Дия (хун тўлаш) саволини жавоби
بِسْمِاللهِالرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Дия (хун тўлаш) саволини жавоби
Савол:
Йигитларимиздан бири одамларга осон бўлиши учун хунни кумуш миқдори билан, яъни 12000 дирҳам қилиб тўламоқчи бўляпти. Агар одамлар кумушни сотиб олмаётган, ўз диялари ва маҳрларида у билан муомала қилмаётган, уни мулк сифатида жамғармаётган бўлсалар ва уни фақат зебу зийнат учун озроқ сотиб олаётган бўлсалар, у ҳолда кумуш билан хун тўлашнинг ҳукми қандай? Маълумки, фуқаҳолар хунни туябоқарларга туяда, тилла билан муомала қилувчиларга тиллада, қоғоз пул билан муомала қилувчиларга қоғоз пулда қилиб белгилашади? Аллоҳ сизларга ажру азиймлар ато этсин.
Жавоб:
Дия (хун) туябоқарларга юз туя, тилла билан муомала қилувчиларга минг динор ва кумуш билан муомала қилувчиларга ўн икки минг дирҳам, бу тўғри.
Лекин тилла ва кумуш билан қопланмаган ҳозирги пайтдаги қоғоз пул эса тилла билан муомала қилувчиларга ҳам, кумуш билан муомала қилувчиларга ҳам тушмайди.
У нассдан истинбот қилинган иллат (пуллиги) борлиги учун қиёсан пул деб саналган. Бу эса “Моллар” ва бундан бошқа китобларимизда ўз бобларида изоҳ бериб ўтилган.
Дия (хун)лар борасида шу қоғоз пулларнинг ҳам эътиборга олиниши шу масала борасидаги ижтиҳодга боғлиқдир. Меним райим шуки, хатаан қотилликка хун тўлашда уни кумуш билан баҳолашнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Чунки хатаан қотиллик қилган дейилаётган киши гуноҳ иш қилган эмас. Дия – ҳаром ишни қилгани учун эмас, балки дия – Аллоҳнинг Ўзигагина маълум бўлган бир ҳикмат учундир. Демак, хатаан қилинган ишнинг хунини тўлашда икки ҳаднинг енгилроғи қотилнинг ҳаром иш қилмаганига муносибоқдир.
Энди қасддан қилинган қотилликнинг хунига келсак меним райим эса уни тилла билан баҳоланишидир. Чунки қасддан қотиллик қилган киши ҳаром иш қилган. Демак, унга енгиллатиш муносиб эмас, балки унга икки ҳадднинг оғирроғи муносибдир.
Агар мана бу қоғоз пуллар тилла ёки кумушдан ўринбосар бўлиб қолса у ҳолда унинг эгасига ўша қоғоз пул ўринбосар бўлаётган маъдан (тилла ёки кумуш)га мувофиқ муомала қилинади.
Аллоҳ Субҳонаҳудан бу борада мени энг тўғрисига муваффақ қилган бўлишини сўраб қоламан.
16 рамазон 1433ҳ
4/8/2012м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми