ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ-10

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
(давоми)
Ҳаммамизга маълумки, биз Ҳизб ут – Таҳрир жамоаси доимий равишда демократик тузум ва бунга тобе бўлган диктаторлик тузумларини танқид қилиб, инсонларнинг ҳақиқий бахтли ҳаёт кечиришларига фақатгина Исломий шариат қонунлари орқали бошқариладиган Халифалик давлати кафолат бера олишлиги хақида айтиб келмоқдамиз. Бу фикрга кўпчилик хайрихоҳлик билан баъзилар нафрат билан муносабат билдирмоқда. Қарши фикр билдираётганларнинг баъзи холларда таъналари ичида, агар Ислом шариати хукумат тепасига келса нима билан бошқаради, рўбарў келган оят, дуч келган ҳадисларни таҳлил қилиб кетаверса, ҳадисларда бир – бирига зид маънодаги, ижтиҳод талаб қиладиган холатлар бўлса, қандай қилиб тўлиқ адолатни таъминлайди – деган маънода сўзлар учрамоқда. Шу сабабдан ва умматни хақиқий Ислом қонунчилиги қандай бўлишлигини кўрсатиб қўйиш мақсадида, биз www.hizb-uzbekistan.info сайтининг медиа офиси ходимлари, Ҳизб ут – Таҳрир исломий – сиёсий жамоаси томонидан, Аллоҳ Таъолонинг оятлари ва Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хадисларидан истинбот қилинган, “ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ”, яъни хозирги замон фуқаролари истилоҳида “Давлат конcтитуцияси” – давлат бошқаруви учун асосий қонунлар тўпламини оммага намойиш этиб боришни лозим топдик.
Ушбу давлат дастури 19 та бўлим, 190 та моддадан иборат.
بسم الله الرحمن الرحيم
94-модда — Васий ва валий каби хос амалларда ёки халифа, ҳоким, хизматчи, мазолим қозиси ва муҳтасиб каби умумий амалларда ҳуқуққа эга бўлган ҳар қандай шахс хусумат ёки ҳимоя борасидагина — васий ёки валий, халифа, ҳоким, хизматчи, мазолим қозиси ёки муҳтасиб сифатида — ўз ўрнига ўзининг барча ҳуқуқида вакил тайин қилиш имкониятига эга. Бу ҳолатда унинг даъвогар ёки жавобгар бўлишининг фарқи йўқ.
95-модда – Халифалик барпо бўлишидан аввал тузилиб, ҳаётга татбиқ қилинган аҳдлар, муомалалар, муносабатларни халифалик суди бекор қилмайди ва янгитдан қўзғамайди.
Магар масала:
а) Бу масалани Исломга зид бўлган доимий таъсири бўлса, уни янгитдан қўзғаш вожиб бўлади.
б) Агар бу масала собиқ ҳокимлар ва уларнинг тобелари Ислом ва мусулмонларнинг устига олиб келган озорга алоқадор бўлса. Халифа бу масалаларни янгитдан қўзғаши жоиз.
Идорий жиҳоз
96-модда — Давлат ишларини бажариш ва одамларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш асосига қурилган идора, муассаса ва бошқармалар давлат ишларини ва одамларнинг манфаатларини идора қилиш билан шуғулланади.
97-модда — Идора, муассаса ва бошқармаларни идора қилиш сиёсати низомда оддийлик, ишларни амалга оширишда тезкорлик ва мутасаддийларнинг лаёқатли бўлишига асосланади.
98-модда — Ислом давлатининг фуқароси бўлган лаёқатли ҳар бир шахс — эркак ёки аёл, мусулмон ёки ғайримусулмон бўлишидан қатъий назар — ҳар қандай бошқармага ёки идорага мудир қилиб тайинланиши ва унда хизматчи бўлиб ишлаши мумкин.
99-модда — Ҳар бир бошқарма учун умумий мудир, ҳар бир идора ва муассаса учун уни бошқарадиган мудир тайин қилиниб, у ўша бошқарма, идора ёки муассасаларга бевосита масъул бўлади. Ўз навбатида, бу мудирлар ўша бошқарма, идора ёки муассасаларнинг бош мудири олдида бажарган ишлари юзасидан масъул бўладилар. Шунингдек, волий ёки омил олдида умумий ҳукм ва низомларга қатъий амал қилиш жиҳатидан масъулдирлар.
100-модда — Барча бошқарма, идора ва муассасаларнингг мудирлари фақат идорий низомда қабул қилинган сабабларга кўра ишдан четлатиладилар. Лекин улар бир ишдан бошқа ишга ўтказилиши ва ишдан вақтинчалик четлатилиши мумкин. Уларни тайинлаш, бир ишдан бошқа ишга ўтказиш, вақтинчалик ишдан четлатиш, жазолаш ва ишдан бўшатиш фақат ўша бошқарма, идора ёки муассасаларнинг бош мудири томонидан амалга оширилади.
101-модда — Хизматчилар мудир деб ҳисобланмайдилар. Уларни тайинлаш, бир ишдан бошқа ишга ўтказиш, вақтинчалик ишдан четлатиш, жазолаш ва ишдан бўшатиш ҳам бошқарма, идора ёки муассасаларнинг бош мудири томонидан амалга оширилади.
Байтулмол
102-модда — Байтулмол кирим ва нафақаларни шаръий ҳукмларга мувофиқ жамлаш, сақлаш ва инфоқ қилишни бошқарадиган идорадир. Байтулмол идорасининг бошлиғи «байтулмол хазиначиси», деб аталади. Бу идора вилоятлардаги идоралар бошқарувига бўйсунади. Ҳар бир идора бошлиғи «байтулмол соҳиби» деб аталади.
Ахборот
103-модда — Ахборот аппарати Ислом ва мусулмонларнинг манфаатига хизмат қилиш учун давлатнинг ахборотга оид сиёсатини ижро этиш ва тарқатишни бошқарадиган идорадир. У ичкарида: кучли, бақувват Исломий жамиятни бино қилиш учун бадбўйликни рад этиб, хушбўйликни таратади, ташқарида эса: тинчликда ҳам, урушда ҳам Исломни шундай олиб чиқадики Исломнинг улуғлиги, адолати ва аскарининг кучлилигини баён қилиб беради. Шунингдек инсон томонидан тузилган тузумнинг фасодлиги, зулмини ва аскарининг заифлигини баён қилади.
104-модда — Эгалари давлатга тобе бўлган ахборот воситалари арзон нарсага муҳтож бўлмайди, балки фақат илму тажрибага муҳтож бўлади. Ахборот идорасига ахборот воситаси очилганлигини билдиради. Ахборот воситасининг эгаси ва муҳаррирлари ўзлари тарқатаётган ҳар бир нарсадан масъулдирлар ва шариатга хилоф бўлган нарса ҳақида улар ҳам раийятнинг ҳар бир одами каби муҳосаба қилинадилар
Уммат мажлиси
105-модда — Мусулмонларнинг раъйини ифодалайдиган ва халифа мурожаат қиладиган шахслар Уммат мажлисини ташкил этади. Вилоятлар аҳлларини ифодалайдиган шахслар вилоятлар мажлисларини ташкил этади. Ғайримусулмонлар ҳам ҳокимларнинг зулми ёки Ислом аҳкомларининг нотўғри татбиқ этилаётганидан шикоят қилиш учун Уммат мажлиси таркибида бўлишлари мумкин.
106-модда — Вилоят мажлиси аъзолари муайян вилоят аҳллари тарафидан бевосита сайланадилар. Вилоятлар мажлислари аъзолари сони давлатдаги ҳар бир вилоятнинг аҳолиси сонига қараб белгиланади. Уммат мажлиси аъзолари бевосита вилоятлар мажлислари томонидан сайланади. Уммат мажлисининг бошланиш ва тугаш муддати вилоятлар мажлислари бошланиш ва тугаш муддати билан бир хил бўлади.
107-модда — Ислом Давлатининг фуқароси бўлган ҳар бир шахс — эркак ёки аёл, мусулмон ёки ғайримусулмон бўлишидан қатъий назар — балоғат ёшига етган ва ақлан соғлом бўлса Уммат мажлиси ва вилоят мажлисига аъзо бўлиш ҳуқуқига эга. Лекин ғайримусулмоннинг аъзолик ҳуқуқи ҳокимлар зулмидан ёки Ислом аҳкомларининг нотўғри татбиқ этилаётганидан шикоят қилиш билан чекланади.
(давоми бор)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
27.02.2014й.
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб