Эронда инқилобнинг 40 йиллиги нишонланмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Эронда инқилобнинг 40 йиллиги нишонланмоқда
Хабар: Эронда “Ислом инқилоби” нинг 40 йиллиги нишонланмоқда.
Изоҳ: Руҳуллоҳ Хумайний 1979 йил Эрон шоҳи Ризо Паҳлавийни ағдариб, гўёки “Вилоятул фақиҳ” га асосланган Эрон Ислом республикасига асос солишга муваффақ бўлди. Бу диндор-руҳонийларнинг ҳукумат пирамидасига келишларига ва Исломга тааллуқли деб билган нарса билан бошқаришларига имкон берди. Воқеликда эса, уни Исломга умуман алоқаси йўқ эди.
Ўша йили Ҳизб ут-Таҳрир фақиҳлар, сиёсатчи ва мутафаккирлар тайёрлаган янги давлат (Ислом республикаси) конституциясини танқид қилган китоб нашр қилди. Уларнинг биринчи навбатдаги Шариатни бузган жойлари – бу қонун чиқаришни халққа топширишгани бўлди, яъни ҳокимият манбаси халқдир. Бу ғарб ёки шарқ демократик республикаларида содир бўлаётган нарсаларга айнан ўхшашдир. Эрон конституциясида шиа ва бошқа мазҳаблар қоидалари белгилаб қўйилди, шунингдек, кўп сонли зиддиятлар ва қўпол хатолар мавжуд эдики, булар “Эрон конституцияси танқиди” китобида баён қилинган.
Бу инқилоб ўз ерларида заифлашган, мағлуб бўлган ва зулмланаётган мусулмонлар учун порлоқ истиқбол ва умидворлик касб этган эди. Улар “Ислом инқилоби экспорти” воситасида ўзларининг тоғут ҳукмдорларидан қутулишга кўз тиккан эдилар. Орадан 40 йил ўтиб, бугун биз илмоний конституция диктатураси остидаги Эроннинг тинкаси қуриганини кўриб турибмиз. Зеро, илмоний конституция ўз ўтмишдошлари ва исломий юртларнинг конституцияларидан сира фарқ қилмас эди. Фикрий ўсишни бостириш бошланди, сиёсий фитналар тўқилди, ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорларга қарши чиққан ёки инкор қилганларни жазолаш бошланди.
Иқтисодий аҳволга келсак, у баттар ёмонлашиб борди: валюта қадрининг тушиб кетиши, ишсизликнинг юқори даражаси, қашшоқликни ортиши ва бошқалар. Бошқача айтганда, иқтисодий муаммолар ҳамда унга боғлиқ гуманитар ва сиёсий муаммолар ҳал қилинмади. Бунинг сабаби шуки, Эрон конституцияси ва ҳукмрон режим шаръий асосларга эга эмас, улар Аллоҳнинг қонунларига, яъни Ислом қонунларига амал қилмайдилар ва бўйсунмайдилар.
Аллоҳ айтади:
وَمَنۡ أَعۡرَضَ عَن ذِكۡرِي فَإِنَّ لَهُۥ مَعِيشَةٗ ضَنكٗا وَنَحۡشُرُهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ أَعۡمَىٰ
“Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз”. (Тоха:124)
Ислом деган қуруқ номигина бор давлат ҳеч қандай қийматга эга эмас. Фикримча, бу покиза Ислом қиёфасини бузиб кўрсатиш учун бошқаларнинг кўзларини бўяшдир, чунки Исломнинг республика ёки монархия бошқарувига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қуруқ шиорларнинг ўзигина Аллоҳга яқинлаштириб, тоғутдан узоқлаштирмайди. Ўзларини “Халифалик Давлати” дея эълон қилган “ИШИД” ҳам худди шундай эди. Шунингдек, “имом” ларнинг Аллоҳ ва Унинг Расули (с.а.в) ва мусулмонларга нисбатан хиёнатлари “Катта шайтон” (Америка) билан ҳамкорликда олиб борилди, бу амалиётлар Афғонистонни босиб олиш бўладими, Ироқни мустамлака қилиш ёки Сурия ва Яманни ёндириш бўладими фарқи йўқ.
“Америкага ўлим” шиори эълон қилинганига 40 йил бўлди, лекин Эрон ҳукумати Америкага Яқин Шарқни вайрон қилишда ва “Исроил” ни ҳимоялашда ёрдам бермоқда.
40 йил аввал биз ““Исроил” га ўлим” шиорини эшитганмиз, лекин босқинчи душманларга қарши отилган ракета ёки юборилган танк у ёқда турсин, ҳатто бирорта ўқ узилганини ҳам эшитмадик. Бундан ташқари, Ислом инқилоби соқчилари корпуси сионистлар билан жанг қилиш ўрнига, ҳозирда Хама, Ҳалаб ҳамда Суриянинг бошқа шаҳар ва қишлоқларида болалар, аёллар ва қарияларни ўлдирмоқдалар, Ғута, Африн аҳлини қамал қилмоқдалар, Идлиб ва Шомнинг бошқа жойларига олов пуркамоқдалар.
Аллоҳ йўлида (Исломни бошқарувга келиши учун жонини фидо қилган) шаҳидлар ҳисобига кўтарилган инқилобнинг ҳолига вой бўлсин, энди эса, у Исломнинг душманига айланди ва у Россия, Америка, тоғут Асад томонида туриб Исломга қарши курашмоқда.
Баъзилар инқилобда Фаластин, Роҳинжа мусулмонлари, Шарқий Туркистон уйғурлари ва бошқа масалаларни ҳал қиладиган қаршилик фронтини кўришлари ва хомхаёл қилишлари жуда ажабланарлидир. Ахир француз самолёти бортида Эронга қайтган кунидан бошлаб Хумайний Эрон инқилоби – заифлар ва зулмланганларни ҳимоя қилувчи инқилоб эканини тинмай таъкидлаб келган эди.
Ҳақиқий инқилоб қуйидагиларни кафолатлайди:
- Адолатсизликка барҳам беради;
- Қонхўр режимлар ва мавжуд илмоний конституцияларни ағдариб ташлайди;
- Уларнинг харобалари устига пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо қилади.
Аллоҳ бизнинг Ҳимоячимиздир, бу Ҳимоячимиз қандай ҳам гўзал ва қандай ҳам чиройли Ёрдамчидир!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий ахборот офиси радиоси учун махсус
Юсуф Салама – Германия
11 Жумадул охир 1440 ҳ.й.
16.02.2019й.
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб