| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.09.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.09.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.09.2023
      0
    • Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон борасида геосиёсий кураш авж олмоқда

      31.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      14.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      07.08.2023
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.07.2023
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Кеча ва бугун

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Демократия ва гендер тенглиги лойиҳалари сабаб аёллар ва оилалар издан чиқмоқда

  • Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • Аллоҳга қарши журъат қиладиларми?

  • Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • Уни кечиришга куч тополмадим!

  • Ўзбекистон муфтийси масжид имомлари билан бирга ҳукуматнинг галдаги ғайриисломий қонуни ҳимоясида

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›«G20 2017» саммити

«G20 2017» саммити

By htadmin
30.07.2017
1445
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси

«G20 2017» саммити

Ҳотим Абу Ажмия қаламига мансуб

Германиянинг Гамбург шаҳрида (2017 йил 7-8 июл жума ва шанба кунлари) бўлиб ўтган икки кунлик «G20» саммити ўз ишини якунлади. Саммитда қўшма якуний баёнот чиқарилди. Шанба куни Германия канцлери Ангела Меркель Гамбургга ташриф буюрган 20талик давлатларни савдо сиёсати билан боғлиқ ўзаро келишилган ечимга эришганлари билан табриклаб, жумладан, бундай деди: «Мен – бозорларимизни доим очиқ қолдиришимиз керак, дея ошкор айтишга муваффақ бўлаётганимдан беҳад мамнунман».

«G20» давлатлари раҳбарлари розилигида чиқарилган якуний баёнотдан АҚШ билан қолган аъзо давлатлар ўртасида Париж шартномаси борасида келишмовчилик мавжудлиги аён бўлди. Бу шартнома иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш билан боғлиқ. Баёнотда бундай дейилган: «Бизга АҚШнинг Париж шартномасидан чиқишга қарор қилгани маълум». Сўнг ««G20» давлатлари раҳбарлари Париж шартномаси воз кечиб бўлмас шартнома эканини билдирадилар», дея қўшимча қилинган. Бироқ шунга қарамай, бу давлатлар иккиламчи масалаларда, яъни АҚШнинг сланец газидан фойдаланишда бу давлатга ён беришди. Бу ҳақда якуний баёнотда «G20» давлатлари дунёндаги бошқа давлатларга «қазилма энергиясига эга бўлиш ва ундан фойдаланиш»да ёрдам берадилар», дейилди. Бу эса, БМТнинг углероддан камроқ фойдаланилувчи иқтисод сари қилаётган саъй-ҳаракатига зиддир. Бироқ «G20» давлатлари қаттиқ туриб, шу пайтгача айни қазилма энергетикадан «ғоят тоза» шаклда фойдаланишни айтиб келишди.

Савдо масаласи Гамбургдаги икки кунлик саммитдаги чигал масалалардан бири бўлди. Раҳбарлар барча адолатсиз бизнес амалиётлари билан бирга, протекционизм¹ сиёсатига қарши курашишга келишиб олдилар. Шу билан бирга, Американи рози қилиш учун бу соҳадаги тижоратни ҳимоя қилишнинг қонуний воситалари ролини ўзаро келишилган ечим ўрнида эътироф этдилар.

 Саммитда Африка қитъаси вазияти мубоҳаса этилди. Унда Германия канцлери Меркель Африкада – хусусан инфраструктура соҳасида – махсус инвестицияни кучайтиришга қаратилган «Африка Иттифоқи» ташаббусини тақдим этди. Бу инвестицияни кучайтириш иши, айни давлатлар ва капиталистик компаниялар нуқтаи назари бўйича, мувозанатли ва барқарор ўсишни қўллаб-қувватлайди. Бироқ бу ёрдам ташкилотларини қониқтирмаяпти. Бу ташкилотлар бу борада қашшоқлик ва ижтимоий тенгсизликка қарши кураш кўпроқ самара беради, деб ҳисобламоқдалар.

Зотан, «G20» даъватлари Нигерия, Жанубий Судан, Сомали ва Ямандаги очлик кризисига қарши курашда етарли бирор иш қилишмади. Айни давлатларга ёрдам бериш учун БМТ 4,3 миллиард еврога муҳтож. Аммо бугунгача бу маблағнинг атиги ярмини беришга келишилди, холос. Маълумки, ҳозирда 20 миллион шахсга ўлим таҳдид солмоқда.

Саммитда қочқинлар мавзуси ҳам мубоҳаса этилди. Аммо қочқинлар азоб-уқубатларига чек қўйиши мумкин бўлган бирор жиддий ечим ўртага ташлангани йўқ. Гап фақат қочқинлар контрабандаси ва таъқиби масаласи атрофида айланди, холос.

Саммит чоғида АҚШ президенти Трамп билан Россия президенти Путин учрашувлари бўлиб, икки соат давом этди. Раҳбарлар икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар яхшиланишидан умидвор эканликларини билдиришди. Сурия жанубий ғарбида ярашувга эришиш борасида якдил тушунчага келишди. АҚШ ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон – келаси якшанба куни ярашув битимининг бошланиши, унда Иордания ҳам иштирок этиши кутилаётганини таъкидлади.

Бу йилги саммитга қарши зўравонликлар ҳар галгидан энг кўп бўлгани қайд этилди. Йигирма мингдан зиёд шахс Германияда йиғилган дунё раҳбарларига қарши намойишлар ўтказишди. Уларда намойишчилар билан полиция ўртасида кучли тўқнашувлар бўлди. «Франс-Пресс» агентлигининг Германия хавфсизлик кучларига таянган ҳолда қилган хабарида тўқнашувларда икки юз нафар полиция ходими яралангани айтилди.

Саммитда барча аъзо давлатлар раҳбарлари ҳозир бўлди, аммо бирдан-бир араб давлати бўлган Саудия раҳбари келмади. Саудия саммит олдидан – йиғинга ўзининг молия вазирини юборажагини, Муҳаммад ибн Найфни ишдан кетиши ортидан юз берган ички инқилоб сабабли қирол Салмоннинг саммитга боролмаслигини билдирди. Афтидан, унинг саммитга келмагани сабаби, қирол оиласининг ички вазияти ва тахмин қилинаётган ўзгаришлар билан боғлиқ. Баъзи маълумотларга қараганда, бунга Форс Кўрфази давлатлари билан Қатар ўртасидаги кризис ҳамда Германиянинг Қатар позициясига нисбатан роли сабаб бўлган ва шу боис саммитдаги Саудия иштироки фақат молия вазири даражасига чекланган.

Одатда «G20» номи билан юритилувчи Катта йигирмалик гуруҳи, молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича халқаро ҳамкорликка оид марказий банклар давлатлари клубидир. Йигирмалик давлатлари аҳолиси дунё аҳолисининг учдан бирини ташкил қилади. Уларнинг миллий маҳсулоти бутун дунё бўйича соф миллий маҳсулотнинг бешдан тўрт қисмини, савдоси халқаро савдонинг тўртдан уч қисмини ташкил қилади. Унда қабул қилинадиган қарорлар халқаро сиёсий аҳамиятга молик бўлиб, миллий ва халқаро даражада ислоҳотлар олиб боришга туртки бўлади.

Йигирмалик гуруҳи 19та давлат билан Европа Иттифоқидан иборат. Бу ўн тўққиз давлат қуйидагилардир:

Америка;

Австралия;

Аргентина;

Бразилия;

Британия;

Германия;

Жанубий Африка;

Жанубий Корея;

Индонезия;

Италия;

Канада;

Мексика;

Россия;

Саудия;

Туркия;

Франция;

Хитой;

Ҳиндистон;

Япония.

Йигирмалик гуруҳи саммитида қуйидаги халқаро ташкилотлар мунтазам иштирок этади:

Халқаро Валюта Фонди;

Жаҳон Банки;

Молиявий Барқарорлик Кенгаши;

Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт ташкилоти;

Жаҳон Савдо ташкилоти;

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти.

Ушбу йиллик саммитда, асосан, молиявий ва иқтисодий сиёсатлар муҳокама қилинади. Лекин бу саммит, дунё раҳбарлари учрашиши ва хоҳ геосиёсий кризислар бўлсин, хоҳ иқлим ўзгариши масаласи бўлсин, жорий масалаларни ҳал этишларига имкон беради.

Йигирмалик гуруҳи саммити 1999 йилда ўша пайтдаги иқтисодий кризислар оқибатида, Катта еттилик-саккизлик (G7-G8) гуруҳи томонидан таъсис этилди. Бошида бу саммит вазирлар ўртасида техник учрашув шаклида бўлди. Лекин 2008 йилдаги молиявий кризисдан сўнг халқаро молиявий тизимни вайрон бўлишидан қутқариб қолиш умидида саммит раҳбарлар даражасига кўтарилди.

Бу каби саммитлар ва конференциялар, капиталистик давлатларнинг услуб ва воситалари бўлиб, улар ёрдамида ўз манфаатлари атрофида учрашиб, ҳамфикр бўлишади. Бу саммит ва конференциялар айни давлатлар қўлидаги, хусусан, АҚШ қўлидаги қуролдир. Улар ўз нуфузи, қарашлари ва етакчилигини шу қуроллар орқали зўрлаб ўтказишади. Оқ уйга Трамп ва унинг маъмурияти келгач, бу саммитлар аввалгидек ўзаро тушуниш ва ҳамкорликка аҳамият қаратувчи саммит бўлмай қолгани, балки «биринчи Америка» шиорини ва талаш, қароқчилик қилиш билан асосий эътиборни АҚШ манфаатларини рўёбга чиқаришга қаратилган саммитларга айлангани кузатилди. Айниқса, мазкур саммитда шу нарса кузатилдики, Трамп бир тарафлама учрашувларга диққатни қаратди ва йиғиннинг сўнгги ўтиришида ўзининг ўрнига қизини қўйиб қўйди, бу эса Американинг дунё етакчилигидаги ролини савол остига қўйди, Британияда чиқадиган «The Independent» газетасида, энди дунё Америка етакчилигига интилмайдиган бўлиб қолди, дейилди.

¹ Давлатнинг ташқи савдода импорт товарларни олиб кирилишини вақтинча чеклашга ва бир хил турдаги маҳаллий товарлар ва хизматларни қўллаб-қувватлашга, шу орқали ялпи миллий даромад ўсишини ва аҳолининг иш билан таъминлашни ошириш… ва ҳоказоларга қаратилган ташқи сиёсати.

Роя газетасининг 2017 йил 12 июл чоршанба кунги 138-сонидан

+2
0

Related posts:

No related posts.

Tags«G20 2017» саммити
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдўғаннинг Африка сафари ва Америка манфаатларига хизмат қилиши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Келгуси АҚШ маъмуриятининг халқаро масалалардаги йўналишлари

  • МАҚОЛАЛАР

    Амалларни яхши ёки ёмон деб сифатлашда тўғри ўлчов

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.09.2023

    Кеча ва бугун

  • 18.09.2023

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 16.09.2023

    Демократия ва гендер тенглиги лойиҳалари сабаб аёллар ва оилалар издан чиқмоқда

  • 16.09.2023

    Нафс ва унинг шахсият шаклланишига бўлган таъсири

  • 15.09.2023

    Аллоҳга қарши журъат қиладиларми?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ШАРҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/