Эр-хотинлик ҳаёти

Эр-хотинлик ҳаёти
1
(“Исломда ижтимоий алоқалар” туркумидан)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Хотин эрнинг ҳаётдаги шериги эмас, унинг дўстидир. Улар ўртасидаги ҳаёт шериклик ҳаёти эмас ва бутун ҳаётлари мобайнида шериклик қилишга мажбур эмаслар, балки улар ўртасидаги ҳаёт дўстона ҳаёт бўлиб, бир-бирларига ҳамма томонлардан тўла дўст бўладилар, бир-бирлари билан хотиржам бўлиб яшайдилар. Зеро, Аллоҳ хотинларни эрлари таскин оладиган жой қилиб белгилаган. Аллоҳ Таоло дейди:
هُوَ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَجَعَلَ مِنْهَا زَوْجَهَا لِيَسْكُنَ إِلَيْهَا
– “У (Аллоҳ) шундай зотки, сизларни бир жондан (Одамдан) яратди ва у ўзидан ором—осойиш топсин, деб ундан унинг жуфтини вужудга келтирди”. (Аъроф:189)
}وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً
– “Унинг оятларидан (яна бири) – У зот сизлар хотиржам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр—муҳаббат пайдо қилишидир”. (Рум:21)
Бу ердаги «сакан» сўзидан мурод хотиржамликдир, яъни эр хотини билан, хотин эри билан хотиржам бўлиши, бири иккинчисига мойил бўлиши ва ундан нафратланмаслигидир. Уйланишнинг асли хотиржамлик ва оилавий ҳаётнинг асли ҳам хотиржам бўлишдир. Аёл ва эр ўртасидаги мусоҳаба (дўстлик) осойишталик ва хотиржамлик бўлиши учун шариат аёлнинг эр устидаги ҳуқуқларини ва эрнинг аёл устидаги ҳуқуқларини баён этди. Бу хусусда очиқ-ойдин оят ва ҳадислар келган. Аллоҳ Таоло дейди:
وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ
– “Ва яхши амалларда улар (аёллар) учун зиммаларидаги эрлари олдидаги бурчлари баробарида ҳуқуқлари ҳам бор“, (Бақара:228)
яъни аёлларнинг эрлари устида ҳам эрларнинг хотинлари устида бўлгани каби эр-хотинлик ҳуқуқлари бор. Шунинг учун ибн Аббос р.а.:
«إني لأتزين لامرأتي كما تتزين لي وأحب أن أستنظف كل حقي الذي لي عليها فتستوجب حقها الذي لها عليَّ, لأن الله تعالى قال: }وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ {أي زينة من غير مأثم»
«Хотиним менга зийнатлангани каби мен ҳам унга зийнатланишни хоҳлайман. Менинг устимдаги ҳуқуқларини талаб қилгани каби ундан ҳам ўз ҳуқуқларимни талаб қилиб олишни хоҳлайман. Чунки Аллоҳ Таоло дейди: «Ва яхши амалларда улар (аёллар) учун зиммаларидаги эрлари олдидаги бурчлари баробарида ҳуқуқлари ҳам бор», (Бақара:228) яъни гуноҳкор бўлмайдиган зийнатдир», дедилар. Яна ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«لها من حسن الصحبة والعشرة مثل الذي عليهن من الطاعة فيما أوجبه عليهن لأزواجهن»
«Аёллар эрларига итоат қилишлари вожиб қилингани каби эрлари ҳам уларга яхшилик билан дўстона муомала қилишлари вожибдир».
Дарҳақиқат, Аллоҳ Таоло эр-хотинга чиройли ҳаёт кечиришни васият қилиб буюради. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади:
}وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ{
– “Улар билан тинч-тотув яшанглар”. (Нисо:19)
}فَإمْسَاكٌ بِمَعْرُوفٍ{
– “Сўнгра (оилани) яхшилик билан сақлаш”. (Бақара:229)
Ишратнинг маъноси муомала қилиш, аралашиш демакдир. Аллоҳ Таоло эрларга ўз никоҳларига олган аёлларга нисбатан чиройли муомалада бўлишни буюради, токи улар ўртасидаги киришиш ва ўзаро дўстлик камолига етсин, чунки бу нарса қалбнинг хотиржамлигини ва турмуш осойишталигини орттиради. Эркак кишининг аёлига хушмуомала бўлиши унга маҳр бериш, боқиш каби ҳақларини адо этишдан ташқари, аёлдан айб ўтмаган вақтда унга қовоқ солмаслик, очиқ чеҳра билан сўзлашиш, қўпол ва қаттиқ муомала қилмаслик ва бошқа аёлга мойиллигини ошкор қилмасликдир.
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ с.а.в. эркакларга ўз аёлларига яхшилик қилишни кўп васият қилганлар. Имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ида Жобир р.а.дан ривоят қиладики, Расулуллоҳ с.а.в. видолашув ҳажидаги хутбаларида шундай деганлар:
«فاتقوا الله في النساء فإنكم أخذتموهن بأمانة الله, واستحللتم فروجهن بكلمة الله, ولكن عليهن أن لا يوطئن فرشكم أحداً تكرهونه, فإن فعلن ذلك فاضربوهن ضرباً غير مبرح, ولهم رزقهن و كسوتهن بالمعروف»
«Аёлларингиз ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар, чунки сизлар уларни Аллоҳдан омонат олгансиз, Аллоҳнинг калимаси билан уларни ўзингизга ҳалол қилгансиз, сизларнинг улар устидаги ҳаққингиз – сизлар ёмон кўрадиган бирор кишини уйингизга киритмасликларидир. Агар шундай қилсалар, уларни оғритмасдан уринглар. Уларнинг сизлар устингиздаги ҳақлари эса яхшилик билан едириб-ичириш ва кийинтиришдир». Яна ривоят қилинадики, Пайғамбар с.а.в. дедилар:
«خيركم خيركم لأهله, وأنا خيركم لأهلي»
«Сизларнинг яхшироғингиз – аҳли аёлига яхшироғингиздир. Ва мен сизларнинг ичингизда аҳли аёлига энг яхшироғингизман». (Ҳоким ва ибн Ҳиббон Оиша р.а.дан чиқарганлар). Яна ривоят қилинадики, Расулуллоҳ с.а.в. аҳли аёллари билан чиройли муомалада бўлиб, ўйнашар ва юмшоқ муомалада бўлар эдилар. Кулишиб турар эдилар. Ҳатто мўминлар онаси Оиша р.а.нинг кўнгилларини олиш учун у билан югуриб, мусобақалашар эдилар. Оиша р.а. дейдилар: «Расулуллоҳ с.а.в. мен билан югуришда мусобақалашдилар ва мен ўзиб кетдим. Бу воқеа қоматим тўлмасдан аввал эди. Қоматим тўлишгандан кейин эса, мусобақалашдик ва мендан ўзиб кетдилар ва:
«هذه بتلك»
«Энди тенг бўлди», дедилар». (Ибн Ҳиббон ўз «Саҳиҳ»ида келтирган). Расулуллоҳ с.а.в. хуфтон намозини ўқиганларидан кейин ётишдан олдин уйларига кириб аҳллари билан уларнинг кўнглини олиш учун суҳбатлашиб ўтирар эдилар. Ибн Можа Расулуллоҳ с.а.в.дан ривоят қилади:
«خياركم خياركم لنسائهم»
«Сизларнинг энг яхшингиз хотинларига яхши муомалада бўлганингиздир».
Буларнинг ҳаммаси эрлар аёлларига чиройли муомалада бўлиши зарурлигини кўрсатади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
17.04.2020й
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб