Эрон Ҳизби матбуот бўлими мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам бермоқда

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Эрон Ҳизби матбуот бўлими мусулмонларга қарши кофирларга ёрдам бермоқда
Маъмурий ва сиёсий жиҳатдан Эрон ҳизбига қарашли «Манор канали» сайти «Российский спутник» агентлигига таянган ҳолда, «Россиянинг Татаристон жумҳуриятида террорчи тармоқ тузиш айблови билан 14 шахс ҳибсга олинди» сарлавҳаси остида хабар тарқатди. Хабарда эса «Россияда тақиқланган террористик жамоа Ҳизб ут-Таҳрир фаолияти билан боғлиқ жиноий ишлар очилиши ортидан Татаристонда кенг кўламли қамоққа олиш кампанияси бошланди», деган сўзлар келган.
Эрон Ҳизби мустамлакачи америкаликлар билан бир сафда туриб, Россия давлати байроғи остида бегуноҳ мусулмонларни ўлдириш билан кифояланмади. Балки бу жиноятларни босиб ўтиб, унинг матбуот бўлими кофирлар тилидан гапира бошлади.
Биз Эрон Ҳизби аъзоларига бундай деймиз: Сиз кимни дўст тутгансиз, ўзи, мусулмонларними ёки кофирларни?! Бу хабарни қабул қилиб, сайтингизда нашр қилаётганингиздан кўриниб турибдики, мусулмонларни дўст тутишдан кофирларни дўст тутишни афзал билибсиз, натижада, мустамлакачи тизимнинг ажралмас бир бўлагига айланиб қолибсиз, ягона ташвишингиз қандай қилиб шу тизимни ҳимоя қилиш бўлиб қолган. Шом ҳақида айтадиган бўлсак, сиз эгнингизга жирканч мазҳабпарастлик тўнини кийиб, мусулмонлар қирғинига шерик бўлдингиз. Мусулмонларнинг Татаристон юрти ҳақида гапирадиган бўлсак, мана, шу юрт босқинчисининг сўзларини такрорлаб ўтирибсиз, ҳолбуки, бу босқинчи руслар башариятга эзгулик улашаётган зотларни қамоққа ташламоқда.
Афтидан, Аллоҳ Таолонинг Бану Исроилни айблаб айтган каломи сизга ҳам тўғри келаётган кўринади:
وَتُخْرِجُونَ فَرِيقًا مِّنكُم مِّن دِيَارِهِمْ تَظَاهَرُونَ عَلَيْهِم بِالْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ
«… Ўз тоифангиздан бўлган бир гуруҳни диёрларидан ҳайдаб, уларнинг устида гуноҳ ва зулм билан бир-бирингиз билан ҳамкорлик қилмоқдасиз» [Бақара 85]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Ливандаги матбуот бўлими
Телефон: 009613155103
Факс: 06-424695
Электрон почта: ht@tahrir.info
Ҳизб ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими сайти: www.hizb-ut-tahrir.info
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми