ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Халифа
(12)
Халифанинг салоҳиятлари (давоми)
д) Халифа қозилар қозисини ва қозиларни тайин қилади ва бўшатади. Аммо мазолим қозисини тайин қила олса-да, бўшатиш ҳуқуқига эга эмас. Уни бўшатишга оид қоидалар маълум, улар қозилар деган бобда баён этилган. У идоралар мудирларини, қўшин қўмондонлари ва штаб бошлиқларини, байроқдор амирларни тайинлайди ва бўшатади. Улар халифанинг олдида масъул, Уммат мажлиси олдида масъул эмаслар.
е) Фақат халифа шаръий аҳкомларни табанний қилади ва ана шу аҳкомлар тақозосига кўра давлат бюджети ишлаб чиқилади. У бюджет бўлимларини, тушум ёки чиқимларга тааллуқли бўлишидан қатъий назар, турли соҳаларга зарур бўладиган маблағларни белгилайди.
Аммо (д) моддасининг далили Расулуллоҳ ﷺнинг Али р.а.ни Яманга қозиликка тайинлаганларидир. Аҳмад Амр ибн Осдан ривоят қилиб, шундай дейди:
«جَاءَ رَسُولَ اللهِ r خَصْمَانِ يَخْتَصِمَانِ فَقَالَ لِعَمْرَو: اِقْضِ بَيْنَهُمَا يَا عَمْرُو فَقَالَ: أَنْتَ أَوْلَى بِذَلِكَ مِنِّى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: وَإِنْ كَانَ، قَالَ: فَإِذَا قَضَيْتُ بَيْنَهُمَا فَمَا لِى؟ قَالَ: إِنْ أَنْتَ قَضَيْتَ بَيْنَهُمَا فَأَصَبْتَ الْقَضَاءَ فَلَكَ عَشْرُ حَسَنَاتٍ. وَإِنْ أَنْتَ اجْتَهَدْتَ فَأَخْطَأْتَ فَلَكَ حَسَنَةٌ»
«Расулуллоҳ ﷺнинг олдиларига икки киши жанжаллашиб келишди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ Амрга уларнинг ўртасини ажрим қил, эй Амр, дедилар. Амр ё Расулуллоҳ, сиз бу ишга мендан кўра авлороқсиз, деди. Расулуллоҳ ﷺ шундай бўлса ҳам ажрим қил, дедилар. Амр, агар икковининг ўртасини ажрим қилсам, менга нима бўлади? — деди. Расулуллоҳ ﷺ: Агар қозилик қилиб, тўғри ажрим қилсанг, сенга ўнта савоб тегади. Агар ижтиҳод қилиб, хато қилсанг, сенга битта савоб тегади», дедилар.
Дарҳақиқат, Умар р.а. ҳам волийлар билан қозиларни ишга тайинлаган ва ишдан бўшатган. Масалан, Шурайҳни Куфага, Абу Мусони Басрага қози қилиб тайинлаган. Умар Шураҳбил ибн Ҳасанани Шом волийлигидан олиб, ўрнига Муовияни қўйган. Шунда Шураҳбил ундан: «Мени қўрқоқликдан бўшатдингизми ёки хиёнатданми?», деб сўради. Умар деди: «Иккаласидан ҳам эмас, балки бир кишидан кўра кучлироқ кишини ирода қилдим». Али р.а. ҳам Абу Асвадни волий қилган ва кейин волийликдан бўшатган. Абу Асвад: «Мени нега бўшатдингиз, хиёнат ҳам қилмадим, жиноят ҳам қилмадим-ку?», деди. Али деди: «Икки хусуматчига овозинг кўтарилиб кетаётганини кўрдим», деди. Умар ҳам, Али ҳам бу ишни саҳобаларнинг кўз олдида қилдилар. Аммо саҳобалардан ҳеч ким иккаласининг бу ишини инкор қилмади. Буларнинг ҳаммаси қозини тайинлаш халифанинг ҳуқуқи эканлигига далилдир. Шунингдек, халифа қозиларни тайин қиладиган кишини ўзидан вакил қилиши мумкин. Чунки халифа ўзининг барча тасарруфотларида бировни вакил қилишга ҳаққи бўлганидек, барча салоҳиятлари тўғрисида бировни ўзидан ноиб қилишга ҳам ҳаққи бор.
Энди мазолим қозисини ишдан бўшатиш халифанинг ҳуқуқларидан мустаснолигига келсак, бу қозининг халифага қарши ёки унинг муовинларига қарши ёки қозилар қозисига қарши кўтарилган бирор масалани кўриб чиқаётган ҳолатидагина бўлади. Бунда «ҳаромга олиб борувчи восита ҳам ҳаром», деган шаръий қоидага таянилган. Яъни бундай ҳолатда халифанинг мазолим қозисини ишдан бўшатиш салоҳияти қозининг чиқарадиган ҳукмига таъсир ўтказади, бинобарин, шаръий аҳкомни бекор қилиб қўяди. Бу эса ҳаромдир. Мана шу ерда, мазолим қозисини ишдан бўшатиш салоҳиятини халифанинг қўлига топшириб қўйиш ҳаромга олиб борувчи восита бўлиб қолади. Айниқса, ушбу гумон ғолиб келишининг ўзи кифоя, қатъийлик бўлиши шарт эмас. Шунинг учун мана шундай ҳолатда мазолим қозисининг бўшатиш салоҳияти мазолимлар маҳкамасига топширилади. Бундан бошқа ҳолларда эса, ҳукм ўз аслида қолади, яъни мазолим қозисини тайинлаш ва ишдан олиш ҳуқуқи халифада қолади.
Энди идоралар мудирларини тайин қилишга келсак, Расулуллоҳ ﷺ давлат жиҳозидаги идора учун котибларни тайин қилган бўлиб, улар идоралар мудирлари ўрнида эдилар. Масалан, Муайқиб ибн Абу Фотима Давсийни ўлжалар ишига тайин қилиш билан бирга, Расулуллоҳ ﷺ ўз муҳрларига масъул қилиб ҳам тайин қилганлар. Ҳузайфа ибн Ямонни Ҳижоз меваларини чамалаб кўриб ёзишга, Зубайр ибн Аввомни садақа молларини ёзишга, Муғийра ибн Шуъбани эса, қарзлар ва муомалаларни ёзишга тайин қилдилар ва ҳоказо.
Қўшин қўмондонлари ва байроқдор амирлар хусусида эса, Расулуллоҳ ﷺ Ҳамза ибн Абдулмутталибни денгиз бўйида Қурайшни пойлаб туриш учун ўттиз кишига қўмондон қилиб тайинладилар. Убайда ибн Ҳорисни олтмиш кишига қўмондон қилиб, Қурайшни кутиб олиш учун Робиғ водийсига жўнатдилар. Саъд ибн Абу Ваққосни эса, йигирма кишига қўмондон қилиб Макка томонга жўнатдилар. Шундай қилиб, Расулуллоҳ ﷺнинг қўшин қўмондонларини тайин қилишлари қўмондонлар ва байроқдор амирларни халифанинг ўзи тайин қилишига далилдир.
Уларнинг барчаси Расулуллоҳ ﷺнинг олдида жавобгар бўлганлар ва у кишидан бошқа ҳеч кимнинг олдида жавобгар бўлмаганлар. Бу эса, қозилар, идоралар мудирлари, қўшин қўмондонлари, штаб бошлиқлари ва бошқа амалдорлар фақат халифа олдида масъул бўлишларига, Уммат мажлиси олдида жавоб бермасликларига далолат қилади. Муовинлар ва волийлардан бошқа бирор киши Уммат мажлиси олдида жавоб бермайди. Омиллар ҳам муовин ва волийлар каби бўладилар. Чунки улар ҳокимлардир. Булардан бошқа бирор киши Уммат мажлиси олдида жавобгар эмас, балки ҳаммалари халифа олдидагина жавобгардир.
Энди (е) моддасига келсак, давлат бюджетининг кирим-чиқим бўлимлари борасида шаръий аҳкомлар доирасидан чиқилмайди. Бир динор ҳам шаръий ҳукмга номувофиқ тарзда йиғиб олинмайди. Бир динор ҳам шаръий ҳукмга номувофиқ сарфланмайди. Аммо чиқимлар тафсилотларини ёки бюджет бўлимларини белгилаш халифанинг фикри ва ижтиҳодига топширилган. Кирим бўлимлари ҳам ҳудди шундай, масалан, хирожий ердан олинадиган хирож фалонча, олинадиган жизя миқдори фалонча, деб халифа белгилайди. Ва шунга ўхшашларнинг ҳаммаси кирим бўлимларидир. Халифа яна йўлларга фалонча чиқим сарфланади, касалхоналарга фалонча маблағ кетади, деб белгилайди. Бу ва бунга ўхшашлар чиқимлар турларидир. Бу иш фақат халифанинг раъйига боғлиқ бўлади. Халифа уларни ўз фикри ва ижтиҳодига мувофиқ тасдиқлайди. Чунки Расулуллоҳ ﷺ омиллардан тушум маблағини шахсан қабул қилиб, чиқимларга ишлатганлар. Баъзи волийларга молларни олиб сарф қилишларига изн берилади, худди Муоз Яманга волий қилинганида содир бўлганидек. Кейинчалик Хулафои рошидинлар ҳам молларни қабул қилиш ва сарфлашда халифа сифатида фикр ва ижтиҳодларида ҳар бири ўз раъйига эга бўлган. Улардан бирортасини ҳам ҳеч ким инкор қилмаган. Халифадан бошқа бирор киши бир динорни ҳам ўзича тасарруф қилишга ҳақли бўлмаган. Фақат халифа сарфлашга рухсат берган ҳолдагина сарфлаган. Масалан, Умар Муовияни волий қилиб тайинлаганда шундай қилган эди. Ўшанда Муовияга молни олиш ва сарфлашга ҳаққи бўлган умумий волийликни берган эди. Буларнинг ҳаммаси давлат бюджетининг бўлимларини фақат халифа ёки унинг ноиби белгилашига далолат қилади.
Мана шулар халифа салоҳиятларининг турларига нисбатан муфассал далиллардир. Буларнинг ҳаммаси Аҳмад билан Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан қилган ривоятда келган. Абдуллоҳ Пайғамбар ﷺнинг:
«…اَلْإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»
«… Имом бошлиқдир ва у ўз қўл остидагиларга жавобгардир», деганларини эшитган экан. Яъни фуқаро ишларини бошқаришга тааллуқли ҳамма ишлар халифанинг ишидир. У хоҳлаган одамини хоҳлаган ишига, хоҳлаганича ваколат ҳукмига қиёсан ноиб қилишга ҳақлидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
16.03.2021й
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб