Душмандан қарз олиш муаммоларимизнинг ечими эмас
Душмандан қарз олиш муаммоларимизнинг ечими эмас
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
27 март. 2021 йил. “Озодлик” радиоси ўзбек хизмати сайти 27.03.2021й куни Марказий банк ҳисоботи тўғрисида хабар берди. Унда жумладан шундай дейилади: Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи ўтган йилга нисбатан 37,4 фоизга ёки 9,2 млрд. долларга ошган ва жорий йил бошида 33,8 млрд. долларни ташкил қилди. 2020 йилда давлат ташқи қарзининг соф ўсиши, курслар ва нархлар ўзгаришини инобатга олганда, 5,5 млрд. долларни ташкил қилди. Бу ўсиш асосан янги қарздорликларнинг жалб қилиниши ва давлат қимматли қоғозларининг чиқарилиши билан изоҳланади.
Ўтган асрнинг бошларида, яъни 1924 йилда Ислом умматининг таянчи, ҳимоячиси бўлган буюк Исломий Халифалик давлати қулатилиб, Ислом ҳаёт майдонидан четлатилгач, бутун умматга, жумладан Ўрта Осиё мусулмонларига ҳам эътиқодимизга зид бўлган илмоний Ғарб низомлари татбиқ этила бошланди. Ҳукуматларни бошқаришда, суд тизимларида, ташқи ва ички сиёсатларимиздан тортиб, то иқтисодий ва ижтимоий соҳаларимизга қадар капиталистик низом қўлланила бошлади. Ўша даврдан бошлаб, то бугунга қадар, бу Уммат оғир касалга чалиниб, касали тобора авж олиб, ҳеч тузалмаётган бемор каби яримжон ҳолатда яшаб келмоқда.
Ушбу касаллигимизни даволаш, соғайиш, оёққа туриш учун Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Европа тараққиёт ва тикланиш банки, чет эл инвестицияси каби «дори»ларни бирма бир истеъмол қила бошладик. Мустамлакачилар томонидан тақдим этилган иқтисодий режалар, ислоҳот (тўғрироғи қашшоқлаштириш ва оч қолдириш) каби дастурлар истеъмолидан ҳам фойдаланиб кўрдик. Бироқ ушбу муолажалар Умматнинг мабдасига, ақидасига асосланмаган, балки таназзулга етакловчи режалар эди. Қолаверса, бизларга татбиқ этилаётган қашшоқлаштириш ва оч қолдириш сиёсати мустамлакачиларнинг режаси бўлиб, у қасддан киргизилмоқда. Ушбу режалардан бири, учинчи олам давлатларига катта миқдорда қарзлар беришдир. Ушбу берилаётган қарзлар албатта маълум муддатга тайин қилинган бўлиб, мабодо сизу биз қайтара олмасак, фарзандларимиз бўйнига тушади. Яъни биз ўз қўлларимиз билан фарзандларимизни ҳам мустамлакачиларга қул қилиб, қўлларига кишан солиб бермоқдамиз. Токи, авлодларимиз бир бурда нон топишдан бошқа нарсани ўйламасин, асл буюклигига қайтиш учун фикр қилишга, тарихини варақлашга, ихтиролар кашф этишга вақт, фурсат топмасин. Токи, биз мустамлакачи давлатларнинг этагини тутишда, уларнинг манфаатларига хизмат қилишда ҳамда юртларимиз хом-ашё диёрлари бўлишда бардавом бўлсин.
Бугунги кунда юртимизда рўй бераётган камбағаллик, қашшоқликнинг авж олаётгани мамлакат бойлигининг етишмаслиги ёки конларнинг озлигида эмас, балки бошқа сабабларга бориб тақалади. Масалан, иқтисодий соҳада бойлик адолат билан тақсимланмаяпти. Ғарбга, мустамлакачилик сиёсатларига кўр-кўрона тақлид қилиняпти. Мустамлакачи давлатлар бойликларимизни, имкониятларимизни эгаллаб, ўз оёқларимиз остидан чиқадиган бойликларга ҳам эгалик қила олмайдиган аҳволга тушиб қолдик. Мана шу ҳолат бардавом бўлиши учун қашшоқлаштириш ва оч қолдириш сиёсати давом этмоқда.
Бундай сиёсатлар жамиятимизга салбий таъсир кўрсатяпти. Қашшоқлик кофирликка, фосиқликка, малайликка, шубҳали ташкилотларга аъзо бўлишга олиб боряпти. Жамиятнинг улкан потенциали беҳуда совуриляпти. Иқтисодий силжиш бўлмагани туфайли иқтисодий турғунлик, инфляция ва ишсизлик юзага келяпти. Қашшоқлаштириш сиёсати оилаларнинг бузилишига, тарқоқликка ва заифлашишга олиб боряпти. Айни пайтда ушбу йўқчилик жиноятларни, жиноий гуруҳларни, эътиқодимизнинг ҳар қандай қадриятларини писанд қилмайдиган авлодни келтириб чиқаряпти. Оқибатда жамият тинч-хотиржам яшашдан маҳрум бўляпти. Шунингдек, одам савдоси ва қизларимизни ўзга юртларга бориб исловатхоналарда мижоз кутишлари мана шу сиёсатнинг касофатидан бошқа нарса эмас.
Ушбу муаммоларимизнинг ечими, энг тўғри муолажаси Исломдадир. Зеро, Ислом барча муаммоларимиз муолажаларини баён қилар экан, молга эга бўлиш сабабларини белгилаб берди. Жумладан шариат доирасида меҳнат қилишни ҳалол қилди. Аллоҳ Таоло Ўз каломида айтади:
فَامْشُوا فِي مَنَاكِبِهَا وَكُلُوا مِنْ رِزْقِهِ وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
– “Бас, сизлар у (ер)нинг ҳар томонида (сайр-саёҳат қилиб ё тижорат билан ёки деҳқончиликни касб қилиб) юраверинглар ва (Аллоҳнинг берган) ризқ-рўзидан енглар. Ёлғиз Унинг ҳузурига тирилиб чиқиш-қайтиш бордир”. (Мулк:15)
Агар давлат фуқароси иш топа олмаса, давлат уни иш билан таъминлаши лозим бўлади. Чунки давлат ўз фуқаросига масъул. Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ:
وَالْإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْئُوْلٌ عَنْ رَعِيَّتِه
«Имом бошқарувчидир ва у ўз фуқаросига масъулдир», деганлар. Бухорий ва Муслим ривояти. Шулардан кўриниб турибдики, Исломимиз ўз давлатига эга бўлган кундан бошлаб ҳар бир фуқаросининг ейиши, ичиши, кийиши, турар жойи каби кундалик асосий эҳтиёжларини тўла қондиради. Камолий (иккиламчи) эҳтиёжларини қондириши учун шароит яратиб беришга ҳаракат қилади. Бепул таълим ва даволанишни кафолатлайди. Оғир ва енгил саноатни, машинасозлик соҳаларига шундай эътибор қаратадики, бирор соҳада ажнабий давлатларга қарам бўлмайди. Ишсизлик батамом тугатилиб, Жаҳон банки каби Ғарб мустамлакачилиги режаларига ўрин қолмайди. Бойликларимизни талаб кетиш учун тузаётган барча режалари барбод бўлиб, халқларни оч қолдираётган капиталистик система тамомила тугатилади, ин ша Аллоҳ!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистон вилояти матбуот бўлими. Зайниддин
11.04.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми