Халқаро тизимга қуллик қилишни истамаган барча мусулмонлар йўқ қилинишга маҳкум бўлмоқдалар
بسم الله الرحمن الرحيم
Матбуот баёноти
Халқаро тизимга қуллик қилишни истамаган барча мусулмонлар йўқ қилинишга маҳкум бўлмоқдалар
2017 йил 4 апрел сешанба куни заҳарли газ юкланган ҳарбий учоқлар Идлиб жанубидаги Хон Шихун шаҳри марказига ҳаво ҳужуми уюштирди… Ҳужум оқибатида етмишдан зиёд инсон заҳарли газ ютиб шаҳид бўлди, юзлаби қаттиқ заҳарланди, шаҳидлар ва заҳарланганлар сони ҳамон ортишда давом этмоқда.
Эй муборак Шом заминидаги мусулмонлар!
Шом тоғути халқаро тақиқланган заҳарли газ қўллади. Демак, у бунинг учун жазоланмаслигига ишончи комил. Жазодан қутулишига инонган кимса, нафақат хулқи ёмон бўлади, балки барча ишларда ҳаддидан ошади. Халқаро тизим томонидан унга «кўк чироқ» ёқиб берилмаганда эди, у бундай қилишга журъат қилолмасди. Демак, шубҳасиз, Шом тоғути халқаро тизимнинг бир қаноти ва репрессия қилишда қўлланувчи қуроли, холос.
Хўш, халқаро ҳамжамият ортидан халлослаб чопиб, унинг сиёсий ечимига кўз тикаётганларга, энди хомхаёл ва сароб ортидан чопаётганлари аён бўлдими?! Ёки
أَمْ عَلَىٰ قُلُوبٍ أَقْفَالُهَا
«Ёки қалблари қулфланганми?!» [Муҳаммад 24]
Модомики, оддий фуқароларни очиқдан-очиқ заҳарли «зарин» гази ёрдамида нишонга олиш билан ҳодисалар ривожи кескин ўзгараётган экан, демак, озод этилган минтақа аҳолисини қириб, қатли ом қилинишига ҳукм чиқарилган кўринади. Хусусан, ҳукм яқинда бу тоғут уларни қисқа вақт ичида йўқ қилиш осон бўлиши учун битта жойга йиққандан сўнг чиқарилган кўринади. Бу эса бизни навбатдаги шундай бир босқичга олиб ўтдики, бу босқич барчамиздан бир бўлиб, кечикмай, халқаро ҳамжамиятдан узоқ ҳолда, жиддий ҳаракат қилишни талаб қилмоқда. Зеро, халқаро ҳамжамиятнинг фитначи, тил бириктирувчи экани, ҳатто амалда қотил ҳамжамият экани барчамизга яққол аён бўлди. Шу боис барча жангчи гуруҳлар ўз масъулиятларини кўтариб, кескин ҳаракат қилишлари ҳамда ҳар тарафга ўзининг заҳрини сочаётган илоннинг бошини узиб ташлашлари лозим. Шунингдек, Исломий Уммат армиялари ҳам, Шом аҳлига қарши содир этилаётган қатли омга гувоҳи бўлиб турган эканлар, дарҳол ҳаракатга келишлари ва анави хоин ҳукмдорларни тахтдан ағдариб ташлашлари зарур. Зеро, бу ҳукмдорлар Шом аҳлига ёрдам бериш йўлига қаттиқ тўсқинлик қилишмоқда, ҳатто жавобгарликдан қўрқмай, уларнинг қирғин қилинишига шерик бўлишмоқда. Бу ҳукмдорларнинг аҳволи Шом тоғути аҳаволидан фарқ қилмайди, барчаларини Ғарб елкамизга миндириб қўйган. Бу золим тоғутлар зулмига сукут қилганлар ҳам гуноҳдан қутулолмайдилар.
وَاتَّقُوا فِتْنَةً لا تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْكُمْ خَاصَّةً وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
«Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) фитнадан сақланингиз ва билингизки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» [Анфол 25]
Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлими
Skype: TahrirSyria
Электрон почта: media@tahrir-syria.info – ahmadabdalwahab2@gmail.com
Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми