Эрон режими комедияси
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эрон режими комедияси
Аҳмад Тоий – Ироқ вилояти
Ақсо тўфони операцияси араб ва Ислом дунёсини, айниқса, «қаршилик ўқи» дейилаётган кучларни шармандасини чиқарди… Бошида бунинг таъсири оз бўлди, фақат Ғазо мужоҳидларининг қаҳрамонона операцияси олқишланди, холос. Бироқ кейинчалик эса, сионист вужуднинг тинч аҳолига, жумладан, аёллар, қариялар ва болаларга нисбатан шафқатсиз ҳаракатларни амалга ошириши, инфратузилмани вайрон қилиши, бинолар ва шифохоналарни бомбалаши араб ва Ислом юртлари ҳукмдорларини, айниқса, Фаластинга ён қўшни бўлган Миср ва Иордания каби давлатлар режимларини қийин аҳволга солиб қўйди. Ислом либосини кийишга уринаётган Туркия режими ҳам, сионист вужудга ҳамда ўзи катта шайтон деб атаётган Америкага душманлигини айтиб бошимизни ёраётган Эрон режими ҳам бундан қийин аҳволга тушиб қолди.
Бу эса Эронни Ироқ, Яман ва Ливандаги вакиллари орқали «шоу» операцияларини амалга оширишга ундади. Ливандаги Эрон Ҳизби Фаластин шимолидаги баъзи жойларни нишонга олиб, чекланган намойишкорона (Оммавий Ахборот Воситаларига кўрсатиб қўйиш учун) зарбаларни берди. Ироқдаги «Исломий қаршилик ҳаракати» деб номланган гуруҳ Суриядаги Танф базаси, Ироқдаги Айнул Асад ва Ҳарир базаси каби Америка базаларини нишонга олиб, хижолатомуз зарбаларни берди. Ҳусийлар Қизил денгиздаги сионистик вужуд томон кетаётган кемаларга, Ҳусийлар расмий нотиғи таърифлаганидек, «тоза» ракета зарбаларини йўллади. Бу зарбаларга жавобан иккинчи томон (яъни сионистик вужуд) оғриқли зарбаларни берди.
2023 йил 25 декабр куни сионист вужуд Суриянинг Дамашқ провинциясидаги «Саййида Зайнаб» ҳудудини бомбардимон қилди. Натижада «Саййид Рози» номи билан танилган эронлик етакчи Саййид Рози Мавсавий ўлдирилди. У Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Суриядаги катта маслаҳатчиларидан бири эди. Кузатувчиларга кўра, бу зарба Теҳрон учун катта зарба ҳисобланади.
2024 йил 3 январ куни Кармон провинциясида Қуддус кучлари қўмондони Қосим Сулаймоний ўлдирилганининг тўрт йиллиги муносабати билан ўтказилаётган маросимда Сулаймоний қабри ёнида иккита бомба портлаши оқибатида ўнлаб киши ҳалок бўлди ва ўнлаб киши яраланди. Ўша пайтда Эрон олий раҳбари Али Хоманаий «кескин жавоб зарбаси» беришни ваъда қилди.
Буларнинг барчасидан кейин Эроннинг жавоб зарбалари аввалгиларидан фарқли операция билан бўлди. Бу операциядан олдин у йўллаётган номаларнинг барчаси Ироқ, Ливан ва Ямандаги вакиллари орқали бўлаётган эди. Аммо бу операция Эрондан бошланди. 2024 йил 15 январ душанба куни ярим тунда Эрон инқилоб қўриқчилари корпуси Хузистондан Идлибдаги «террорчи гуруҳлар қароргоҳи» томон тўртта «Хайбар Шакан» баллистик ракетаси учирилганини, шунингдек, Суриянинг бошқа ҳудудларидаги бошқа гуруҳларнинг позицияларига берилган ракета зарбаларини ўз зиммасига олди. Эрон инқилоб қўриқчилари корпуси Ироқнинг Курдистон минтақасидаги Моссадга тегишли экани айтилган қароргоҳга Эрон ғарбидан тўртта, шимолий-ғарбий Эрондан еттита ракета отилганини ҳам ўз зиммасига олди.
Бу операция, айниқса, Ироқ режимига ўз таъсирини ўтказди. Америка томонидан «Халқ сафарбарлик кучлари»нинг Бағдоддаги қароргоҳига зарба берилиши оқибатида 12 бригада-Нужабо ҳаракати қўмондони ёрдамчиси Толиб Али Саидий ва унинг ҳамроҳлари ўлдирилиб, улардан ташқари 6 кишининг яраланганидан кейин Ироқ бош вазири Муҳаммад Шиа Суданий Ироқдаги коалиция кучлари мавжуд бўлиб туришини тўхтатиш зарурлигига чақирди. У ўз мамлакатининг Қўшма Штатлар бошчилигидаги халқаро коалицияни тарк этиш борасидаги истаги «қатъий» эканлигини ва бу Ироқ суверенитетига ҳужум эканлигини эълон қилди. Бу операция Ироқ бош вазирини ва Ироқ ҳукуматини ноқулай аҳволга солиб қўйди ва Ироқ бош вазири бу ҳужумни тажовуз дея Эронга жавоб қилди. У шундай деди: «Бу, албатта, Ироқ ва Эрон ўртасидаги мустаҳкам муносабатларга путур етказадиган хавфли воқеа». У сўзини давом эттириб: «Ироқ ҳукумати ўз суверенитетига мувофиқ барча дипломатик ва қонуний чораларни амалга ошириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади», деб айтди.
Бу воқеаларни кузатиб борувчи учун аниқ кўриниб турибдики, Эроннинг сўнгги жавоби ўз обрўсини сақлаб қолиш учун бўлган. Яҳудий вужуди Эроннинг баъзи етакчилари ва маслаҳатчиларини ўлдириш, унинг ичигача кириб бориб Кармон провинциясида портлаш амалиётини амалга ошириш билан провокация қилаётган бўлишига қарамай, у яҳудий вужуди билан тўғридан-тўғри тўқнашувни истамайди.
Эрон бу операция билан Ғазога ёрдам бериш масаласида яна ўзини боши берк кўчага киритиб қўйди. Ўзининг Фаластин билан Ливандаги Ҳизби орқали чегарадош эканидан ташқари, ҳатто узоқ масофага учувчи ракеталарга эга давлат эканини ҳам кўрсатди. Шу ўринда – Ғазодаги бегуноҳ одамлар ёрдамга чақираётган бир пайда бу баллистик ракеталарингиз қаерда қолди?! – деб сўрашга ҳақлимиз. Эроннинг бу номалари (Исроил)нинг Ғазодаги операцияларини бемалол давом эттиришига ҳисса қўшмоқда. Ўз навбатида, тадқиқотчи Бозий айтганидек, Эрон ҳужумлари Ливан жануби, Қизил денгиз, Сурия ва Ироқда ҳеч қандай муаммо яратмайдиган чекланган ҳужум бўлиб қолмоқда.
Тадқиқотчи Ҳамид Ризо Азизий айтганидек, Сурия ва бошқа жойларда Эрон билан (Исроил) ўртасида давом этаётган қарама-қаршиликлар фонида Теҳрон тўғридан-тўғри ўч олишни давом эттиришдан қочмоқда.
Кўряпмизки, яҳудий вужуди бундай операцияларни давом эттириб, Эроннинг Ливандаги Ҳизбига таҳдид қилмоқда. Бундай операцияларнинг охиргиси 2024 йил 21 январ шанба куни эрталаб бўлди. Эрон инқилоб қўриқчилари корпуси томонидан тасдиқланганидек, (Исроил) Сурия пойтахти Дамашқ ғарбидаги Маззаҳ минтақасида жойлашган Ливан элчихонаси яқинидаги турар-жой биносини нишонга олиб, ракета отиши оқибатида беш нафар Эрон ҳарбий маслаҳатчиси ўлдирилди. Демак, (Исроил) матонатли Ғазодаги қийин аҳволдан чиқиш учун уларни ўзига тўғридан-тўғри ҳужум қилишга тортмоқда. Бундан унинг кўзлаган мақсади, Эронни тажовузкорга айлантириш ҳамда (Исроил)га қарши бўлиб қолган дунё жамоатчилигининг хайрихоҳлигини қозонишдир. Аммо Қўшма Штатлар мусулмон армиялар ҳаракатга келиб, ишлар назоратдан чиқиб кетишидан қўрққани учун бунга ҳамон қарши чиқмоқда.
Эй мусулмонлар!
Ақсо тўфони малайларнинг барчасини фош қилиб, қабиҳликларини очиб ташлади. Уларнинг малайлигини ва қўрқоқлигини яширадиган ҳеч нарса қолмади. Эроннинг Ироқ, Сурия, Яман ва Ливанда ҳаддан ташқари куч билан мусулмонларни ўлдириши шуни кўрсатадики, Эрон ҳамда мусулмонларнинг барча ҳукмдорлари Уммат душманидир. Улар Аллоҳ Таоло мўминлар учун хоҳлаган нарсанинг тескарисидир. Чунки улар мусулмонларга қаҳрли ва кофирларга раҳм-шафқатлидир. Мусулмонлар учун уларни йўқ қилиб, кофирлар ўрнатган жирканч тузумлар вайроналари устида Ислом бошқарувини барпо этишдан бошқа нажот йўқ. Зеро, мусулмонлар Ислом бошқаруви остида бу хоин рувайбизаларга нолойиқ бўлган жиҳод ва мазлумларга ёрдам кўрсатиш шарафига эришадилар.
﴿وَيَوۡمَئِذٖ يَفۡرَحُ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ + بِنَصۡرِ ٱللَّهِۚ﴾
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар» [Рум 4-5]
Роя газетасининг 2024 йил 24 январ чоршанба кунги 479-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми