Эй мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар…

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эй мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар…
Эшитинг ва огоҳ бўлинг!
Ғазода ваҳший уруш давом этиб, яҳудий вужуди кечаю кундуз содир этаётган қирғинларга қарамай, мусулмон қўшинлари, айниқса, Фаластин атрофидаги қўшинлар ҳамон сукут сақлашмоқда. Мустамлакачи кофирлар, хусусан, Америка ва Британия томонидан қайта-қайта айтилаётган икки давлат ечими ҳақидаги, яъни Фаластиннинг аксар қисмида яҳудийлар учун давлат, унинг кичик бир қисмида эса фаластинликлар бошпана топадиган қуролсизланган давлат ҳақидаги баёнотлари бу ваҳший урушга ҳамроҳ бўлмоқда. Бу баёнотлар аксар исломий юртлардаги, хусусан қўшни араб юртларидаги ва энг аввало Фаластин режимидаги ҳукмдорлар оғзидан тушмай қолди… Тахминан эллик кун давом этган ваҳшиёна ҳужумдан сўнг, яҳудий вужудининг розилиги билан бир ҳафталик сулҳ эълон қилинди. Сўнг сулҳни яҳудийлар бузиб, мусулмон юртларидаги қўшинларнинг сукути остида яна ҳам шафқатсиз ваҳшийлик қила бошладилар… Буларнинг барчасидан яҳудий вужудини муҳим куч сифатида, мусулмон қўшинларни эса унга қарши кураша олмайдиган қилиб кўрсатиш, қолаверса, ёмон ниятли лойиҳа учун, яъни Аллоҳ, Росули ва мўминларга хиёнат ҳисобланмиш икки давлат ечими учун музокаралар бошлашга замин тайёрлаш мақсад қилинган.
Эй мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар!
Яҳудий вужуди уруш олиб борадиган ва ғалаба қозонадиган халқ эмас. Аксинча, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Ўзининг каломида уларни бундай сифатлаган:
﴿لَنْ يَضُرُّوكُمْ إِلَّا أَذًى وَإِنْ يُقَاتِلُوكُمْ يُوَلُّوكُمُ الْأَدْبَارَ ثُمَّ لَا يُنْصَرُونَ﴾
«Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Агар сизлар билан урушсалар, кетларига қараб қочадилар. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) ёрдам берилмайди» [Оли Имрон 111]
Кўриб турганингиздек, яҳудийларга қарши жанг қилаётган имонли ёш йигитларнинг сонлари ва қурол-яроғлари уларга нисбатан оз бўлишига қарамай, яҳудий вужуди шу кунгача ғалаба қозонолмади. Шунинг учун бир тасаввур қилинг, мусулмон қўшинлар ҳаракатга келса қандай бўлади? Бутун мусулмон қўшинлари эмас, балки фақатгина Фаластин атрофидаги қўшинлар ёки ҳатто улардан баъзилари ҳаракатга келса, бу вужуд ҳавога пардек учиб йўқ бўлиб кетарди!
Фаластин Умар розияллоҳу анҳу фатҳ қилган, Салоҳиддин Айюбий озод этган, султон Абдулҳамид ҳимоя қилган исломий заминдир. У ҳаргиз савдога қўйилмайди. Шунингдек, уни босиб олиб, аҳолисини у ердан қувиб чиқарган босқинчилар билан ушбу замин аҳли ўртасида тақсимланмайди… Шунинг учун Фаластин масаласининг ечими икки давлат ечимидан иборат эмас. Аксинча, Азиз ва Жаббор зотнинг қуйидаги буйруғи унинг ечимидир:
﴿وَاقْتُلُوهُمْ حَيْثُ ثَقِفْتُمُوهُمْ وَأَخْرِجُوهُمْ مِنْ حَيْثُ أَخْرَجُوكُمْ﴾
«Уларни топган жойингизда ўлдирингиз ва сизларни (қувиб) чиқарган жойдан уларни ҳам қувиб чиқарингиз!» [Бақара 191]
Эй мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар!
Ғазода 60 минг нафар мусулмоннинг шаҳид ва ярадор бўлиши қўшинларни сафарбар қилиш ва нусрат-ёрдам беришга етарли эмасми?
﴿وَإِنِ اسْتَنْصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ﴾
«Агар улар дин йўлида сиздан нусрат-ёрдам сўрасалар, нусрат-ёрдам бериш зиммангиздадир» [Анфол 72]
Ғазодаги гўдакларнинг чирқираши, оналарнинг фарёди, мотамдагиларнинг аламлари ва қарияларнинг ноласи қўшинларни сафарбар қилиш ва нусрат-ёрдам беришга етарли эмасми?
Қирғинларнинг кучайиши, жасадларнинг ва шаҳидлар таналарининг чор атрофга сочилиб кетиши, харобалар остидан шаҳидлар ва ярадорларнинг қони оқиб чиқаётгани Ғазо аҳлига ёрдам бериш учун сизларга етарли эмасми?
Кўрмаяпсизми? Эшитмаяпсизми? Ғазога нусрат-ёрдам бериш учун қонингиз қайнамаяптими?!! Уларга нусрат-ёрдам бермаганингиз учун Аллоҳ, Росули ва мўминлардан ҳаё қилмайсизми? Дарҳақиқат, имом Бухорий истинбот қилган мана бу ҳадисда Росулуллоҳ A ҳақ сўзлаганлар. Бухорий айтади: бизга Одам Шўъбадан, у Мансурдан ҳадис ривоят қилди: мен Рибъий ибн Ҳирошдан Абу Масъуднинг бундай деганини эшитдим: Росулуллоҳ A марҳамат қилганлар:
«إِنَّ مِمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلَامِ النُّبُوَّةِ إِذَا لَمْ تَسْتَحْيِ فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ»
«Одамларга етиб келган пайғамбарликнинг илк сўзларидан бири уялмасанг, хоҳлаганингни қилавер, деган сўздир».
Эй мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар!
Биз сизни Ғазо ва унинг аҳлига ёрдам беришдан тўсаётган нарса ликиллаб қолган тахтларингизни сақлаб қолиш учун мустамлакачи кофирлар, хусусан, Америкага бўлган садоқатингиз ва итоаткорлигингиз эканини яхши биламиз. Аммо бу билан сиз нафақат охиратингизни, балки бу дунёингизни ҳам қўлдан бой бераётганингизни унутдингиз ёки унутганга олдингиз. Зеро, мустамлакачи кофирлар сиздан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб бўлгач, сизни данак каби туфлаб, тахтларингизни ағдариб ташлайди… Агар ақл юргизсангизлар, сиздан олдинги издошларингизнинг ҳоли сиз учун ибратдир. Кучли ва қудратли бўлган Аллоҳ бундай дея ҳақ сўзлади:
﴿أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَتَكُونَ لَهُمْ قُلُوبٌ يَعْقِلُونَ بِهَا أَوْ آذَانٌ يَسْمَعُونَ بِهَا فَإِنَّهَا لَا تَعْمَى الْأَبْصَارُ وَلَكِنْ تَعْمَى الْقُلُوبُ الَّتِي فِي الصُّدُورِ﴾
«Улар ер юзида айланмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун доно диллар, тинглайдиган қулоқлар бўлур эди. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкраклардаги қалблар кўр бўлур» [Ҳаж 46]
Эй исломий армиялар сафидаги ҳарбийлар!
Яҳудийларнинг Ғазо аҳлига қарши бошлаган ваҳший ҳужумига қарийб икки ой бўлди. Ҳукмдорлар яҳудий вужудининг аёллар, болалар, олимлар ва қарияларни қирғин қилишига ҳамда уй-жойлар, касалхоналар, масжидлар ва давлат идораларини вайрон қилишига қарамай, сизнинг Ғазодаги опа-сингилларингизга ёрдам беришингизга тўсқинлик қилишмоқда. Сиз ҳам ҳаракатга келмай, сукут қилмоқдасиз! Ахир, юртингизга ўтириб-михланиб олишдан ва бу билан Роббингизнинг ғазабига дучор бўлишдан қўрқмайсизми?
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ انْفِرُوا فِي سَبِيلِ اللهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ أَرَضِيتُمْ بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الْآخِرَةِ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فِي الْآخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ * إِلَّا تَنْفِرُوا يُعَذِّبْكُمْ عَذَاباً أَلِيماً وَيَسْتَبْدِلْ قَوْماً غَيْرَكُمْ وَلَا تَضُرُّوهُ شَيْئاً وَاللهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ﴾
«Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?! Агар (жиҳодга) чиқмасангизлар, (Аллоҳ) сизларни аламли азоб билан азоблар ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтирур. Сизлар эса У зотга бирон зиён етказа олмайсиз. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир» [Тавба 38-39]
Наҳотки икки савобдан бирини орзу қилмасангиз?!
﴿يَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَيُدْخِلْكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ وَمَسَاكِنَ طَيِّبَةً فِي جَنَّاتِ عَدْنٍ ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ * وَأُخْرَى تُحِبُّونَهَا نَصْرٌ مِنَ اللهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ﴾
«(Эй мўминлар) Аллоҳ гуноҳларингизни мағфират қилур ҳамда сизни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга ва абадий жаннатлардаги покиза масканларга киритур. Бу эса улуғ бахтдир. Ва (Аллоҳ сизга) яна бошқа сиз суядиган (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўлган нусрат ва яқин фатҳидир. (Эй Муҳаммад), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!» [Саф 12-13]
Наҳотки, дунё ва охират азизлигига эришишни орзу қилмасангиз?!
Эй исломий армиялар сафидаги ҳарбийлар!
Ғазодаги биродарларингизга нусрат-ёрдам беришга шошилинг. Агар қаршингизга ҳукмдорлар чиқса, уларни эзиб-янчиб ташланг… Муборак заминдаги биродарларингизга ёрдам беринг. Худди салибчилар Қуддуси шарифда, мўғил-татарлар эса Айн Жолутда ҳал қилувчи мағлубиятга учратилганидек, бугун сиз ҳам яҳудийларни ҳал қилувчи мағлубиятга учратинг. Ана шунда Фаластин аввал бўлганидек яна Ислом диёрига қайтади… Росулуллоҳ Aнинг муборак Исро ва Меърож замини узра ул зотнинг роялари бўлмиш Халифалик байроғи яна ҳилпирайди:
﴿سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلاً مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آيَاتِنَا إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ﴾
«(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, У эшитгувчи, кўргувчи зотдир» [Исро 1]
Бас, эй ҳарбийлар, Ғазодаги биродарларингизга ёрдамга шошилинг, Аллоҳга ёрдам беринг, У зот ҳам сизга ёрдам беради.
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنْصُرُوا اللهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ * وَالَّذِينَ كَفَرُوا فَتَعْساً لَهُمْ وَأَضَلَّ أَعْمَالَهُمْ * ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ كَرِهُوا مَا أَنْزَلَ اللهُ فَأَحْبَطَ أَعْمَالَهُمْ﴾
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга нусрат-ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур. Кофир бўлган кимсалар учун эса ҳалокат бўлур ва (Аллоҳ) уларнинг амалларини зое кетказур. Бунга сабаб, уларнинг Аллоҳ нозил қилган нарсаларни (яъни, Қуръон ва ундаги ҳукмларни) ёмон кўрганларидир. Бас, (Аллоҳ) уларнинг амалларини беҳуда кетказди» [Муҳаммад 7-9]
Ҳизб ут-Таҳрир 20 жумодулаввал 1445ҳ
4 декабр 2023м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми