Эй муслим ва муслима, вазифангизни биласизми?!
Эй муслим ва муслима, вазифангизни биласизми?!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Инсон ҳаётига эътибор берилса, унга касб, оила ва бошқа жиҳатлардан муайян вазифалар юклатилади. Бу вазифаларни кимлардир тушунади ва шунга қараб амал қилади, яна кимлардир буни тушуниш тугул умуман ўйлаб ҳам кўрмайди ва табиийки, бундай ҳолат уларнинг амалларига таъсир кўрсатмайди. Масалан, муаллим ёки ўқитувчининг ўзига яраша вазифаси бор, бу ишга киришган баъзи одамлар ўз вазифасини тушунадилар ва бу ишга шу тушунчага асосан ёндашадилар ҳамда ҳақиқий маънода шу касб эгалари ҳисобланади. Баъзилар эса, бу борада ўзларига юклатилган вазифани тушунмайдилар ёки тушунишни хоҳламайдилар, улар ҳам касбларига шу тушунчага кўра ёндашадилар. Шунга кўра, уларни ҳақиқий маънодаги муаллим ёки ўқитувчи дейиш мумкинми? Йўқ, уларда ўқитувчи, муаллим, деган ном бор холос. Ёки оила бошлиғи бўлган отанинг вазифасини олайлик. Унинг оиласи эҳтиёжларини қондириш, фарзандлари тарбиясини назорат қилиш каби вазифалари бор. Шу вазифаларни баъзилар тушунади, баъзилари тушунмайди ва шунга кўра уларга ҳам асл маънода ота ёки номигагина ота, деб баҳо беришимиз мумкин.
“Ла илаҳа илаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ” деган ҳар бир инсоннинг ҳам айнан мусулмон эканлиги жиҳатидан ўзига Аллоҳ томонидан юклатилган вазифалари бор. Ислом кишисининг иккита асосий вазифаси бор:
- Исломга амал қилиш.
2. Исломга даъват қилиш.
Бу икки вазифани қисқача баён қилиб ўтсак. Исломга амал қилиш – Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларига кўра ҳаёт кечириш, яъни исломий ҳаёт билан яшашдир. Исломга даъват қилиш, деганда фақат кофирни Исломга чақириш тушунилмайди, бу кенгроқ тушунча. Мусулмоннинг ўз биродарини шариатга зид амал қилаётганини кўриб, уни шариат қўрғонига қайтаришга ҳаракат қилиши ҳам Исломга даъват қилиш ҳисобланади.
Буларни кимдир билади, кимдир билмайди, лекин мусулмон одамнинг буни билмаслиги ёки билишга қизиқмаслиги уни бу вазифадан озод қилмайди. Калима келтирган мукаллаф одам борки, унга мана шу иккита асосий вазифа юкланади. Ҳар бир мусулмон буни билиши лозим. Чунки бу вазифалар мусулмоннинг хоҳиши доирасига кирадиган масала эмас, балки вожиб ишдир. Бу ишга нисбатан сергак бўлишимиз керак. Зеро, бу вазифамиз борасида Аллоҳнинг олдида ҳисоб беришимиз аниқ. Шунинг учун “алҳамдулиллаҳ мусулмонман” дея фахрланиш билан бирга шу вазифаларимизни тушуниб, шу асосда ўз ҳаётимизни шакллантиришимиз лозим. Акс ҳолда, мусулмонликни фақат тилдагина даъво қилган ҳолимизда яшаб ўтиб, охират кунида надомат чекиб қолган кимсалар қаторида бўлиб қолганимизда жуда кеч бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
16.12.2019й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми