Халабни қулаши – инқилобни тугаши эмас, балки унинг бир босқичидир
بسم الله الرحمن الرحيم
Матбуот баёноти
Халабни қулаши – инқилобни тугаши эмас, балки унинг бир босқичидир
Оммавий қирғинлар, жамовий қатл қилишлар, уй – жойларни вайрон этишлар – буларнинг барчаси Ислом Уммати учун биринчи маротаба бўлаётгани йўқ, Америка, Ғарб ва Россия ҳам Ислом Уммати учун биринчи марта содир этаётгани йўқ. Яқин вақтларда худди мана шу ҳолатни Фаластин, Афғонистон ва Ироқда кузатдик. Ғарб ислом ўлкаларини бирин кетин вайрон қилишга кўникиб қолди, чунки улар мусулмонлар армиялари ҳеч бир ҳаракатга келмайдиган ҳокимлари томонидан кишанланиб қолганларига ишончлари комилдир.
Ҳалабда диндошларимиз дунё кўз ўнгида ҳалок бўлмоқдалар: ўзини “сурия халқининг дўстлари” деб номлаётганлар кўз ўнгида, ва уларнинг душманлари кўзи ўнгида ҳалок бўлмоқдалар. Бироқ бизлар БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан бирон бир жиддий ҳаракат қилинмаётганини кўрмоқдамиз. Буларнинг барчаси Ғарб маданиятини қатл этилган инсонлар суяклари ҳамда эркинликлар ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш деган ёлғон давоълар устига қурилганини яна бир бор эслатади. Бизнинг диндошларимиз уларни қутқариш учун қўлини учини ҳам қимрлатиб қўймайдиган мусулмонлар ҳокимлари кўз олдиларида ҳалок бўлмоқдалар. Уларни сурияликлар хайқириқлари, гўдакларни парчаланган жасадлари ёрдамга келишда қўзғата олмаяпти, шу билан бирга уларни виждон азоби ҳам қийнамай қўйди. Ҳалабдаги диндошларимиз мухолиф гуруҳлар лидерларининг кўз ўнгида ҳалок бўлмоқдалар, зеро улар ёрдам сўрашда давом этаётган Ҳалаб мусулмонларини қутқариш учун ҳеч бир ҳаракат қилмадилар. Бу нарсалар Халифалик тикладик деб ўйлаётганларни ҳам ларзага солмади, улар бундай сўзлар ҳақида ҳеч нарсани тушунмайдилар. Аксинча, барча қуролланган гуруҳлар қўллари боғланган ҳолатда жимгина Ҳалабда бўлаётган қирғинни кузатиб турдилар. Коалиция, мухолифатчилар, Сурия халқи “дўстлари” ва душманлари Шом аҳлига қарши бир ҳандақда тўпландилар, бу вақтда эса Ҳалаб Америка ва Россия келишувига мувофиқ вайрон бўлмоқда. Ҳалаб Туркия томонидан ташкил қилинган бозорда арзон гаровга сотиб юборилди, бу келишувга мувофиқ мукофотни эса шаҳарни душман қўлига топширган мухолифат гуруҳлари лидерлари олдилар. Ахир Дарайя шаҳри мутаасил 4 йил давомида туриб берган эди, Ҳалабни эса саноқли кунларда қулашини қандай тушуниш мумкин?
Биз Ҳалабни бугун эмас, балки қўзғолончи отрядлар раҳбарлари сулҳ ва музокаралар йўлига юрган вақтидаёқ қўлдан бой берган эдик. Биз Ҳалабни ўз қарорларимизни “ёрдамчи давлатлар” га қарам қилиб қўйганимизда ва бўйнимизни қизил чизиқ занжирларига тутиб берганимиздаёқ қўлдан бой берган эдик. Биз Ҳалабни Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлашдан воз кечганимиздаёқ қўлдан бой берган эдик. Мана шундай қилиб, орамизда минтақавийлик ва гуруҳбозлик фикрлари ҳукмрон бўла бошлади. Биз шаҳидлар қони ва муҳожирлар мадади билан эришилган имтиёзлар ва даражаларни бўлиб ола бошладик.
Ҳалаб ўзидан ўзи қуламади – уни қўрқоқ журъатсиз кимсалар ва қон савдогарлари тақдир ҳукмига ташлаб қўйдилар. Ҳалаб ниқобларни ечиб ташлади, фитналарни фош этди ва холис мусулмонларни ўз вазифаларини бажариш учун: инқилоб кемасини сақлаб қолиш, тузатиш ва уни узоқ кутилган қирғоғига олиб чиқиш, амру маъруф ва наҳий мункарга буюришлари учун уйғотди.
Ҳалабни вайрон этилиши – бу Америка режасининг бир қисмидир, Россия бўлса – Суриянинг барча минтақаларин тиз чўктириш ва американинг сиёсий ечимига бўйсиниш учун Америка томонидан фойдаланилаётган таёқдир. Бироқ вайронагарчиликлар – инқилобнинг ниҳоясига етди дегани эмас, аксинча, эскисини ўнглаш учун янгисини бошланганини билдиради. Шом аҳли инқилоб оловини ўчиришларига рози бўлмайдилар, аксинча, улар қайта аланга олдирадилар, фақат бу сафар Аллоҳнинг изни ила инқилоб тўғри йўлдан боради. Мана шунда кофир мустамлакачилар, мунофиқлар ва хоинлар, ҳақ йўлдан адашганлар қилмишларидан қаттиқ пушаймон бўладилар, бу Аллоҳ учун қийин эмас.
Эй Ислом маркази бўлмиш сабрли Шом аҳли! Биз бу нохуш ҳодисалар эскисидан фарқ қилувчи янги инқилобнинг ибтидоси бўлишини Аллоҳдан сўраймиз, токи у ҳаммасини ўз жойига қўйсин..
Аллоҳнинг Расули солаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки:
لَا يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جَحَرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ
“Мўмин киши бир тешикдан икки марта ўзини чақтирмайди”. (Бухорий)
Сизлар сиёсий маблағларни нақадар ҳам ҳалокатли таъсирга эга эканини ўз тажрибангизда тушуниб етдингизлар, сизлар инқилобингизни “сурия халқининг дўстлари” нималар қилганини тушуниб етдингиз, онгли тарзда холис бўлмаслик – беҳуда қурбон қилишлик, инқилоб меваларини қўлдан чиқаришлик ва душманга имкониятлар беришлик эканини англаб етдингиз. Сизнинг инқилобингиз Ғарб билан ифлос келишувларга ботиб кетган ҳукуматни ағдаришга, аниқ ўз олдига мақсад қўйиб, унга эришиш усулларини кўрсатувчи, Аллоҳ рози бўлган, онгли ва холис бир раҳбар қўл остида барча отрядларни бирлашишига муҳтождир. Бу янги раҳбариятнинг фаолияти душманларнинг ҳаракатларига таъсир кўрсатишда чекланиб қолмайди, аксинча узоқни кўзлайдиган аниқ усул бўйича олдинга ҳаракат қилади. У барча инқилобчиларни Аллоҳнинг дини атрофида бирлаштиради, фитначилар билан алоқаларни узиб ташлайди. Бу алоқалар нимларга олиб келганини биз кўриб турибмиз. Аллоҳга таваккал қилмай, душманлардан ёрдам сўрашлик ва ёрдам ҳамда ечимларини қабул қилиб, ўз бўйнига кишан солиб, ўшалар йўлидан юришлик наҳот тўғри бўлса!? Аллох Таъоло айтади:
أَفَمَن يَمْشِي مُكِبًّا عَلَىٰ وَجْهِهِ أَهْدَىٰ أَمَّن يَمْشِي سَوِيًّا عَلَىٰ صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ
“Юз тубан қоқилиб юраётган киши ҳидоятдами ёки тўғри йўлдан қоматини тик тутиб бораётган кишими?” (67:22).
Наҳот, Ҳалабни бой беришимиз Аллоҳдан қўрқувимизнинг мустаҳкамланиши ва душманларнинг ҳийлаларидан узоқлашиб, Аллоҳга яқинлашишимиз учун ибрат бўлмаса?!
إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
“Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, сизга ҳам ёрдам берадир ва қадамларингизни собит қиладир.” (47:7).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Суриядаги матбуот бўлими
16 Рабиъул аввал 1438ҳ
15.12.2016й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми