Халифалик давлати иқтисодининг таянган омили борми?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Халифалик давлати иқтисодининг таянган омили борми?
Ассалому алайкум хурматли Ҳизб ут – Таҳрир сайти маъмурияти! Мен асли Ўзбекистонликман. Хозирда Татаристон пойтаҳти Қозон шаҳрида таксида кира қилиб, оиламни боқаман. Исмим Абдурашид. Сизларга ушбу хатни ёзишимга туртки бўлган нарса, бундан бир неча кун аввал сайтингизда чиққан “Газга бой халқ, газсиз яшашга мажбур” мақоласи бўлди. Ушбу мақолани кўриб, анча таъсирландим ва мен ҳам бошимда бўлиб ўтган бир воқеани сизларга ёзиб жўнатишга қарор қилдим. Лекин мен хозир айтмоқчи бўлган воқеа, юқорида айтилган мақоладаги сингари, халқ устида бўлаётган оғир холатлар, муаммолар ҳақида эмас. Ушбу муаммоларга ечим фақатгина Халифалик давлати эканини таъкидлаб келяпсизлар, буни ижтимоий тармоқлар ва расмий сайтингизда кузатиб боряпмиз. Мен хозир айтиб бермоқчи бўлган воқеа ҳам, айни шу мавзуда, яъни мусулмонлар устидаги муаммолар ечими хусусида.
Қозон кўчаларида кира қилиб юрар эканман, Россия хукумати ҳам, бошқа куфр давлатлари каби, мусулмонларга қарши тазйиқлар, зулмлар ва қийноқларнинг миясига келган турини қўллаб келаётгани, бундай хунрезликлар айнан Татаристонда энг кучли кўринишда амалга оширилаётганини кўриб бораётганимиз қалбларимизда жуда ачинарли таассурот қолдираётганини ўйлаб, хаёл суриб бораётган чоғимда йўл четида турган икки йигит машинани тўхтатди. Мен ҳам тезлик билан тўхтадим. Улар айтган манзил шаҳардан анча четда бўлиб, йўл бироз вақт олар, лекин пули яхшигина эди. Кира хақини келишдик, йигитлар машинамга чиқишди. Йигитларнинг бири Марказий Осиё томондан экани билиниб турибди, гапиришидаги акценти ҳам уни ё ўзбек, ёки тожик эканлигига ишора қиляпти. Иккинчи йигит эса, рус ёки татар, яъни шу ернинг одами эди.
Улар ўзаро муҳим мавзуни гаплашаётган экан, иккинчи йигит гапини давом эттириб, шундай деди:
Илҳом, хўп сен менга хозирги жорий қилинган дунё иқтисодиёти низоми капиталистик иқтисод эканини, ушбу низомда асосий эътибор фақатгина манфаатларга қаратилиб, уларни тақсимотида катта хатога йўл қўйилаётгани, халққа тақсимланиши керак бўлган бойликлар саноқли шахсларнинг қўлида тўпланиб қолаётгани ва бошқа бир қанча маълумотларни гапирдинг. Ва буларнинг ўрнига тикланиши кутилаётган Халифалик давлати жорий қилмоқчи бўлган иқтисодий низомдаги тақсимот аҳолини ҳар бир қатлами эхтиёжларини тўғри хисобга олиб, жуда кучли адолат билан тақсимланишини, бойликлар саноқли шахслар қўлида тўпланиб қолиб, қолганлар қашшоқлашиб кетаверишига йўл қўймаслигини исботлаб бердинг, бу яхши хўп… Лекин мени ўйлантираётган яна бир нарса ҳам бор. Ўша, сен айтаётган Халифалик давлатини иқтисодиётини ривожлантириш учун аниқ таянган омили борми? Агар сен айтаётган давлат вужудга келса, хозирги дунёни бошқараётган АҚШ ва Ғарб иқтисодининг стратегик ҳужумларига қандай бардош бера олади?
Ушбу саволлардан мен, Халифалик давлати мавзуси гаплашилаётганини ва мазкур саволлар жуда муҳимлигини, хатто мени ҳам қаттиқ қизиқтириб қўйгани учун, жавобга аҳамиятимни кучлироқ бериб тингладим. Илҳом деб мурожаат қилинаётган биринчи йигит жавоб беришга тушди.
Ҳа, гапларинг тўғри Марат. Исломдаги иқтисодий низом одамларга энг адолатли тақсимотни таъминлайди. Энди саволингга келсак, хаётга қайтарилиши кутилаётган Халифалик давлатининг иқтисодий жиҳатдан суянадиган омиллари бор. Буни сал кенгроқ тушунтиришга харакат қиламан.
Эътибор берадиган бўлсанг, хозирда жорий иқтисодиётнинг таянган асосий манбаси, ер ости ва усти табиий бойликлари, яъни нефт, газ, олтин, уран, пўлат рудалари, рангли металлар ва бошқа шунга ўхшаш минераллар эканлигини биласан.
Энди қара, хозир кўзга кўринган, ривожланган деб қараладиган давлатларнинг бугунги тараққиёт чўққисига келишига асосий сабаб, дунё бўйлаб мазкур табиий бойликларга эгалик қилаётгани ва муҳими, улар ўша бойликларга ўз худудида эмас, асосан араб давлатлари ва мусулмонлар яшайдиган мамлакатлардаги бойликларга эгалик қилаётганидир.
Хозирги ривожланган давлатларнинг иқтисодиётига қарайдиган бўлсак, масалан, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Япония, Хитой, Жанубий Корея ва бошқа Европа давлатлари кабиларга эътибор берсак, уларнинг ўз ерлари остидан қазиб оладиган табиий бойликлари, Араб давлатлари, Африка давлатлари ва бошқа мусулмонлар юртларидан олаётган табиий қазилма бойликларига нисбатан деярли йўқ хисобида дейиш мумкин. Яъни мазкур давлатларнинг ҳаммаси мусулмонлардан оладиган табиий бойликларга нисбатан, ўзларида қазиб олинадиган бойликлар энг кўп кўрсатгичдагиси 10 ёки 15% ни ифодалаши мумкин, 85 – 90 % бойликларни мусулмонлардан олишади. Ва масаланинг яна бир муҳим томони, улар ушбу олаётган табиий бойликларига нархни ўзлари белгилайди, ўзлари хоҳлаган нархда, хоҳлаган миқдорда олишади ва яна бу бойликлардан тушадиган маблағлар ҳам, мусулмонлар юртларидаги, ўша ривожланган давлатларга хизмат қиладиган малай бошлиқларнинг ўзларида қолиб кетади, мусулмонларга тақсимланмайди.
Хаётга қайтарилиши кутилаётган Халифалик давлати, биласанки, мусулмонлар кўп яшовчи юртлар, араб давлатларида тикланиши режалаштириляпти. Яъни ушбу давлатлардаги мусулмонларга юқоридаги холатларни яхшилаб тушунтириб, ушбу умматга тегишли бойликларга етакчи давлатлар арзон баҳога эгалик қилиб, бу бойликларнинг ҳақиқий эгалари бўлган мусулмонларни эса, террористлар, экстремистлар ва бошқа турли номлар билан дунё кўзига жиноятчи қилиб кўрсатиб, имкони борича мусулмонлар устида урушлар ва жанжалларни доимий бўлиб туриши учун қаттиқ харакат қилиб келаётганини мусулмонларга аниқ фактлар билан очиб берилмоқда.
Бу билан мусулмонлар ўз юртларида уларга тегишли бойликларга бошқалар эгалик қилаётганини тушуниб етишича, ўз бойликларига ўзлари хоҳлаган тақсимот бўйича эгалик қилишлари кераклигини тушуниб етишса, ана ўшанда уммат ўзи Халифаликни хаёти учун зарур эканини англаб етади ва ўша мен айтаётган давлат тикланади.
Ушбу давлат юқорида айтилган, етакчи давлатларнинг иқтисодиётини тик туришини таъминлаб турган табиий бойликларга мусулмонлар эгалик қилишларини йўлга қўйганидан кейин, албатта бундай давлатнинг иқтисодиёти тезкорлик билан ривожланади ва тез фурсатда биринчи рақамли иқтисодиётга айланади.
Мана шу омиллар қўлидан чиқиб кетишидан қўрқаётган Ғарб олами ва АҚШ имкони борича ушбу давлатни, яъни Халифаликни хаётга қайтиб келишига қаттиқ қаршилик қилиб, хатто урушларни уюштириб келяпти. Яқин Шарқ минтақасида, бошқа худудларда, умуман мусулмонлар оламида бўлаётган турли тазйиқлар, зулмлар, урушлар ва нотинчликларнинг асл сабаби ана шу, дейиш мумкин Марат…
Марат, мен билганимча жавоб бердим, агар бу жавоблар сени қониқтирмаган бўлса, бу мавзуни яна бир қатор таҳлил қилиб кўришимиз мумкин.
Илҳомнинг ушбу жавобларидан кейин, Марат етарли даражада жавоб олганини ва жавоб уни қониқтирганини, лекин агар бу мавзуда яна бирон суҳбат бўлса бажонудил тинглашини билдирди.
Мана ҳурматли мусулмон биродарларим, тикланиши кутилаётган Халифаликнинг иқтисодий жиҳатдан таянадиган омиллари шулар экан. Ҳар қалай мен шундай тушунчага келдим ва бунга тўлиқ ишондим. Чунки бу ерда тушунарсиз сўзнинг ўзи йўқ. Сиз нима деб ўйлайсиз?
Мухлисингиз Абдурашид
17.11.2014
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб