Рожерс ва Ўзбекистон акциялар бозори: “ишонч” эмас, мулкни қўлдан чиқариш

  • Яман масаласининг бу қадар кескинлашуви ортида нима турибди?

  • Уммат қалқонсиз қолган аср фожиаси

  • Қизингизни нега ўқитмайсиз?

  • Ўзбекистонда ишсизлик муаммоси: вақтинчалик ечим ва ҳақиқий ечим

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Бўлинган Европа ва жарликка қулаш

Бўлинган Европа ва жарликка қулаш

By htadmin
07.03.2025
514
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бўлинган Европа ва жарликка қулаш

Устоз Ҳасан Ҳамдон

Европа ташкил топгандан бери ўзининг энг ёмон кунларини бошдан кечирмоқда. Бир томондан ўтмишини ва дунёни бошқарганини соғиниб, келажак орзу-хаёлларини сураётган бўлса, иккинчи томондан тубсиз жарликка қулаш ва ички омиллар зарбаларидан инграмоқда. Бунга Европа бирлигига чақираётган энг кўзга кўринган давлат бўлмиш Франциянинг айни ҳолатни тан олаётганидан кўра кучлироқ далил бўлмаса керак. Дарҳақиқат, Франция бош вазири Франсуа Байру 2025 йил 20 январ куни «Трамп Оқ уйга қайтганидан кейин Франция билан Европа «тор-мор қилиниш» хавфи остида қолди», деди. Европа-Америка муносабатлари Трампнинг аввалги маъмурияти даврида бир қанча тарангликларга гувоҳ бўлган ва бунинг икки сабаби бор:

1 – НАТО давлатларини ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизини мудофаа бюджетига ажратишга мажбурлаш.

2 – Савдода манфаатларнинг номутаносиблиги, тўлов баланси тақчиллиги ва божхона тўловлари.

Трампнинг иккинчи муддатга сайланиши Европанинг қуйидаги катта машаққатларни бошдан кечираётган пайтга тўғри келди:

1 – Украина-Россия уруши ва унинг Европага салбий таъсирлари.

2 – Ташқи хавф-хатарлар, айниқса, Россия хатари ва Трампнинг НАТОдан чиқиб кетиш билан таҳдид қилиши фонида юзага келган масалалар. Яъни НАТО келажаги, Европа хавфсизлиги ҳамда Европа хавфсизлигини таъминлаш учун аъзо давлатларнинг иштирок этиши даражаси каби.

3 – АҚШ билан савдо алоқалари бўйича мунозараларнинг қайтиши, савдо урушлари, тарифлар ва Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиб кетишидан кейин иттифоқнинг заифлашиши.

4 – Трампнинг Гренландия оролини сотиб олиш тўғрисидаги талаблари, Европа харитасини ўзгартириш, миллий хавфсизлик ва Шимолий Муз океани масаласи.

5 – Айрим Европа давлатларининг заиф иқтисодиёти, камомад ва қарзлари, баъзи компанияларнинг АҚШга кўчирилиши, Россия гази масаласидан кейин ёқилғи нархларининг қимматлашиши, Трамп таҳдиди, давлатлар ва ширкатларнинг АҚШ санкцияларига учрашдан ва унинг бозорларига кириш ман этилишидан хавотирланишлари.

6 – Европа ўнгчиларининг кучайиши, ҳатто баъзи давлатларда ҳокимиятга чиқиши ва айрим ички масала ва кризисларда Трамп каби фикрлашлари.

7 – «Политико» газетасида бундай хабар нашр қилинди: «Собиқ теле юлдузининг Вашингтондаги ҳокимиятга қайтиши нафақат трансатлантик муносабатлар учун бир синов, балки Европанинг бирдамлигига реал таҳдид туғдирмоқда. Трампнинг Европа давлатларига нисбатан солиқ чоралари, НАТОни молиялаштириш борасидаги талаблари бу жараённи тезлаштиради.

Юқоридаги фикрлар Европа Иттифоқи келажагини ҳамда асосий муаммолари ва хавфли масалаларини тушунишда муҳим ва катта аҳамиятга молик. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида ҳали бошқа оғир масалалар, асосий муаммолар ва жиддий бўлинишлар ҳам бор. Жумладан: Хитой ва Россия билан муносабатлар, икки томонлама мудофаа келишувлари, АҚШнинг бир қатор Европа давлатларидаги таъсири ҳамда сиёсий ва ҳарбий фикр бирлигининг йўқлиги.

Тўғри, бу масалаларнинг ҳар бири ўзининг аҳамияти, муҳимлиги ва таъсири эътиборидан, алоҳида ва чуқур ўрганишни талаб қилади. Аммо биз уларнинг баъзиларига умумий тўхталишимиз мумкин, айниқса, Трампнинг ҳокимиятда туриши ва Европа Иттифоқининг ички муаммоларига.

Европа бирлиги ғояси гўзал орзу эди. Лекин бу орзу фақат иллюзия бўлиб чиқди. У ўзининг якуний шаклланишидан олдин ҳам ўзини йўқ қилиш уруғини ташиб юрди. Чунки бирликка асос бўладиган мустаҳкам пойдевори йўқ эди. Аксинча, Европа давлатларининг миллатчилиги ва бирлашишни истамаслиги каби бирдамликни таъминловчи омиллардан кўра кўпроқ ҳалокат омилларини ўз ичига олган эди.

Европа нафақат олға силжишнинг уддасидан чиқа олмади, балки кўп соҳаларда ўзидан ўзиб кетган бошқа мамлакатлардан анча орқада қолди. Унинг кризислари қанчалик мураккаблашса, бирлик ва кучлилик тўғрисидаги баёнотлар шунча кўпаймоқда. Бироқ улар ҳавога кўтарилган пар каби фойдасиз баёнотлар бўляпти.

Айтмоқчимизки, ҳозир Европани икки муҳим хавф қуршаб олган:

Биринчиси: Оқ уй резидентининг менталитети ва бошқаруви.

Иккинчиси: Европа бирлигини ўз домига тортаётган ички хавф.

Биринчига тўхталадиган бўлсак, бу айни дамда Трамп ва маъмуриятининг мавжудлиги ҳамда бирлашган ҳолатдаги Европа билан қандай муносабатда бўлиш масаласи. Белгия бош вазири Ги Верхофстадт «New Atlantic» веб-сайтига берган интервьюсида бундай дейди: «Ҳар доим европаликлар Америка биз тарафда, дея ишонардилар. Бироқ Доналд Трампнинг келиши билан вазият ўзгарди». Европа парламенти номидан Британия билан «Брексит» бўйича музокара олиб борган Верхофстадт яна шундай дейди: «Тарихда биринчи марта АҚШ президенти Европа Иттифоқининг парчаланишини истамоқда».

Европа Иттифоқи кенгаши раиси Доналд Туск Иттифоқ давлатлари раҳбарлари ва бош вазирларига қилган мурожаатида бундай деди: «Трамп Америкаси Россия, Хитой ва радикал исломчи ҳаракатлар даражасига тушди».

«Worldcrunch» веб-сайтига кўра, Туск «Европа Иттифоқи тарихида биринчи марта бир нечта ташқи кучлар унга қарши ҳаракат қилмоқда» дея таъкидлади.

Трамп Европа Иттифоқини ўзининг мамлакати учун ҳамкор деб ҳисобламаяпти, аксинча, ҳар бир давлат билан алоҳида мулоқот қилишни истаяпти. Бунинг сабаби шундаки, Европа Иттифоқи заифлашганига қарамай, кучли иқтисодий куч бўлиб қолмоқда. Йирик иқтисодий блок билан мулоқот қилиш уларни савдо-иқтисодий музокараларида кучли қилиб қўяди. Аммо ундаги ҳар бир давлат билан алоҳида музокара қилинса, бунинг акси бўлади.

Трампнинг ёндашувини оқилона деб аташ мумкин. Чунки у Европа Иттифоқининг мавжуд заиф томонларига, хусусан, ички инқирозларига таяняпти. Европа бирлигига энг оғриқли зарбалардан бири Трамп томонидан фаол қўллаб-қувватланган «Брексит» бўлди. Трамп Британияни Европа Иттифоқидан чиқишга ундади. Қолганларга ҳам иттифоқдан чиқадиган бўлса, бир қанча ваъдалар берди.

Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши иттифоқнинг халқаро миқёсдаги ўрни учун ҳар томонлама олганда фалокат бўлди. Чунки бу Европа Иттифоқининг халқаро майдондаги таъсирини пасайтирди, унинг иқтисодий қарорларини ва глобал миқёсдаги рақобатбардошлигини заифлаштирди.

Трамп АҚШ савдо тақчиллигини камайтириш ва АҚШ саноатини импорт моллари рақобатидан ҳимоя қилиш учун солиқ ва тарифлар жорий этишни ваъда қилди. Бу тарифларнинг Европа экспортига 10 фоизга етиши кутилмоқда.

Европанинг хавфсизлик масаласи

Трампнинг европаликларга қилган таҳдидлари жамоавий мудофаа стратегиясининг йўқлиги сабабли чуқур хавфли муаммони фош қилди. У ҳам бўлса, Европа давлатларининг қитъанинг яхлит хавфсизлиги ҳисобига индивидуал ва икки томонлама мудофаа лойиҳалари томон йўналишидир.

Гренландия масаласи

Гренландиянинг сотиб олиниши масаласи муҳокама қилинганда, Франция ташқи ишлар вазири Жан Ноэл Барро «Биз кучли қитъамиз», дея жавоб қилди. У, шунингдек, Европа Иттифоқи «Бошқа давлатларнинг ўз чегараларига ҳужум қилишига асло йўл қўймайди» дея таъкидлади.

Иккинчи хавф: популистик ўнг қанот ҳаракатларнинг юксалиши

Популистик ўнг қанот ҳаракатлар Германия, Франция, Италия, Польша ва Голландия каби мамлакатларда тез суръатлар билан кучаймоқда. Бу партиялар раҳбарлари нафақат сезиларли таъсирга эга бўлишди, балки таклиф қилганидек, Европа Иттифоқидан чиқиш ғоясини илгари суриш орқали аллақачон ҳокимият тепасига ҳам келишди. Бундан ташқари, уларнинг айрим ички ва ташқи масалалар бўйича сиёсий қарашлари иттифоқ давлатларининг анъанавий йўналишларидан бутунлай фарқ қилади.

Баъзи хабарларда бундай дейилди: «Сиёсий ва иқтисодий кризислар кучайиб борар экан, айрим давлатлар ўз чегараларида назоратни кучайтирмоқда. Бу эса Европа бирлигига таҳдид солаётган хатарларни келтириб чиқаради».

Бу хусусда Берлиндан сиёсий шарҳловчи Франс Герман «Sky News Arabia»га берган интервьюсида бундай дейди: «Бу чора-тадбирлар миграция оқимининг кучайиши ва хавфсизлик устидан назоратни йўқотиш қўрқувини акс эттиради. Бу эса Европа орзусининг тугашига йўл очиши мумкин бўлган қадамдир. Чегара назоратини қайта ўрнатиш Европа Иттифоқининг кенгроқ парчаланишининг бошланиши бўлиши ва ўнлаб йиллар давомида эришилган ютуқларга таҳдид туғдириши мумкин. Кризислар халқ норозилигининг кучайишига ва миллатчиликнинг чуқурлашишига ёрдам берди. Бу эса Европа Иттифоқининг муаммоларга қарши бирлашган ҳолда курашиш қобилиятини заифлаштирмоқда».

Бу жараёнлар ўта ўнг қанотнинг кучайиши Европа бирлиги лойиҳаси учун қанчалик хавфли эканини кўрсатади. Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича сиёсий таҳлилчиси Повл Зирканинг таъкидлашича, «ўнг қанот ҳаракатларининг ҳокимиятга келиши иқлим, миграция, Европа Иттифоқининг кенгайиши, бюджет ва қонун устуворлигига оид сиёсатларга таъсир қилиши мумкин».

Хулоса:

Булар икки куч ўртасида кучли кураш келиб чиқишини кўрсатмоқда. Улардан бири ўзининг энг яқин иттифоқчиси зарарига бўлса ҳам, фақат ўз манфаатлари ҳақида ўйлайди. Иккинчи томон самарали бошқарувга қодир бўлмаган коррупцион ҳукмрон элита мавжудлиги сабабли жароҳат, касаллик ва сиёсий тафаккурнинг етишмаслигидан азият чекади. Буни Европа парламенти аъзоси, Европа Иттифоқидаги христиан-демократик блокининг ташқи сиёсат бўйича эксперти Майкл Галлернинг баёнотлари ҳам тасдиқлаб турибди: «Европа Иттифоқи сиёсатчилари ва етакчилари Европани фақат НАТО ёрдамида ҳимоя қилиш мумкинлигини яна бир бор англаб етдилар. Шу сабабдан ҳам иттифоқнинг стратегик компаси ҳеч қандай ҳолатда НАТО билан рақобатлашмайди ҳамда Европанинг жамоавий мудофааси НАТО ҳомийлигида қолиши керак».

Булар Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европани Америка назорати остида ушлаб туриш учун уни иккита кучли занжир, яъни НАТО соябони ва Маршал плани билан боғлаб қўйган Қўшма Штатлар асосчилари томонидан қўйилган сиёсатнинг оқибатларидир. Бундан албатта, Европанинг ўзи ҳам худди дунё халқларига тотдиргани каби хорлик, зулм ва қуллик аччиқларини тотиши учун уни Америка назорати остида ушлаб туриш кўзланган.

Роя газетасининг 2025 йил 26 феврал чоршанба кунги 536-сонидан

 

0
0

Related posts:

Туркия ва Европа қочқинлар масаласида нима қилмоқчи!? Европадаги популист сиёсатчиларнинг Исломга қарши кампанияси Америка ҳамда парчаланишнинг турли хил янги омиллари Энергетика кризиси ва унинг Европага таъсири
TagsЕвропаНАТОўшма Штатлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливан икки ўт орасида, АҚШ ва Франция

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Оли Сауд ҳукмдорлари Ислом ярим оролида жирканч яҳудий кофирларини кутиб олишда давом этишяпти!

  • МАҚОЛАЛАР

    Уй олишга қурбингиз етадими?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.01.2026

    “Ўйинлар тугади”ми ёки янги геосиёсий таҳдид?

  • 16.01.2026

    Замонавий уруш, янги доктрина ва хавфсизлик масаласи: Ўзбекистон қайси йўлдан бормоқчи?

  • 15.01.2026

    Уммат: йўқолган ғоя ёки қайта тирилаётган тамаддун?

  • 15.01.2026

    Жим Рожерс ва Ўзбекистон акциялар бозори: “ишонч” эмас, мулкни қўлдан чиқариш

  • 14.01.2026

    Яман масаласининг бу қадар кескинлашуви ортида нима турибди?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/