ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Тўққизинчи: Қозилик
(4)
Маҳкамаларни ташкил қилиш
Маҳкамада ажрим қилиш салоҳиятига эга бўлган фақат битта қози бўлади. Бошқа қозилар ҳам бўлишлари мумкин. Аммо уларнинг ҳукм чиқариш салоҳиятлари бўлмайди. Улар фақат ўз фикрларини айтишлари, маслаҳат беришлари мумкин, холос. Уларнинг фикрлари қози учун мажбурий ҳисобланмайди.
Бунга сабаб шуки, Расул ﷺ бир масалага фақат битта қози тайинлаганлар. Бундан ташқари, қозилик ҳукмни айтиш ва уни мажбурият қилиб юклашдир. Мусулмон учун эса, ҳукм фақат битта бўлади. У Аллоҳ Таолонинг ҳукмидир. Аллоҳ Таолонинг ҳукми эса, фақат битта бўлади. Тўғри, уни ҳар хил тушуниш мумкин. Лекин амал қилиш жиҳатидан бу ҳукм фақат битта бўлади. Қози ҳукмни айтиб, уни мажбурият қилиб юклаган пайтида мана шу айтилган ҳукм битта бўлиб қолиши вожиб. Негаки, у моҳият эътибори билан Аллоҳ Таолонинг ҳукмига амал қилишдир. Аллоҳ Таолонинг ҳукми эса – гарчи уни ҳар хил тушуниш мумкин бўлса-да, амал қилиш ҳолатида фақат битта бўлади. Шунинг учун бир масалада, яъни бир маҳкамада фақат битта қози бўлиши лозим. Аммо битта шаҳару, лекин битта жойдаги икки алоҳида маҳкамада ҳамма масалалар борасида ҳар бирига алоҳида бир қози қозилик қилиши жоиз. Негаки, қозилик халифадан ноибликдир, вакилликдир. Ваколатлар, вакиллар бир нечта бўлиши мумкин бўлгани каби битта жойдаги қозилар ҳам бир нечта бўлишлари мумкин. Жанжаллашувчи икки томон бир жойда икки қозидан бирини танлаш тўғрисида тортишиб қолган пайтда, улардан қайси бири қозилик қилиши даъвогар томоннинг хоҳишига қараб бўлади. Чунки даъвогар ҳақни талаб қилувчидир. Шунга кўра, бу борада унинг гапи ҳақ талаб қилинаётган томондан кўра кўпроқ инобатга олинади.
Қози фақат қозихонадагина, қозилик мажлисидагина қозилик қилиши мумкин. Қозилик мажлисидан бошқа жойдаги ҳужжат ҳам, қасам ҳам инобатга олинмайди. Абдуллоҳ ибн Зубайрдан шундай ривоят қилинади:
«قَضَى رَسُولُ اللَّهِ r أَنَّ الْخَصْمَيْنِ يَقْعُدَانِ بَيْنَ يَدَيْ الْحَاكِمِ»
«Расул ﷺ даъвогар ҳам, жавобгар ҳам ҳокимнинг олдида ўтиришлари керак, деб ҳукм қилдилар». Бу ҳадисни Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган. Унда қозилик ижро этиладиган ҳайъат баён қилинган. Бу ҳайъат моҳиятан шаръий ҳайъатдир. Яъни қозиликни ижро этиш учун муайян ҳайъатнинг бўлиши, бошқачароқ қилиб айтганда, даъвогар билан жавобгарнинг қозилик мажлисида – ҳоким олдида ўтиришлари шарт. Шундагина қозилик саҳиҳ, тўғри бўлади. Пайғамбар ﷺнинг Али р.а.га:
«إِذَا جَلَسَ إِلَيْكَ الْخَصْمَانِ, فَلا تَكَلَّمْ حَتَّى تَسْمَعَ مِنَ الْآخَرِ كَمَا سَمِعْتَ مِنَ الْأَوَّلِ»
«Агар икки даъволашувчи олдингга келиб ўтиришса, биринчининг гапини қандай тинглаган бўлсанг, иккинчининг ҳам гапини ўшандай тингламай туриб, гапирма (яъни ҳукм чиқариб юборма)», деган гаплари ҳам шуни таъкидлайди. Айни пайтда «Икки даъволашувчи олдингга келиб ўтиришса…», деган гап муайян ҳайъатни ифодалайди. Демак, қозилик қилиш учун қозилик мажлиси бўлиши шарт. Қозилик мажлиси қасам эътиборга олиниши учун ҳам шарт. Пайғамбар ﷺ:
«اَلْيَمِينُ عَلَى الْمُدَّعَى عَلَيْهِ»
«Даъво қилинувчи қасам ичиши лозим», деганлар. Бу ҳадисни Бухорий ибн Аббос йўлидан ривоят қилган. Бу сифат, яъни даъво қилинаётган одамнинг қасам ичиши фақат қозилик мажлисидагина бўлади. Шунингдек, ҳужжат ҳам фақат қозилик мажлисида эътиборга олинади. Бунга далил Пайғамбар ﷺнинг:
«… وَلَكِنِ الْبَيِّنَةُ عَلَى الْمُدَّعِى, وَالْيَمِينُ عَلَى مَنْ أَنْكَرَ»
«… Лекин ҳужжат келтириш даъвогарга, қасам ичиш эса, уни инкор қилганга вожибдир», деган сўзларидир. Бу ҳадисни Байҳақий ривоят қилган. Даъво қилувчининг ҳужжат келтириш сифати ҳам фақат қозилик мажлисидагина бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
18.09.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми