ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ-3

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
(давоми)
Ҳаммамизга маълумки, биз Ҳизб ут – Таҳрир жамоаси доимий равишда демократик тузум ва бунга тобе бўлган диктаторлик тузумларини танқид қилиб, инсонларнинг ҳақиқий бахтли ҳаёт кечиришларига фақатгина Исломий шариат қонунлари орқали бошқариладиган Халифалик давлати кафолат бера олишлиги хақида айтиб келмоқдамиз. Бу фикрга кўпчилик хайрихоҳлик билан баъзилар нафрат билан муносабат билдирмоқда. Қарши фикр билдираётганларнинг баъзи холларда таъналари ичида, агар Ислом шариати хукумат тепасига келса нима билан бошқаради, рўбарў келган оят, дуч келган ҳадисларни таҳлил қилиб кетаверса, ҳадисларда бир – бирига зид маънодаги, ижтиҳод талаб қиладиган холатлар бўлса, қандай қилиб тўлиқ адолатни таъминлайди – деган маънода сўзлар учрамоқда. Шу сабабдан ва умматни хақиқий Ислом қонунчилиги қандай бўлишлигини кўрсатиб қўйиш мақсадида, биз www.hizb-uzbekistan.info сайтининг медиа офиси ходимлари, Ҳизб ут – Таҳрир исломий – сиёсий жамоаси томонидан, Аллоҳ Таъолонинг оятлари ва Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан истинбот қилинган, “ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ”, яъни хозирги замон фуқаролари истилоҳида “Давлат конcтитуцияси” – давлат бошқаруви учун асосий қонунлар тўпламини оммага намойиш этиб боришни лозим топдик.
Ушбу давлат дастури 19 та бўлим, 190 та моддадан иборат.
بسم الله الرحمن الرحيم
14 – модда. Амаллардаги асос шаръий ҳукмга чекланишдир. Бинобарин, ҳукмни билмай туриб бирор иш амалга оширилмайди. Нарсалардаги асос эса, агар ҳаром қилинганлигига далил келмаган бўлса, мубоҳликдир.
15 – модда. Ҳаромга олиб борувчи восита — агар ҳаромга олиб бориши эҳтимоли аниқ бўлса — ҳаром бўлади. Агар ҳаромга олиб боради деб гумонсиралса — ҳаром эмас.
16 – модда. Бошқарув низоми яхлит бирлик низомидир. Бирлашган (иттифоқ) низоми эмас.
17 – модда. Бошқарув марказийдир, идорий (административ) ишлар эса марказий эмас.
18 – модда. Ҳокимлар (ҳукм юритувчилар) тўрттадир: халифа, тафвиз муовини, волий ва омил. Булардан бошқалар ҳоким эмас, балки масъул шахслар деб эътибор қилинади.
19 – модда. Ҳокимиятга ёки ҳукмга тааллуқли ҳар қандай амалга фақат ҳур (қул эмас), болиғ, оқил, одил (адолатли), қодир эркак кишигина мутасаддий бўлади. Бундан ташқари унинг мусулмон бўлиши ҳам шартдир.
20 – модда. Ҳокимларни муҳосаба қилиш мусулмонларнинг ҳуқуқи ва улар учун фарзи кифоядир. Фуқаролар орасидаги ғайримусулмонлар эса ҳокимларнинг зулмидан ва уларга Ислом аҳкомларини ёмон татбиқ қилинаётганидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
21 – модда. Мусулмонлар ҳокимларни муҳосаба қилиш ёки уммат орқали ҳокимиятни қўлга олиш учун сиёсий ҳизблар ташкил қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Шу шарт биланки, ушбу ҳизбларнинг асоси Ислом ақидаси, табанний қилган аҳкомлари эса, шаръий аҳкомлардан иборат бўлмоғи лозим. Ҳизб ташкил этишга ҳеч қандай рухсатнинг ҳожати йўқ. Исломдан бошқа асосга қурилган ҳар қандай гуруҳ тақиқланади.
22 – модда. Бошқарув низоми тўрт қоида асосига қурилади:
1. Хўжайинлик шариатнинг ҳуқуқи, халқники эмас.
2. Ҳукм юритиш умматнинг ҳуқуқи.
3. Битта халифа сайлаш мусулмонлар устидаги фарз.
4. Шариат аҳкомларини табанний қилиш фақат халифанинг ҳуқуқидир. Фақат угина дустур ва бошқа қонунларни йўлга қўяди.
23 – модда. Давлат жиҳози ўн учта асос устига қурилади:
1. Халифа.
2. Муовинлар (тафвиз вазирлари).
3. Танфиз вазирлари.
4. Волийлар.
5. Жиҳод амири.
6. Ички хавфсизлик.
7. Ташқи ишлар.
8. Саноат.
9. Қазо (қозилик).
10. Одамлар манфаатлари.
11. Байтулмол.
12. Ахборот.
13. Уммат мажлиси. (Маслаҳат ва муҳосаба).
Халифа
24 – модда. Халифа ҳокимиятда ва шариатни ижро қилишда умматдан вакил бўлади.
25 – модда. Халифалик ўзаро розилик ва ихтиёр битимидир. Ҳеч ким уни қабул қилишга ва халифаликка сайланадиган шахсга рози бўлишга мажбур этилмайди.
26 – модда. Эркак ёки аёл бўлишидан қатъий назар, балоғат ёшига етган, ақлан соғлом ҳар бир мусулмон халифани сайлаш ва унга байъат бериш ҳуқуқига эга. Ғайримусулмонлар бундай ҳуқуқдан маҳрум.
27 – модда. Инъиқод байъатини амалга оширувчи шахсларнинг байъати орқали бирор шахс учун халифалик аҳди (битими) берилса, у ҳолда қолганларнинг байъати инъиқод байъати эмас, балки итоат байъати бўлади. Шунга кўра итоатсизлик аломатлари кўрилган шахсларнинг барчаси байъат беришга мажбур қилинади. …давоми бор
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
27.01.2014й.
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб