ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ-8

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
(давоми)
Ҳаммамизга маълумки, биз Ҳизб ут – Таҳрир жамоаси доимий равишда демократик тузум ва бунга тобе бўлган диктаторлик тузумларини танқид қилиб, инсонларнинг ҳақиқий бахтли ҳаёт кечиришларига фақатгина Исломий шариат қонунлари орқали бошқариладиган Халифалик давлати кафолат бера олишлиги хақида айтиб келмоқдамиз. Бу фикрга кўпчилик хайрихоҳлик билан баъзилар нафрат билан муносабат билдирмоқда. Қарши фикр билдираётганларнинг баъзи холларда таъналари ичида, агар Ислом шариати хукумат тепасига келса нима билан бошқаради, рўбарў келган оят, дуч келган ҳадисларни таҳлил қилиб кетаверса, ҳадисларда бир – бирига зид маънодаги, ижтиҳод талаб қиладиган холатлар бўлса, қандай қилиб тўлиқ адолатни таъминлайди – деган маънода сўзлар учрамоқда. Шу сабабдан ва умматни хақиқий Ислом қонунчилиги қандай бўлишлигини кўрсатиб қўйиш мақсадида, биз www.hizb-uzbekistan.info сайтининг медиа офиси ходимлари, Ҳизб ут – Таҳрир исломий – сиёсий жамоаси томонидан, Аллоҳ Таъолонинг оятлари ва Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан истинбот қилинган, “ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ”, яъни хозирги замон фуқаролари истилоҳида “Давлат конcтитуцияси” – давлат бошқаруви учун асосий қонунлар тўпламини оммага намойиш этиб боришни лозим топдик.
Ушбу давлат дастури 19 та бўлим, 190 та моддадан иборат.
بسم الله الرحمن الرحيم
Жиҳод амири: Ҳарбий идора – қўшин (давоми)
65-модда — Халифа қўшиннинг бош қўмондонидир. У штаб бошлиғини, ҳар бир байроқ (ливо) учун амирни ва ҳар бир бўлинма учун бошлиқни тайинлайди. Аммо қўшиндаги бошқа мартабаларни қўшин бошлиқлари ва байроқдор амирлар тайинлайдилар. Штабларга бирор шахсни тайинлаш унинг ҳарбий билими даражасига қараб бўлади ва уни штаб бошлиғи тайинлайди.
66-модда — Қўшиннинг ҳаммаси яхлит бўлиб, махсус қароргоҳларга жойлаштирилади. Бу қароргоҳларнинг баъзилари турли вилоятларга ва баъзилари стратегик нуқталарга жойлаштирилади. Баъзи қароргоҳлар эса доимий кўчиб юрадиган тезкор гуруҳлардан иборат бўлиб, зарба берувчи кучлар ҳисобланади. Бу қароргоҳлар бир неча мажмуалар таркибида тартиблаштирилади. Ҳар бир мажмуа қўшин номи билан аталиб, рақамланади, масалан, биринчи қўшин, учинчи қўшин ёки вилоят ё амола номи билан аталади.
67-модда — Қўшинда олий ҳарбий таълим тўлиқ берилиши, қўшиннинг фикрий савияси имкони борича юксалтирилиши ҳамда қўшиндаги ҳар бир шахс — умумий шаклда бўлса ҳам — унда Исломий онг пайдо бўлиши имконини берадиган Ислом сақофати билан бойитиб борилиши шарт.
68-модда — Ҳар бир қароргоҳда етарли миқдорда олий ҳарбий билимга, ҳарбий тактика ва уруш олиб боришда тажрибага эга штабларнинг мавжуд бўлиши ва бу штаблар қўшинда умумий тарзда имкон қадар тўлиқ шакллантирилиши вожиб.
69-модда — Қўшин Исломий қўшин сифатида ўз вазифасини бажаришга имконият берадиган даражада қурол-яроқ, ўқ-дори, техника, зарур воситаларга эга бўлиши шарт.
Ички хавфсизлик
70-модда — Ички хавфсизлик идораси хавфсизликка тааллуқли барча ишларни бошқаради. Ва ички хавфсизликка таҳдид соладиган ҳар қандай нарсани ман қилади. Шунингдек, шурта ёрдамида давлат хавфсизлигини таъминлайди. Халифанинг буйруғи билангина қўшиндан ёрдам сўрайди. Бу идоранинг бошлиғи ички хавфсизлик мудири, деб аталади. Вилоятларда бу идоранинг бўлимлари бўлиб, ички хавфсизлик идоралари,деб, вилоятдаги идоранинг бошлиғи эса соҳиби шурта, деб аталади.
71-модда — Шурта икки қисм бўлади: қўшин шуртаси, у жиҳод амирига, яъни ҳарбий идорага бўйсунади. Маҳкамалар олдидаги шурта, у хавфсизликни сақлаш учун бўлиб, ички хавфсизлик идорасига бўйсунади. Иккала қисм ҳам ўз вазифаларини чиройли адо қилишга имкон берадиган махсус машқлар билан чиниққан бўлишади.
72-модда — Ички хавфсизлик идораси қарши курашиши керак бўлган ички хавфсизликка таҳдид солаётган нарсаларнинг энг кўзга кўринганлари бор. Улар муртадлик, боғийлик, талон-тарож, одамларнинг молига ва одамларнинг жонию обрўларига тажовуз қилиш, мусулмонлар билан уруш ҳолатида бўлган кофирлар фойдасига жосуслик қилишида гумон қилинган кимсалар билан муомала қилиш кабилардир.
Ташқи ишлар
73-модда — Ташқи ишлар идораси халифалик давлатининг ажнабий давлатлар билан алоқаларига тааллуқли ҳар қандай ташқи ишларни бошқаради. Улар сиёсий тарафларга оид бўладими ёки иқтисодий, саноат, қишлоқ хўжалик, тижорий тарафларга ёки почта алоқалари ва симли-симсиз алоқалар ва шунга ўхшаш тарафларга оид бўладими фарқи йўқ.
Саноат идораси
74-модда — Саноат бошқармаси саноатга тааллуқли барча ишларни бошқаради. Бунда мотор ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, машинасозлик, хомашё ва электроника саноати каби оғир саноат ёки енгил саноат бўладими, бунинг фарқи йўқ. Шунингдек, ҳарбий саноатга алоқадор корхоналарнинг барчаси, шахсий мулк ёки умумий мулк бўлишидан қатъий назар, барчаси ҳарбий сиёсат асосига қурилиши вожиб бўлади.
Қозилик
75-модда — Қазо мажбурий тарзда шаръий ҳукмни билдиришдир. Қозилик одамлар ўртасидаги хусуматларни ажрим қилади, жамоат ҳаққига зарар келтирадиган нарсаларни тақиқлайди ва одамлар билан ҳукумат аппаратидаги ҳар қандай шахс — ҳоким ёки хизматчи, халифа ёки бошқаларми — ўртасидаги низоларни бартараф қилади.
76-модда — Халифа балоғат ёшига етган ҳур, мусулмон, ақлан соғлом, адолатли, фиқҳ аҳлидан бўлган эркак кишилардан бош қозини тайинлайди. Агар Халифа унга мазолим қозисини тайин қилиш ва четлатиш салоҳиятини берган бўлса, уни мужтаҳид бўлиши шарт. Унга идорий низомлар доирасида қозиларни тайинлаш, жазолаш ва ишдан четлатиш салоҳиятлари берилади. Маҳкаманинг бошқа хизматчилари эса маҳкама ишларини бошқарадиган идора мудирларига боғлиқдирлар.
77-модда — Қозилар уч турлидир:
Қози — у муомала ва уқубот (жазо чоралари) хусусида одамлар ўртасида рўй берадиган хусуматларни ажрим қилади.
Муҳтасиб — у жамоатнинг ҳаққига зарар келтирадиган қонунбузарликларни ажрим қилади.
Мазолим қозиси — у одамлар билан Давлат ўртасида рўй берадиган низоларни бартараф этади.
78-модда — Қозиликка тайинланаётган шахс мусулмон, ҳур, балоғат ёшига етган, ақлан соғлом, адолатли, фақиҳ, ҳукмларни воқеликка боғлай оладиган бўлиши шарт. Мазолим қозилигига тайин қилинаётган шахс бу шартларга қўшимча равишда эркак киши ва мужтаҳид бўлиши ҳам шарт.
(давоми бор)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
12.02.2014й.
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб