Дод-вой солиш, нажот сўраш ожиза хотинларнинг иши, уламоларнинг эмас
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Дод-вой солиш, нажот сўраш ожиза хотинларнинг иши, уламоларнинг эмас
Ҳижрий 1438 йил 20 шаввол, милодий 2017 йил 14 июл жума куни «Арабийя нет» сайти қуйидаги хабарни тарқатди:
«Азҳари Шариф Ақсо масжидида жума намози ўқишни тақиқланганини ҳамда Қуддус муфтисининг қамоққа олинганини қоралади. Муфтий кейинчалик қўйиб юборилган.
Азҳар жума куни чиқарган баёнотида, босқинчи давлатнинг Ақсо масжидини беркитиб қўйиб, у ерда жума намози ўқилишига рухсат бермаганини, хабарларда айтилганидек, намозхонларга ва масжид қўриқчиларига адоват қилганини, Қуддус муфтиси шайх Муҳаммад Ҳусайн, собиқ муфтий ва Ақсо масжиди имом-хатиби Икрима Сабрийни қамоққа олганини қаттиқ қоралади. Бу ҳодиса босқинчи давлатнинг инсонларга, юртга, муқаддас ерларга қарши содир этиб келган қатор ҳуқуқбузарликлари ва жиноятларига қўшимча яна бир жиноят бўлганини таъкидлади.
Азҳар «Исроил»нинг Фаластин ерида содир бўлаётган ҳодисалардан Қуддуси Шарифда ва муборак Ақсо масжидида яҳудийлаштириш режаларини ижро этиш учун фойдаланаётганидан огоҳлантирди. Унинг бу каби чоралари бутун дунёдаги мусулмонлар ғазабини қўзғалишига сабаб бўлишини ва барқарорликка хавф солишини алоҳида урғулади.
Азҳари Шариф халқаро давлатлар ва ҳайъатларни, Фаластин халқига, Қуддуси шарифга ва бутун Фаластин ерига нисбатан ўз масъулиятини бўйнига олишга чақирди. Шунингдек, уларни босқинчи давлат томонидан халқаро қонун ва нормалар бузилишига қаттиқ қаршилик қилишга, муборак Ақсо масжиди эшикларини намозхонларга очиб беришга мажбурлашга ҳам даъват қилди. Халқаро ҳамжамият барча халқлар ҳуқуқларини тенгма-танг ҳимоя қилиши лозимлигини таъкидлади».
Роя газетаси шарҳи:
Эй Азҳар уламолари, Росулуллоҳ A Қайнуқо яҳудийларини исломий юртлардан бирортасининг босиб олишлари ёки бутун халққа зўравонлик қилишлари у ёқда турсин, битта муслимага адоват қилишгани учун жазоладилар, аммо бундай қилиш сизга йўл бўлсин! Исломий армияларни Фаластин аҳлига нусрат-ёрдам беришга тарғиб қилиш сиз учун энг лойиқ иш эмасми?! Сиз Росулуллоҳнинг ворисларига, Ислом Умматини Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга ундаб, уларнинг олдинги сафида туриш вазифангиз эмасми, ахир, рошид Халифалик сабабли бутун армияларимиз Фаластин ва унинг аҳлини озод этиб, уларга нусрат-ёрдам беради-ку?!
Ҳа, бу сизнинг шаръий вазифангиз, бу сиз уламолар иши, ҳақиқий эр кишилар иши. Норозилик билдириш ва қоралаб қўйиш бу ожиза ва заифалар иши, сизларнинг ишингиз эмас. Сизларнинг ишингиз дод-вой солиш ҳам эмас, бу ожиза хотинлар ва болаларнинг иши. Шу билан бирга, сизнинг ишингиз айни масалани халқаро ташкилот ва ҳайъатларга кўтариш ҳам эмас, чунки бу ювиндихўр хоин ҳукмдорларнинг иши.
Роя газетасининг 2017 йил 19 июл чоршанба кунги 139-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми