ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Халифа
(16)
Халифанинг бошқарув муддати
Халифанинг бошлиқлик муддати муайян вақтга чекланмаган. Модомики, у шариатни ҳимоя қилиб, унинг аҳкомларини ижро қилар экан, давлат ишларини ва халифалик масъулиятини адо этишга қодир экан, у халифа бўлиб қолаверади. Ҳадисларда келган байъат қилиш ҳақидаги насс-матннинг мутлақ келгани ва муайян муддатни чекламагани бунга далилдир. Бу тўғрида Бухорий Анас ибн Моликдан Пайғамбар ﷺнинг шундай деганларини ривоят қилган:
«اسْمَعُوا وَأَطِيعُوا وَإِنْ اسْتُعْمِلَ عَلَيْكُمْ عَبْدٌ حَبَشِيٌّ كَأَنَّ رَأْسَهُ زَبِيبَةٌ»
«Ҳатто устингизга боши майизга ўхшаган бир ҳабаший қул бошлиқ қилиб қўйилса ҳам, унга қулоқ солиб, итоат қилинглар». Муслимнинг Умму Ҳусайн орқали қилган бошқа бир ривоятида:
«يَقُودُكُمْ فِى كِتَابِ اللهِ»
«Сизларни Аллоҳнинг Китоби билан етакласа…», дейилган. Шунингдек, Хулафои рошидинларнинг ҳар бирига байъат – ҳадисларда келганидек – мутлақ қилинган. Улар бирор муддатга чекланмай, ҳар бирлари байъат қилинганидан бошлаб то ўлгунига қадар халифалик вазифасини бажарганлар. Бу халифаликка бирор муайян муддат йўқлиги, балки халифалик мутлақлигига, агар байъат қилинган бўлса, то ўлгунича халифа бўлиб қолишига саҳоба р.а.лар томонидан бўлган ижмодир.
Бироқ агар халифада унинг ишдан бўшашига мажбур қиладиган ёки уни бўшатишни вожиб қиладиган бирор иш содир бўлса, унинг муддати тугайди ва ишдан бўшатилади. Аммо бу халифалик муддатини чеклаш эмас, балки халифалик шартларида бузилиш содир бўлиши, демакдир. Чунки байъатнинг шаръий насс ва саҳобалар ижмоси билан собит бўлгани халифалик муддатини чексиз муддатга айлантириб қўяди. Лекин халифалик муддати халифа ўзига байъат қилинган ишларни бажаришига, яъни Қуръон ва суннатга амал қилиши ҳамда улардаги аҳкомларни ижро қилишига боғлиқ. Агар у шариатни ҳимоя қилмаса ёки уни ижро қилмаса, уни ишдан олиш вожиб бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
31.03.2021й
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб