Фашир устидан назорат ўрнатилиши – мазкур режанинг якуний босқичими? Ёхуд, уларнинг ўқдонида ҳали-ҳануз заҳарли ўқлар сақланмоқдами?!
Матбуот баёноти
Фашир устидан назорат ўрнатилиши – мазкур режанинг якуний босқичими? Ёхуд, уларнинг ўқдонида ҳали-ҳануз заҳарли ўқлар сақланмоқдами?!
Судан икки йилдан ортиқ давом этаётган урушда ҳал қилувчи бурилиш нуқтасига етиб келди. Зеро, Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари Судан армиясининг Дарфур вилоятидаги сўнгги таянч нуқтаси бўлган Фашир шаҳрини ўз назоратига олишга муваффақ бўлди. Бунинг натижасида улар мамлакат ғарбидаги бутун Дарфур минтақаси устидан тўлиқ назорат ўрнатди. Айни пайтда, асосий тўқнашувлар қўшни Кордофан вилоятида марказлашмоқда.
БМТ ҳисоботларига кўра, кескин жанглар ва тажовузлар оқибатида ўтган якшанба кунидан буён аксарияти аёллар ва болалардан иборат 36 мингдан ортиқ тинч аҳоли Фашир шаҳрини тарк этишга мажбур бўлган. Улар этник нафрат асосида амалга оширилган қатллар, ёқиб юбориш, қизлар ва аёллар номусига тегиш, шунингдек, талон-торож, ўғирлик ва товон ундириш мақсадида одам ўғирлаш каби кўплаб зўравонликларга дучор бўлган. Уларнинг кўпчилиги 70 км узоқликда жойлашган ва шундоқ ҳам 650 мингга яқин кўчирилган аҳолини паноҳига олиб келаётган Товила шаҳарчасига йўл олдилар. Бу ҳолат Шимолий Дарфур аҳолиси учун сўнгги хавфсиз бошпанага айланиб қолган ушбу шаҳарчадаги гуманитар вазиятнинг янада оғирлашишига сабаб бўлди. Бурҳон армиянинг Фаширдан чекинганини эътироф этиши ортидан, БМТ Фаширдаги кескин гуманитар фалокат юзасидан огоҳлантириш билан чиқди. Унга кўра, Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари Фаширда навбатдаги даҳшатли жиноятларга қўлга урган. Тарқатилган видеолавҳаларда ушбу кучларга мансуб унсурлар томонидан тинч аҳолига ҳамда армия ва унга иттифоқдош гуруҳлардан бўлган асирларга нисбатан оммавий қатлиом амалга оширилгани ҳужжатлаштирилган. Қолаверса, гуманитар соҳада фаолият олиб борувчи "Судан шифокорлари тармоғи" ҳам Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларини Фаширда ишлаб турган ягона шифохонадаги беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилган шахсларни қатл этганликда айблади. Хартум ўрнига мамлакат шарқидаги Порт-Судан шаҳрини вақтинчалик пойтахт қилиб олган Судан ҳукуматига кўра, Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларининг зўравонликлари геноцид жиноятлари даражасига етган. Зеро, Фашир шаҳри эгалланганидан буён тахминан икки минг нафар тинч аҳоли вакили қатл этилган. Шаҳарни тарк этишга уринган аҳоли ҳам номусга тегиш, талон-торож ва товон ундириш мақсадида одам ўғирлаш ҳолатларига каби зўравонликларга дучор бўлган. ЮНИСЕФ ижрочи директорининг таъкидлашича, Фаширда 500 кундан ортиқ вақт давомида қамалда қолган 130 мингга яқин бола ўлдириш, майиб қилиш, ўғирлаб кетиш ва жинсий зўравонлик каби оғир зўравонликларга дучор бўлиш хавфи остида қолмоқда. У ўз баёнотида озиқ-овқат, ичимлик суви ва дори-дармонларнинг ўткир танқислиги шароитида у ерда бирорта ҳам бола хавфсиз эмаслигини ҳамда улар оғир гуманитар инқирозга юз тутаётганини таъкидлади.
Хавфсизлик Кенгаши, одатдагидек, Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари томонидан тинч аҳолига нисбатан содир этилаётгани айтилаётган ваҳшийликлар юзасидан ўзининг хавотирда эканини билдириб, барча томонларни зудлик билан оташкесимга риоя этишга чақирди. Ваҳоланки, мазкур Кенгаш бутун можаро давомида ҳолатни ҳатто қоралаб ҳам ёки танқид қилиб ҳам қўймади. Боиси, Судандаги тўқнашувларнинг авж олиши ортида айнан йирик ёхуд Кенгаш фаолиятига бевосита таъсир ўтказадиган давлатларнинг ўзи турибди.
Бас, эй Судан аҳли!
Судан ва ўзга юртлардаги тўқнашувлар қачонгача халқаро кучларнинг ғаразли манфаатларига ёқилғи бўлиб хизмат қилади?! Қачонгача уларнинг қабиҳ режалари, аралашувлари ва низолашаётган томонларни — уларни бутунлай ўз измига солиш мақсадида — қурол-яроғ билан таъминлаши глобал зиддиятларнинг манбаи бўлиб қолаверади?! Икки йилдан ортиқ вақтдирки, аёлларингиз ва фарзандларингиз фақат Ғарб ва унинг ёрдамчилари манфаатларига хизмат қилаётган ушбу қонли тўқнашувнинг азоб-уқубатларини тортмоқда. Улар Судан тақдири устидан мутлақ назорат ўрнатишни мақсад қилганлар. Зеро, бу ўлка ўзининг стратегик жойлашуви ва улкан табиий бойликлари сабабли ҳамиша уларнинг очкўзликлари нишони бўлиб келган. Шу боис улар Суданни бўлиб ташлаш ва парчалашда ўз манфаатларини кўришмоқда. Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари томонидан Фаширнинг эгалланиши ушбу режалар занжиридаги навбатдаги ҳалқа, холос. Зеро, Америка шу орқали Дарфур вилоятини ажратиб олишни, Судандаги ўз нуфузини мустаҳкамлашни ҳамда у ердаги Британия нуфузига барҳам беришни кўзламоқда.
Ечим демократик ҳукуматда ҳам, ҳарбий ҳукуматда ҳам эмас. Балки у, аввало, мустамлакачи кофир Ғарбнинг – унинг жамики қиёфалари, шакллари ва тобеларининг – нуфузидан бутунлай халос бўлишдадир. Ечим – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик соясида Исломни ҳокимиятга олиб келишдир. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿إِن يَنصُرۡكُمُ ٱللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمۡۖ وَإِن يَخۡذُلۡكُمۡ فَمَن ذَا ٱلَّذِي يَنصُرُكُم مِّنۢ بَعۡدِهِۦۗ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ﴾
«Агар сизларга Аллоҳ нусрат берса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас агар сизларни нусрат-ёрдамсиз қўйса, Ундан ўзга ҳеч бир ким нусрат беролмас, бас, мўминлар Аллоҳнинг ўзигагина суянсинлар!» [Оли Имрон 160]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми