ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Халифа
(7)
Аввалги мақоламизда халифа вафот этган ёки ишдан олинган… ва унинг ўрнига бошқа халифа қўйилиши керак бўлган ҳолатга боғлиқ ишлар тўғрисида суҳбатлашган эдик. Энди мутлақо халифа бўлмаган ҳолатда эса, шариат аҳкомларини ижро қилиш ва бутун дунёга даъватни олиб чиқиш учун мусулмонларга ўзлари учун бир халифани тиклаш фарз бўлиб қолади. Худди 1342 ҳижрий йил йигирма саккизинчи ражаб, 1924 милодий йил 3 мартда Истамбулда Исломий Халифалик қулатилганидан буён бугунги аҳвол каби. Чунки Исломий оламдаги мавжуд Исломий юртларнинг ҳар бири битта халифага байъат беришга муносиб ва шу билан Халифалик барпо бўлади. Агар ана шу Исломий давлатлардан биттаси халифага байъат қилган бўлса, Халифалик барпо бўлган бўлиб, қолган давлатларда яшовчи барча мусулмонлар унга итоат байъатини, яъни бўйинсуниш байъатини бериши фарз бўлиб қолади. Бу эса, аҳолиси томонидан Халифаликка инъиқод байъати берилган ана шу давлатда қуйидаги тўртта шарт топилганидан кейингина бўлади:
Биринчи шарт: Ана шу давлатдаги ҳокимият кофир давлатга ёки кофирнинг нуфузига эмас, ёлғиз мусулмонларга суянадиган мустақил ҳокимият бўлиши;
Иккинчи шарт: Ана шу давлатдаги мусулмонларнинг хавфсизлиги (ҳимояси) куфр томонидан эмас, Ислом томонидан таъминланиши, яъни давлат ички ва ташқи жиҳатдан соф Исломий қувват деган эътиборда мусулмонларнинг қуввати орқали Ислом ҳимояси билан ҳимояланган бўлиши;
Учинчи шарт: Дарҳол тўла равишда Исломни татбиқ қилишга ва Исломий даъватни етказишга киришиши;
Тўртинчи шарт: Байъат қилинган халифа ўзида – гарчи унда афзаллик шартлари мужассам бўлмаса-да – инъиқод шартларини тўлиқ мужассам қилган бўлиши. Чунки эътиборга олинадиган нарса инъиқод шартларидир.
Агар ўша давлатда шу тўрт шарт тўла мавжуд бўлса, шу битта давлатнинг байъати билан Халифалик вужудга келади. Шу давлат аҳолиси берган ҳақиқий тўғри инъиқод байъати билан халифа шаръий халифа бўлиб қолади. Ундан бошқасига байъат қилиш жоиз бўлмайди.
Мана шундан кейин бирор давлат бошқа бир халифага байъат қилса, Расулуллоҳ ﷺнинг мана бу сўзларига мувофиқ ўша давлатнинг байъати ботил байъат бўлади:
«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ فَاقْتُلُوا الْآخَرَ مِنْهُمَا»
«Агар икки халифага Байъат берилса, улардан кейингисини ўлдиринглар». Расулуллоҳ ﷺ яна шундай дедилар:
»… فُوا بِبَيْعَةِ الْأَوَّلِ فَالْأَوَّلِ«
«… биринчисининг, биринчисининг Байъатига вафо қилинглар». Расулуллоҳ ﷺ яна шундай дедилар:
»مَنْ بَايَعَ إِمَامًا فَأَعْطَاهُ صَفْقَةَ يَدِهِ، وَثَمَرَةَ قَلْبِهِ، فَلْيُطِعْهُ إِنِ اسْتَطَاعَ، فَإِنْ جَاءَ آخَرُ يُنَازِعُهُ فَاضْرِبُوا عُنُقَ الْآخَرِ«
«Ким имомга Байъат қилиб, унга қўлини ва қалб қўрини берса, қодир бўлганича унга итоат қилсин. Агар бошқаси келиб ундан халифаликни талашса, кейингисини бўйнига уринглар».
Ҳизб ут—Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
20.01.2021й
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб