| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ойларнинг Саййиди Рамазон Муборак бўлсин!

      23.03.2023
      0
    • Ҳижрий 1444 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

      21.03.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.03.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.03.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.03.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.03.2023
      0
    • Туркия ва Суриядаги табиий офатдан жабрланган мусулмон биродарларимизга ҳамдардлик

      09.02.2023
      0
    • Ўзбекистон қамоғидан навбатдаги шаҳид

      20.01.2023
      0
    • Биродаримиздан қўлингни торт!

      23.09.2022
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Аллоҳ Таоло Ўзининг соясидан ўзга соя йўқ кунда етти хил тоифа кишини, Ўз соясига олади

  • Ҳукмдорлар нега илмонийликни татбиқ этишга ва заҳриқотил рецептларни қўллашга шошилмоқдалар?!

  • Барпо бўлажак Халифалик бошқаруви остида оламни нималар кутмоқда? Буни таърифлашга тил ожиз

  • Очарчилик кучайишининг ҳамда Ғарб остонасига бош уришнинг сабабчиси молиявий ёрдамлардир

  • Фаластинни Халифалик озод этади, бас, уни барпо этиш учун Уммат ва армияси ғайратини қўзғанг

  • Замонавий давлатнинг қулаши

  • «Болалар ҳуқуқи» конвенцияси яқинлашиб келаётган хавфдир

  • Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда йиғини ҳақида

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Эй мусулмонлар! Асло бўшашманг, курашни давом эттиринг!

Эй мусулмонлар! Асло бўшашманг, курашни давом эттиринг!

By htadmin
14.03.2023
195
0
Share:

Эй мусулмонлар! Асло бўшашманг, курашни давом эттиринг!

بسم الله الرحمن الرحيم

Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида “Диний мутаассиблик жавобгарликка сабаб бўлади” сарлавҳаси остида хабар эълон қилинди. Унда жумладан шундай дейилади:

“2023 йилнинг февраль ойида ижтимоий тармоқларда араб давлатларида кенг тарқалган “бурқа” кийган номаълум аёлнинг “Аёллар эҳтиёт бўлинг” номли видеолавҳаси тарқалди. Унда аёлларнинг ташқи кўриниши танқидга олингани акс этган.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида мазкур видеоролик муаллифи 2003 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, пойтахтдаги олий таълим муассасаларининг бирида таҳсил олувчи фуқаро Қ.Ш. эканлиги аниқланди ва 2023 йил 2 март куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга таклиф этилди. …суд идоралари томонидан фуқаро Қ.Ш.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1842-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди”.

Бундан аввал ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берганди. Ўшанда Буюк Ипак Йўли метро бекати ёнида жойлашган “Milavitsa” аёллар ич кийими дўконининг рекламасини танқид қилган йигит ҳам БҲМнинг 3 баробари миқдорида жаримага тортилганди. Ушбу муслим ва муслималар ўзлари эътиқод қиладиган Ислом динининг буйруқ ва тақиқлари асосида фикр билдирдилар. Зотан, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш барча мусулмонларга фарз қилинган амаллардандир. Аллоҳ Таоло айтади:

كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ ۗ وَلَوْ آمَنَ أَهْلُ الْكِتَابِ لَكَانَ خَيْرًا لَهُمْ ۚ مِنْهُمُ الْمُؤْمِنُونَ وَأَكْثَرُهُمُ الْفَاسِقُونَ

– “(Эй Уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро, сиз маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз.                                                                       (Оли Имрон:110)

Бироқ динни ҳаётдан ажратишга асосланган куфр тузумида мусулмонлар ўз эътиқодларига кўра бирор воқеа-ҳодисага муносабат билдирсалар, улар жазоланишади. Мусулмонларга келганда сўз эркинлиги ҳукуматнинг “эсидан” чиқиб қолади. Қандай ҳам унга риоя қилсин, ахир сўз эркинлиги кофир мустамлакачи Ғарб ўйлаб топган чўпчак эканлиги аллақачон фош бўлиб улгурган бўлса. Мана, Америкада биринчи ҳижобли депутат сифатида танилган Илҳан Умар (Исроил)ни танқид қилгани учун ташқи алоқалар қўмитасидан чиқариб ташланди. Бу ҳақида ББС ахборот агентлиги хабар тарқатган эди. Агар Илҳан Умар Қуръони Каримда келган яҳудийлар ҳақидаги оятларни танқид қилиб чиққанда эди, дарҳол “сўз эркинлиги” даъвоси билан олқишларга сазовор бўларди. Швеция ва бошқа Европа давлатларида Қуръони Карим ёқилди. Бундай манфур жиноятга ана шу давлатлар рухсат бериб, Қуръонни ёққан кимсани полиция ҳимоя қилиб ҳам турди. Ёки Францияда пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ карикатура қилинди ва буни давлат сўз эркинлиги сифатида ҳимоя қилди. Демократия ҳомийлари бўлмиш бу давлатлар сўз эркинлиги борасида иккиюзламачилик қиладилар. Манфаат бўлса сўз эркинлигига рухсат берилади, бўлмаса йўқ.  Демократик қадриятлардан бири бўлган сўз эркинлиги сохта ва икки хил стандартларга асосланган экан, ўзбек ҳукумати қандай ҳам унга амал қилсин?! Бу ўзбек ҳукуматининг ўзи қабул қилган принцип ва қонунларига умуман амал қилмай келишига яна бир далилдир.

Юқоридаги хабарда айтилишича, кимдир диндан гапирмоқчи бўлса, қонун бўйича аввал Ўзбекистондаги динга алоқадор идоралардан рухсат олиши керак экан. Бу ҳам дин қаттиқ назорат остида эканлигини кўрсатади. Ваҳоланки, демократияда давлат дин ишларига аралашмаслиги керак. Асосийси шуки, Исломда динни муайян одамлар етказсин, деган кўрсатма йўқ. Исломда динни салла-чопонлилар, дипломи борлар… етказсин, деган гап ҳам йўқ. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий ﷺ:

بَلِّغُوا عَنِّي ولو آية

«Мендан бир оятни бўлса ҳам етказинглар, дедилар». (Бухорий)

Дин анави демократияни кўр-кўрона татбиқ қилишга ошиқаётган ҳукуматни хоҳишига кўра ва у белгилаб берганидек ҳам етказилмайди, балки Шариат қандай белгилаб берган бўлса, шундай етказилади. Бугунги тузумда эса, динга даъват қилиш жиноят сифатида баҳоланаётганини кўриб турибмиз. Шуларга кўра айтамизки, устимизда ботил тузумни татбиқ қилаётган ҳукуматда на холислик бор, на бир принцип, унинг якка-ю ягона муқаддас нарсаси бу манфаатдир. У Ислом мафкурасига енгилганидан сўнг фақат кучга таянишдан ўзга йўли қолмади. Шунинг учун ҳам мусулмонларни Исломнинг фикр ва аҳкомларини ўрганишдан, уларга амал қилишдан узоқлаштириш мақсадида шафқатсиз кураш олиб бормоқда. Бу унинг заифлигидан, ич-ичидан чириб битганидан, қулашга яқин қолганидан дарак беради.

Биз юртимиздаги мусулмон ака-укаларимиз, опа-сингилларимизга хитобан айтамизки, ҳукуматнинг бундай сиёсатига қарши туришда давом этинг! Унга қарши қилган ҳар бир ҳаракатингиз, ҳар бир сўзингизни кам санаманг. Чунки мана шундай арзимасдек кўринган амалларингиз анави бадбахт ҳукумат ва у татбиқ қилаётган ботил тузумнинг мўрт пойдеворидан бир ғиштнинг кўчишига, унинг янада заифлашишига сабабчи бўлади. Орамиздан чиқаётган ҳақни етказишдан қўрқмайдиган, Аллоҳнинг фарз қилган амалларини куч-тоқати, имконияти даражасида бажаришга интилаётган биродарларингизни қўллаб-қувватланг! Айниқса, бугунги мавзумиз қаҳрамони бўлган муслима синглимиз сингари жасоратли, иффатли, покдомон аёлларимизни анави золим ҳукуматга хорлатиб қўйманг!

فَاسْتَقِمْ كَمَا أُمِرْتَ وَمَن تَابَ مَعَكَ وَلاَ تَطْغَوْاْ إِنَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ

– “Бас, буюрилганингдек мустақим тур ва сен билан тавба қилганлар ҳам. Туғёнга кетманглар. Албатта, У қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир”.  (Ҳуд:112)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Форуқ

14.03.2023й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsАсло бўшашмангкурашни давом эттиринг
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халқнинг одил талабларига Абдулмаҳдий ҳукуматининг бўйсунгани коррупциячилар замони тугаётганидан даракдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Сурия рус ва америкалик босқинчилар учун қабристонга айланажак

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Қазориф шаҳрида одамлар сув сабабли бир-бирини ўлдирмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.03.2023

    Аллоҳ Таоло Ўзининг соясидан ўзга соя йўқ кунда етти хил тоифа кишини, Ўз соясига олади

  • 26.03.2023

    Ҳукмдорлар нега илмонийликни татбиқ этишга ва заҳриқотил рецептларни қўллашга шошилмоқдалар?!

  • 26.03.2023

    Барпо бўлажак Халифалик бошқаруви остида оламни нималар кутмоқда? Буни таърифлашга тил ожиз

  • 26.03.2023

    Очарчилик кучайишининг ҳамда Ғарб остонасига бош уришнинг сабабчиси молиявий ёрдамлардир

  • 26.03.2023

    Фаластинни Халифалик озод этади, бас, уни барпо этиш учун Уммат ва армияси ғайратини қўзғанг

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Malika
    on
    02.08.2019
    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин илоҳим,  бу золим Каримов режимидан қанчадан қанча мусулмон ака укаларимиз муслима опа ...

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

  • Мухожир Полвон Ака Новкатлик
    on
    22.08.2018
    Ассалому алайкум биродарларим !!! Аллох.с.в. ўзи биз мусулмонларни қалбиларимизни бирлаштирсин ва ўз нусратига лойиқ қилсин Амин. Аллох Хизб ...

    Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!
  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом ...
  • Malika
    on
    02.08.2019

    Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз

    Аллоҳ раҳматига олган бўлсин ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/