ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ўн учинчи: Уммат мажлиси
(шўро ва муҳосаба)
(1)
Бу мажлис раъй билдириш борасида мусулмонлар вакили ҳисобланган шахслардан таркиб топади. Халифа ишлар хусусида маслаҳат қилиш учун уларга мурожаат қилади ва улар ҳокимларни муҳосаба қилишда Умматдан ноиб бўлади. Бунга далил Пайғамбар ﷺ ўз қавмларининг вакили бўлган муҳожир ва ансорлардан иборат шахслар билан маслаҳатлашганлари ва асҳобларидан бир қанча кишиларни шўро учун ажратганларидир. Раъй олишда бошқалардан кўра кўпроқ уларга мурожаат қилардилар. Улар: Абу Бакр, Умар, Ҳамза, Али, Салмон Форсий, Ҳузайфа… эдилар.
Яна бир далил Абу Бакр р.а.нинг бирор иш юз бергудек бўлса, фикр олишда мурожаат қилиш учун муҳожир ва ансорлардан иборат бир неча кишини ажратганидир. Абу Бакр р.а.нинг даврида шўро аҳли олимлар ва фатво эгалари эдилар. Ибн Саъд Қосимдан чиқариб, ривоят қилади: «Абу Бакр Сиддиқ бирор иш юз бергудек бўлса, раъй аҳли ва фиқҳ аҳли билан кенгаш қилмоқчи бўлса муҳожир ва ансорлардан Умар, Усмон, Али, Абдурраҳмон ибн Авф, Муоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб ва Зайд ибн Собитларни чақирарди». Абу Бакрнинг халифалик даврида мана шулар фатво берардилар. Одамлар тарафидан сўралган фатволар фақат шуларга юбориларди. Хуллас, Абу Бакр шу йўсинда давом этди. Кейин Умар раҳбар бўлди. У киши ҳам кенгашга ўша гуруҳни чорларди. Шундай қилиб, мусулмонларни ҳокимларини муҳосаба қилишга чорловчи далиллар кўп келган. Мусулмонлар Хулафои рошидинлар даврида ҳам шундай йўл тутганлар. Қолаверса, Уммат шўрода ноиб бўлгани каби муҳосабада ҳам ноиб бўлиш ҳуқуқига эга. Буларнинг барчаси ҳокимларни муҳосаба қилишда ҳам, Қуръону суннат билан собит бўлган шўро борасида ҳам Умматдан ноиб бўлувчи махсус кенгаш ташкил қилинишининг мубоҳлигига далолат қилади. У муҳосаба ва шўрода Умматдан ноиб бўлгани учун Уммат мажлиси деб аталади.
Бу мажлисга ҳокимларнинг зулмидан ёки Ислом ёмон татбиқ этилаётганидан ёки хизматлар тўлиқ таъминлаб берилмаётганидан шикоят қилиш учун мусулмон бўлмаган фуқаролар ҳам аъзо бўлиши жоиз.
Шўронинг ҳақ-ҳуқуқи
Шўро барча мусулмонларнинг халифа устидаги ҳаққидир. Демак, у бир неча ишларда кенгаш сўраб уларга мурожаат қилиши лозим. Аллоҳ Таоло айтади:
وَشَاوِرْهُمْ فِي الْأَمْرِ فَإِذَا عَزَمْتَ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ
– “… ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Аллоҳга таваккал қилинг — суянинг!” (Оли Имрон:159)
Ва яна айтади:
وَأَمْرُهُمْ شُورَى بَيْنَهُمْ
– “Уларнинг ишлари (мудом) ўзаро шўро-маслаҳат (билан) бўлур…”. (Шууро:38)
Пайғамбар ﷺ одамларга мурожаат қилиб маслаҳат сўраганлар. Масалан, Бадр кунида жанг майдони тўғрисида уларнинг маслаҳатини тинглаганлар. Уҳуд куни эса, жанг Мадина ташқарисида ёки ичкарисида олиб борилиши тўғрисида маслаҳат сўраганлар. Биринчи ҳолатда Ҳаббоб ибн Мунзирнинг раъйига тўхтаганлар. У жанг санъатидан хабардор киши томонидан чиққан маҳоратга оид раъй бўлганидан, у кишининг раъйини олганлар. Уҳуд кунида эса, кўпчиликнинг раъйини – гарчи ўз раъйларига зид бўлса ҳам – олганлар.
Умар Ироқ ери хусусида мусулмонларга мурожаат қилди: У ерлар ўлжа бўлгани учун мусулмонларга тақсимлаб бериладими? Ёки у байтулмол мулки бўлиб, хирож бериш шартига кўра ўз аҳлининг қўлида қолдириладими? Умар ўз ижтиҳоди бўйича амал қилиб, хирож бериш шарти билан ўз эгаларининг қўлида қолдирди ва буни аксар саҳобалар маъқулладилар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
04.12.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми