Бузуқ жамиятни фақат Ислом ўнглайди
Бузуқ жамиятни фақат Ислом ўнглайди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Инсоният яратилибдики, иймон ва куфр деган тушунча ёнма-ён зикр қилинади. Сабаби инсониятни биринчи кунидан бошлаб Аллоҳ Таоло Ўзининг яккалигини, бутун борлиқнинг Эгаси эканлигини бандаларига хитоб қилди ҳамда уларни Ўзига ибодат қилишга чақирди. Ушбу чақириққа эргашган иймон эгалари бир тарафга, бўйсунмаганлар эса, иккинчи тарафга ўтдилар. Шунингдек, ҳар бир даврда инсониятни тўғри йўлга етаклаш учун Росул ва Набийлар келдилар ҳамда ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтиб, ўз елкаларидаги вазифаларини адо этдилар. Аллоҳ Таоло айтади:
وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا رُسُلاً مِنْ قَبْلِكَ مِنْهُمْ مَنْ قَصَصْنَا عَلَيْكَ وَمِنْهُمْ مَنْ لَمْ نَقْصُصْ عَلَيْكَ
– “Аниқки, Биз сиздан илгари (кўп) пайғамбарлар юборгандирмиз. Улардан Биз сизга ҳикоя қилиб берган кишилар ҳам бор, яна улардан Биз сизга ҳикоя қилмаган кишилар ҳам бордир”. (Ғофур:78)
Бугунги уммат бир асрлик мудроқдан сўнг ўз дини бўлган Исломга талпина бошлади. Ҳар бир онгли шахс азизлик, буюклик, шон-шавкат фақат Исломда эканлигини англаб етди. Ҳа, ҳақиқат шуки, ҳар лаҳзада қотиллик, жинсий тажовуз, арзимас мол-дунё ортидан бир-бирларига бўлган ҳасад, мансабга эга бўлиш йўлида ҳар қандай пасткашликларга рози бўлиш каби иллатлар соат сайин урчиб бормоқда. Бу ҳолатлар бизга тарихдаги Макка жамиятини эслатмоқда.
Пайғамбар ﷺ Исломни олиб келганларида, Макка жуда ҳам бузуқ бир жамият эди. Макка аҳли эътиқодий, сиёсий, ахлоқий ҳамда ўзаро муомалот жиҳатдан ҳам ўта паст даражада, яъни барча соҳада таназзулда эди. Араб қабилалари Каъбада ўзлари томондан ясалган бутларга сиғинар, баъзи қабила вакиллари Каъбани тавоф қилиш ибодатларида иккала жинс вакиллари ҳам бу гуноҳкор уст-бошларимиз билан ушбу муқаддас даргоҳни тавоф қилишимиз нотўғри, деган маънода онадан туғилгандек ёпинчиқсиз тавоф қилар эдилар. Ҳатто зония аёллар уйларининг пештоқига маълум бир белгини қўяр эдилар, хоҳлаган эркак кириши мумкин эди. Агар аёл ҳомиладор бўлиб қолса, хоҳлаган эркагини фарзандимнинг отаси шу, дейишга ҳаққи бор эди.
Шунингдек, майхўрлик, судхўрлик оддий ҳол эди. Кучли қатлам кучсизни эзадиган, марҳум отасидан қолган нарсалар қатори, оталарининг бошқа аёллари ҳам ўғилга мерос қоларди, оталар эсини таниган қизларини тириклайин кўмадиган оддий инсонийликка зид бўлган қонун ҳукм сураётган бир жамият эди. Шу жамиятга Пайғамбаримиз ﷺ Исломни, иймонни олиб келдилар. Ушбу жамият вакиллари, жумладан ёшлар Исломни қабул килдилар. Ушбу иймон уларни ер юзида етакчи қилди, азизлик сари етаклади. Шундай экан, бугунги кунда ҳам аввалда бўлганидек, бу умматни бугунги жоҳилиятдан фақат Ислом ёруғлик сари етаклай олади, асло ғарб ҳазорати эмас.
Хулоса ўрнида айтамизки, Ислом бу эшитиб қўядиган тарих эмас, балки у мафкура (фикрий етакчилик) бўлиб, у ўз дунёқарашига эга, аввалдаги инсонларни жаҳолат ботқоқларидан қандай олиб чиққан бўлса, яна шундай азизлик ва ғолибликка олиб чиқади, иншаАллоҳ.
أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ
– “Улар жоҳилият (динсизлик) ҳукмини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Оллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?” (Моида:50)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
05.09.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми