“Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммити – халқаро вазият ва геосиёсий мақсадлар

“Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммити – халқаро вазият ва геосиёсий мақсадлар
بسم الله الرحمن الرحيم
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё етакчилари 2025 йил 3-4 апрел кунлари Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида биринчи саммитни ўтказди ва ўзаро алоқаларни ривожлантириш учун янги стратегик ҳамкорликни эълон қилди. Саммитда Европа кенгаши президенти Антониу Кошта, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этди. Ушбу саммитни бир қарашда 2022 йилда Остона ва 2023 йилда Чўлпон-отада Марказий Осиё давлат раҳбарлари ва Европа Кенгаши президенти иштирокида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммитларининг узвий давоми дейиш мумкин. Чунки тадбир Самарқандда ўтказилиши ҳақида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг сентябр ойида маълум қилган эди. Декабр ойида бу маълумотни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терҳи Ҳакала тасдиқлади. Шунингдек, 2023 йил 23 октябрда Люксембургда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашувида “Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш бўйича Қўшма йўл харитаси” қабул қилинди.
Тўғри, юқорида айтилган мулоқотлар Самарқанд саммити учун қайсидир маънода пойдевор ҳисобланса-да, бироқ халқаро майдондаги сўнгги ўзгаришлар унинг узвий давоми дейишга йўл бермайди. Чунки Трамп маъмурияти иқтидорга келгач, Украина масаласини ҳал қилиш фонида АҚШнинг Россияга яқинлашуви ва Европа Иттифоқи билан ҳисоблашмагани кучлар мувозанатида ўзгариш ясади. Трампнинг бундай йўл тутишдан кўзлаган мақсади – Хитойни заифлаштириш учун Россия билан алоқаларни тиклаш орқали Хитойга иқтисодий зарба беришдир. Бунинг сабаби, Трамп Ислом ва мусулмонларни ўзининг бирламчи ва ягона душмани деб билса, Хитойни 1-рақамли иқтисодий ва геосиёсий рақиби деб ҳисоблайди. Буни унинг аввалги президентлик даврида ҳам, бугунги иқтидорга келгунгача берган баёнотларида ҳам кўриш мумкин: “Хитой АҚШни ўнлаб йиллар давомида иқтисодий жиҳатдан сўриб келди. Буни энди тўхтатамиз” – Трамп, 2018 йил. “Мен қайтсам, Америка биринчи бўлади, Хитой эмас” – Трамп, 2024 йил. “Хитой – дунё учун хавф. Улар жаҳонни назорат қилишни истайди” – Трамп, 2024 йил сайловолди чиқишларидан.
“1970-йилларда ўша пайтдаги АҚШ Давлат котиби Генри Kиссинжер Хитойнинг СССР билан ҳамкорлигига путур етказиш учун Хитой билан алоқаларини ривожлантирди. Энди Трамп ҳам худди шу ҳийла-найрангни қўллашга ҳаракат қилмоқда, фақат Хитой билан эмас, балки Россия билан” – деб ёзади Washington Post газетаси “Тескари Киссинжер” сарлавҳаси остида.
Европа Иттифоқи масаласига келсак, Трамп сиёсати уни “икки ўт орасида” қолдириб, Путиннинг ибораси билан айтганда, “тез орада хўжайинининг оёқлари остида думини ликиллатиб туриши”ни истайди. Бир тарафдан, Америка Мюнхен хавфсизлик конференциясида Европани ҳимоя қилишни ўзининг вазифаси сифатида кўрмаслигини билдирганидан кейин, Европа Иттифоқида хавфсизлик келажаги бўйича “жамоавий саросима” юзага келди. Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиб қўяётган бир пайтда, Европа ва Украина хавфсизлиги “бурилиш нуқтасида” эканини айтди. “Вазият ўта хавфли”, – деди фон дер Ляйен 6 март, пайшанба куни.
Бошқа тарафдан эса, Украина масаласи Россиянинг “ғалаба“си билан якунланса, Путиннинг Европа ерларига “иштаҳаси очилиб“, охир- оқибат Европа ва Россия ўртасида ҳалокатли урушга олиб келиш хавфини кучайтиради. “Биз Данияда қайта қуролланишимиз керак, Европада қайта қуролланишимиз керак ва Россиянинг урушни Украинадан бошқа Европа мамлакатларига кўчиришига йўл қўймаслик учун буни қилишимиз керак”, – деди Дания Бош вазири Метте Фредериксен. “Менимча, НАТО умуман олганда ўзини ҳимоясиз ҳис қилмоқда. Биз бунинг урушга олиб келишини хоҳламаймиз, лекин агар уруш бўлса, биз буткул баҳамжиҳатмиз, ҳалокатли жавоб қайтаришга тўла тайёрмиз”, – деди Эстониядаги Royal Dragoon Guards кучлари майори Алекс Ҳампрейс.
Бир сўз билан айтганда, Трампнинг мақсади – дунёда Америка билан ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан рақобатлаша оладиган бирон куч қолдирмасликдир.
Халқаро майдонда вужудга келган мана шундай вазият фонида Самарқанд шаҳрида биринчи “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтди. Европа Иттифоқи бундай учрашувлар ортидан ўзининг ҳаётий муҳим манфаатларини мустамлака қилиш ва хавфсизлик жиҳатидан белгилаши табиий. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин:
1. Россияни четлаб ўтадиган транспорт-савдо йўлакларини барпо қилиш. Маълумки, минтақа, хусусан, Ўзбекистон стратегик аҳамиятга эга табиий ресурсларга бой – нефть, газ, уран, олтин, шу жумладан, дунёдаги марганец рудаси захираларининг 38,6%, хромнинг 30,07%, қўрғошиннинг 20%, рухнинг 12,6% ва титаннинг 8,7%га эга мамлакатдир. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Европа, хусусан Франция уни уран билан таъминлаб турган Нигердан қувилгач ва айниқса Россия-Украина уруши бошлангандан кейин, Россияга ва ҳатто Америкага нисбатан энергетик боғлиқликдан чиқишга ҳамда ядровий салоҳиятини кучайтиришга интиляпти. Марказий Осиё – Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон уран захиралари ва уни ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчи ҳудудлардан ҳисобланади. Бу Европа учун Нигер ва Россиядан мустақил муқобил манба ҳисобланади. Бундан ташқари, Европа, хусусан, Франция учун атом энергиясининг роли Американикидан анча юқори. Чунки Америкада атом энергетикаси энергия балансининг 20%дан кўпроғини, Францияда эса, 50%дан кўпроғини ташкил қилади. Бунга қўшимча, немис энергия тизими учун асосий юкни кўтаради.
“Бу хом-ашё келажакдаги жаҳон иқтисодиётининг жон томиридир. Лекин шу билан бирга, улар глобал ўйинчилар учун ўлжадир. Баъзилар фақат эксплуатация ва қазиб олишдан манфаатдор”, – деди фон дер Ляйен Марказий Осиё раҳбарларига. – Европанинг таклифи бошқача. Биз маҳаллий саноатни ривожлантиришда ҳамкорларингиз бўлишни хоҳлаймиз”. Ва яна у: “Сизнинг стратегик жойлашувингиз глобал савдо йўллари ва инвестицион оқимларини очиши мумкин. Бу янги сармоялар суверенитетингизни мустаҳкамлайди, сизнинг иқтисодингизни мустаҳкамлайди, энг муҳими, янги дўстона муносабатлар ўрнатади”, – деди Еврокомиссия раҳбари.
Саммит натижалари якуни бўйича қабул қилинган қўшма декларацияда шундай дейилди: “Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё барқарор транспорт алоқаларини иқтисодий ўсиш ва минтақавий интеграциянинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида мустаҳкамлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади. 2024 йил январь ойида бўлиб ўтган “Global Gateway” инвесторлар форумида Марказий Осиё учун 10 миллиард евро миқдорида қўллаб-қувватлов ва инвестиция сафарбар этилиши – минтақавий транспорт йўлаклари, логистика тизимлари, қадриятлар занжири ҳамда ўзаро бозорларимизга киришни таъминловчи самарали механизмларни шакллантириш йўлида муҳим босқич ҳисобланади. Шунингдек, Транскаспий транспорт йўлаги бўйича Мувофиқлаштирувчи Платформа ва Ўрта йўлак (Мiddlе Corridor) бўйлаб муҳим инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга келишиб олдик. Бу лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши учун Жанубий Кавказдаги тинчлик ва барқарорликнинг муҳимлиги алоҳида қайд этилди”.
Маълумот учун: Транскаспий халқаро транспорт йўлаги ёки Ўрта йўлак – Европа ва Хитой ўртасидаги юк ташиш учун муҳим транспорт йўлаги бўлиб, Каспий денгизи орқали ўтади. У Хитой, Қозоғистон, Каспий денгизи, Озарбайжон, Грузия ва кейин Туркия ва Европа мамлакатларини боғлайди.
Шунингдек, Россия ва Америкадаги бозорлари “касод“га учраётган бир пайтда янги бозорларни очиш Европа Иттифоқи учун муҳим масалага айланмоқда. Марказий Осиё 80 млн. дан ортиқ аҳолига эга минтақа бўлиб, савдо балансида импорт ҳажми экспорт ҳажмидан юқорилигича қолмоқда. Бунинг устига, экспорти асосан хомашёдан иборат, импорти эса кўпроқ тайёр маҳсулотни ташкил қилади.
2. Европа Иттифоқи Россия ва Хитойнинг минтақадаги таъсирини камайтириб, уларнинг ҳаётий манфаатлари майдонини қисқартириш ҳамда Россиянинг санкцияларни четлаб ўтиши олдини олиш.
“Россия узоқ вақтдан бери ишончли ҳамкор бўла олмаслигини кўрсатмоқда. Айтиш мумкинки, Европа Иттифоқи олдиндан ишончли ва барқарор ҳамкорлик учун эканини исботлаган. Европа Иттифоқи лойиҳаларига назар ташлайдиган бўлсак, биз учун ҳамкорларимиз ҳам улардан фойда олиши муҳим. Юқорида айтиб ўтилган мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Европа Иттифоқи, масалан, муҳим хом-ашё ҳақида гап кетганда, бутунлай бошқача шерикдир.Ўтмишда Хитой ва Россия кўпинча хомашё қазиб олиб, ўз мамлакатларига олиб кетиб, у ерда қайта ишлаган. Қўшимча қиймат бошқа мамлакатда қўшилган. Шундай қилиб, қазиб олинган мамлакатда қўшимча қиймат қолмаган. Бизда бошқача ёндашув бор. Фикримизча, қўшимча қийматни маҳаллий даражада яратиш жуда муҳим. Шунда у иш ўринларини яратади ва қўшимча қиймат занжири ишлаб чиқарилган мамлакат ичида бўлади. Бизнинг фикримизча, бу истиқболда узоқ муддатли ҳамкорларимиз учун ва Европа Иттифоқи учун ҳам яхшироқ”, – деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
“Янги глобал тўсиқлар пайдо бўлмоқда, инвестициялар қайта тақсимланмоқда ёки қисқартирилмоқда, дунё давлатлари ўз таъсир доираларини кенгайтиришга уринмоқда”, – деди у Россия ва Хитойга ишора қилиб ва яна қўшимча қилиб: “Аммо биз Марказий Осиёда бошқа йўл борлигини кўрсатмоқдамиз”, – деди.
“Ишончли шериклар ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Бизнинг стратегик шериклигимиз бир-биримизни қўллаб-қувватлаш мажбуриятидир”, – дея қўшимча қилди Еврокомиссия раҳбари.
“Санкцияларни четлаб ўтишнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлигимиз алоқаларимизнинг муҳим жиҳати сифатида қолмоқда. Ушбу доирада, айниқса юқори устуворликка эга бўлган маҳсулотларнинг ре-экспортини олдини олиш борасида Европа Иттифоқининг Санкциялар бўйича Махсус вакили билан ҳамкорликда ишлашни давом эттиришга келишиб олдик”, – дейилади стратегик шериклик деклорациясида.
Антониу Кошта санкцияларни четлаб ўтиш ҳақида тўхталиб: “Европа керак бўлганда Россияга босимни оширишда давом этишини ва Марказий Осиё ҳамкорлиги “бебаҳо” эканлигини”, айтиб, – Биз сизнинг бу йўналишдаги кейинги саъй-ҳаракатларингизни кутяпмиз”, – деди у.
Шунингдек, Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан биринчи саммитида инсон ҳуқуқларини диққат марказига қўйишга чақирилди. “Ушбу янги шериклик жуда муҳим, бироқ Европа Иттифоқи минтақадаги қонун устуворлиги ва ҳуқуқларни ҳимоя қилмаса, улар барқарор бўлмайди ва Европа Иттифоқи манфаатларини чинакам ҳимоя қила олмайди”, – деди Искра Кирова Human Rights Watch дан.
“Европа Иттифоқи иқтисодий манфаатлар ва инсон ҳуқуқлари ўртасида тўғри мувозанатни топяптими”, – деган саволга Эстония парламенти либерал депутати шундай жавоб берди: “Агар биз Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасида фойдали ҳамкорликка эга бўлсак, унда ишлар яхши томонга ўзгаришига ишонаман. Албатта, бу вақт талаб қилади. Шунингдек, улар қаерда эканлигини ҳам ҳисобга олишимиз керак: Россия ва Хитой ўртасида. Ва улар мувозанатни сақлашга ҳаракат қилмоқдалар”.
Бу жавобдан, Европа Иттифоқи иқтисодий манфаатлар ва инсон ҳуқуқлари ўртасида тўғри мувозанатни топиши Марказий Осиёнинг Россия ва Хитой ўртасида Европа Иттифоқи фойдасига мувозанат сақлашига боғлиқ, деган маъно келиб чиқади.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Россиянинг минтақадаги, хусусан, Ўзбекистондаги таъсирини минималлаштириш учун меҳнат муҳожирлари масаласидан фойдаланиши мумкин. Чунки Россия минтақа давлатларини ўз таъсир доирасида ушлаб туриш учун муҳожирлар масаласидан “ричаг” сифатида фойдаланиб келади. Россия Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовойнинг маълум қилишича, Россияда 2024 йил якунига кўра, Ўзбекистон фуқаролари 1,4 млн., тожикистонликлар 1 млн., Қирғизистон фуқаролари 663 мингни ташкил қилади. 27 та аъзо давлатга эга бўлган Европа Иттифоқи учун миллионлаган муҳожирни Европага муқобил ишга жалб қилиш муаммо туғдирмайди, албатта.
3. Европа Иттифоқи Марказий Осиё минтақасидаги хавфсизлик масаласига Россиянинг Украинага қарши уруши, Толибоннинг Афғонистонда ҳокимиятга келиши, Хитой иқтисодий экспанциясининг кучайиши, “сиёсий Ислом”нинг минтақа мусулмонлари орасида кучайиб бораётгани ҳамда аҳолида мавжуд режимлардан норозиликнинг авж олиши жиҳатидан қарайди.
Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта хавфсизлик масаласида гапириб шундай деди:
“Хавфсизлик бўйича бизга таҳдид солаётган умумий муаммолар глобал миқёсда тобора кучайиб бораётган бир пайтда, биз бу хавфлар энди трансмиллий характерга эга эканини тан олишимиз керак. Ҳеч бир минтақа бу таҳдидлардан холи эмас, шу боисдан биз икки томонлама, минтақавий ва халқаро даражаларда ҳамкорлигимизни янада кучайтиришимиз зарур. Европа Иттифоқи Марказий Осиё учун хавфсизлик соҳасида узоқ муддатли ҳамкор ҳисобланади. Чегара бошқаруви ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган дастурларимиз Европа Иттифоқининг ушбу минтақага бўлган садоқатини узоқ йиллардан буён намоён этиб келмоқда. Биз, шунингдек, терроризмга қарши курашиш, қонунларни амалга ошириш, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш, шунингдек, зўравон экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш каби турли ташаббусларни қўллаб-қувватладик. Минтақаларимиз ўртасидаги гиёҳванд моддаларга қарши доимий мулоқотларимиз бу масалада ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш учун имкониятларни яратади. Хусусан, биз биргаликда терроризмга қарши курашиш ва зўравон экстремизмга қарши махсус мулоқот бошлашга келишиб олдик. Бу умумий хавфсизлик таҳдидлари билан курашишда муҳим қадамдир. Афғонистон тўғрисида гапирадиган бўлсак, бу ерда бир нечта хавф-таҳдидлар, айниқса, терроризм, экстремизм ва гиёҳванд моддалар савдоси Марказий Осиё ва Европага таъсир ўтказиш хавфини туғдиради. Марказий Осиё бу хавфларни енгиллаштиришнинг энг яхши йўллари бўйича қимматли тажриба ва тушунчаларга эга. Биргаликда биз минтақавий барқарорликни таъминлаш йўлида ишлашимиз лозим. Шунингдек, биз сиёсий манипуляция мақсадларида ишлатиладиган нотўғри ахборотнинг ортиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Европа Иттифоқи бу таҳдидни жуда жиддий қабул қилади ва уни бартараф этиш учун нафақат ўз ҳудудида, балки ҳамкор давлатларда ҳам ахборот манипуляцияси ёки бошқа хавфларга қарши туриш қобилиятини кучайтиришга қатъий қарор қилган. Бугунги энг оғир хавфсизлик муаммоси бу – Россиянинг Украинага қарши давом этаётган тажовузи. Бу уруш Украина ва Европадан анча узоққа тарқалиб кетган. Россиянинг уруши бу – маҳаллий можаро эмас; бу қоидаларга асосланган халқаро тартибнинг асосий принципларига қарши ҳужумдир. Мана уч йилдирки, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида Россия БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқни очиқчасига бузиб, халқаро тизимнинг барқарорлигини издан чиқармоқда. Ҳозир Украинанинг тинчлик жараёнига янги суръат киритилиши кўзга ташланмоқда, бу жараён умумий, адолатли ва барқарор тинчликка олиб бориши керак. Биз биргаликда бунга кафолат беришимиз зарур. Европа Иттифоқи бу саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва ҳар томонлама уларга ҳисса қўшади”.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида: “Бизнинг учрашувимиз жадал ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган глобал жараёнлар шароитида ўтмоқда. Биз геосиёсий зиддиятлар, хавфсизлик муаммолари, йирик минтақавий можароларнинг ҳамда барқарор тараққиётга нисбатан ижтимоий ва иқтисодий таҳдидларнинг кучайишига гувоҳ бўлмоқдамиз”, – деди. Ва яна у: “Хавфсизликка нисбатан умумий таҳдидлар, хусусан, терроризм, экстремизм, радикализм, кибержиноятчилик, наркотрафик ва ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тобора долзарб бўлиб бормоқда. Европалик шерикларимизнинг терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича мулоқотни йўлга қўйиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлаймиз”, – деди.
Бундан олдин, 24 март куни Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Комилов Брюсселда Европа Иттифоқининг терроризмга қарши кураш бўйича координатори Бартьян Вегтер билан учрашиб, терроризм ва радикаллашув таҳдидларига қарши ҳамкорлик масалалари ҳамда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилганди.
28 март куни эса Тошкентда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ва Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши аппарати ўртасидаги маслаҳатлашувда халқаро терроризм ва диний экстремизмнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Юқоридагилардан аниқ кўриниб турибдики, Европа Иттифоқи ўзининг муҳим ҳаётий манфаатлари – стратегик хомашё ва хавфсизлик билан таъминлаш учун Кремлнинг заифлашувидан фойдаланиб, “Шарққа бурилиш” қилмоқда. Халқаро ҳуқуқ ва савдо соҳасидаги қатъий қоидаларга риоя қилишга ишонтириб, ҳамкорлик қилишни таклиф қилмоқда. Еврокомиссия раҳбари Европа Иттифоқи Марказий Осиё мамлакатлари учун Global Gateway Европа инфратузилмаси ташаббуси доирасида 12 миллиард евро ажратишини маълум қилди. У тўртта йўналишни таъкидлади: транспорт, хомашё, қайта тикланадиган энергия ва рақамлаштириш. Бу нарсалар қаторида, Европа сунъий йўлдошлари минтақани “қўшнилар назоратисиз” тезкор интернетга кириш билан таъминлашини билдирди ва Фон дер Ляйен, шубҳасиз, Россия ва Хитойни назарда тутди. Унинг таъкидлашича, “Европа таклифи” бошқа мамлакатларнинг ниятларидан фарқ қилади. Европа Иттифоқи Хитойни қарз орқали қарам қилишини, Россияни эса Марказий Осиё минтақасини энергия манбалари ва қурол-яроқ билан таъминлаш орқали қарам қилиб қўйгани учун танқид қилади.
Ўзбекистон президенти эса, бир неча йил аввал минтақанинг беш давлати ва Евроиттифоқ ўртасидаги музокараларни тасаввур қилиб бўлмаслигини таъкидлаб, ҳозирда Марказий Осиё ўнлаб йиллик келишмовчиликлардан сўнг ягона блок сифатида ҳаракат қилишга интилаётганини ҳамда мамлакатлар Россия ва Хитой уларга тақдим эта олмайдиган илғор технологиялардан фойдаланишга умид қилаётганини билдирди. Бу эса расмий Тошкентнинг Ғарб билан яқинлашиш истаги кучайганини кўрсатади.
Таъкидлаш лозимки, Америка, Россия ва Хитой каби Ислом ва мусулмонларга адовати кучли бўлган, Халифалик қайта тикланишини ўзи учун ҳалокат деб биладиган ва шунинг учун Ислом Уммати уйғонишининг олдини олишга тинимсиз ҳаракат қиладиган Европа Иттифоқи қўй терисини ёпинган чиябўри каби юртларимизга кириб келиб, ўз таъсир доирасини кенгайтирмоқчи бўлмоқда. Бошқалар битта хўрозқанд берса, мен иккита бераман қабилида ва моҳиятан эса очкўз мустамлакачи сифатида юртимиз бойликларини сувтекинга ташиб кетиш талвасасида ёнмоқда. Босқинчи яҳуд вужудини Уммат қалбига ханжар қилиб санчган ҳам, уни вояга етказиб бугунги Фаластин ерларида мусулмонларни – аёлларни, болаларни қатлиом қилишига рағбатлантирган ва қўллаб-қувватлаган томонларнинг биттаси ҳам ўша кофир мустамлакачи Европа давлатларидир. Лекин устимиздаги қўрқоқ, малай режимлар ким уларга чириган тахтларида қолиш кафолатини берса бас, Умматнинг ери, бойлиги, шаъни ҳатто динини хожалари оёғи остига ташлаб беради ва уларнинг Исломни масхара қилишларига, муқаддасотларимизни оёқости қилишларига индамай кўз юмишади. Ўтган йилларда Қуръони Карим айрим яҳудий кимсалар томонидан айнан Европа давлатларида одамлар кўз ўнгида ва хавфсизлик кучлари ҳимоясида бир неча бор ёқиб юборилгани сўзимизнинг ёрқин далилидир!!! Шундай экан, номлари турли бўлишига қарамай, асл мақсадлари бир хил бўлган кофир мустамлакачилар ваъдаларига алданмай, Еру осмон аҳли рози бўладиган, Ислом ва мусулмонларни азизликка қайтарадиган буюк Рошид Халифалик давлатини қайта тиклаш учун ҳаракатга келайлик. Зеро, мана шу йўл нафақат мусулмонларни, балки бутун инсониятни бугунги инқироз ботқоғидан олиб чиқадиган ягона тўғри йўлдир! Аллоҳ таоло айтади:
يا أيها الذين آمنوا استجيبوا لله وللرسول إذا دعاكم لما يحييكم
– “Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (динга) чақирганда, уни қабул қилинглар”. (Анфол:24)
Қолаверса, биз муслмонлар қачон ўз давлатимизни – Пайғамбарлик минҳожидаги иккинчи Рошид Халифалик давлатини тиклаб, Исломни ҳидояту нур рисоласи сифатида бутун оламга даъват ва жиҳод орқали олиб чиқар эканмиз, ана шундагина Аллоҳ субҳанаҳу томонидан зиммамизга юкланган вазифани адо қилган ва Ислом уммати номига ҳақиқий маънода лойиқ бўлган бўламиз:
كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ
– “(Эй мўминлар), сизлар одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро, сиз маъруф амалларга буюрасиз, мункар ишлардан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз”. (Оли Имрон:110)
Абдул Азиз Ўзбекий: Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот идораси учун
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми