Дарфурдаги қонли кураш ҳукмдорлар хоинлигини ҳамда ёлланма аскар ва қуролли ҳаракатлар мавжудлиги хавфини фош этди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Дарфурдаги қонли кураш ҳукмдорлар хоинлигини ҳамда ёлланма аскар ва қуролли ҳаракатлар мавжудлиги хавфини фош этди
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) матбуот баёнотида бундай дейди:
«Дарфурдаги қонли кураш биринчи марта бўлаётгани йўқ ва охиргиси ҳам эмас кўринади. Чунки давлат ўз фуқаролари қонини ҳимоя қилиш, айниқса, чор атрофда қуроллар кўпайиб кетган ва давлатсизлик ҳолати вужудга келиб, одамлар ҳарбийлашиб кетган бир муҳитда ўзининг барқарорликни таъминлаш бурчига эътибор бермаяпти…
Мусулмонлар бир-бирларини ўлдиришлари шаръан ҳаромдир. Қабилачилик асосида жанг қилишни ҳам Ислом ҳаром қилган. Юртнинг у четидан бу четига қадар хавфсизлик назоратининг йўқлиги мустамлакачи кофир қасддан яратган ҳолат бўлиб, буни унинг малай ҳукмдорлари билан ёлланма аскарлари ва уларнинг етакчилари ижро этиб беришяпти. Шу орқали ҳаётларини Ислом билан ўзгартиришга интилаётган мусулмонларга нисбатан ўзининг душманлик чанқоғини қондирмоқчи бўляпти».
Устоз Абу Халил ўз нутқи ниҳоясида қуйидагиларни таъкидлади:
«Барча соҳадаги воқелик ва воқеа-ҳодисаларнинг ўзи Ислом асосида ўзгариш шарт эканини айтиб турибди. Зеро, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати ўз фуқаросини хавфсизлик ва фаровон ҳаёт билан таъминлайди.
«فَالْإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»
«Имом-халифа ғамхўрдир ва ўз фуқароси устидан жавобгардир».
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти, шунингдек, Абяз шаҳридаги ўзининг офисида 2022 йил 22 апрел шанба куни Рамазон ифторлигини уюштирди. Ифторликка шаҳардаги таниқли ва нуфузли кишиларни, сиёсий партиялар раислари ва аъзоларини, адвокатлар ва бошқаларни таклиф этди. Ифторликдан сўнг сиёсий тадбирлар ўтказилиб, унда Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) ҳозирги инқирозли сиёсий вазият ҳақида нутқ сўзлади. У ўз нутқида Умматнинг бундай қасддан яратилган кризисларидан чиқишнинг ягона йўли Ислом белгилаб берган бошқарув тузумини, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишдан иборат бўлиб, бу бутун Уммат учун фарз эканини баён қилди.
Бундан ташқари, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти рамазоннинг 22-23 кунлари делегация тузиб, Абяз шаҳридаги бир неча нуфузли кишиларни зиёрат қилди. Зиёратлардан мақсад улар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда Судан раҳбарияти зиммасига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилиш жавобгарлигини юклашдан иборат.
Роя газетасининг 2022 йил 4 май чоршанба кунги 389-сонидан
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз