ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ўн учинчи: Уммат мажлиси
(шўро ва муҳосаба)
(7)
Аввалги суҳбатимизда Уммат мажлиси салоҳиятларининг далиллари билан танишишни бошлаган эдик. Бу сафарги суҳбатимизда ҳам шуни давом эттириб, Уммат мажлиси салоҳиятларининг далилларини иккинчи банди билан танишамиз.
Иккинчи бандга келсак, қонун чиқариш фақат Аллоҳга хосдир.
إِنِ الْحُكْمُ إِلاَّ لِلَّهِ
– “Ҳукм ёлғиз Аллоҳнинг измидадир”, (Юсуф:67)
فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُواْ فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِّمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسْلِيمًا
– “Йўқ, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар”. (Нисо:65)
Шунингдек, Пайғамбар ﷺнинг
اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ
– “Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар”, (Тавба:31)
деган оятни тафсир қилганликлари тўғрисида Термизий Адий ибн Ҳотамдан ушбуни чиқарди:
«أَتَيْتُ النَّبِيَّ r وَفِي عُنُقِي صَلِيبٌ مِنْ ذَهَبٍ, فَقَالَ: يَا عَدِيُّ اطْرَحْ عَنْكَ هَذَا الْوَثَنَ. وَسَمِعْتُهُ يَقْرَأُ فِي سُورَةِ بَرَاءَةٌ }اتَّخَذُوا أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَانَهُمْ أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ{ قَالَ: أَمَا إِنَّهُمْ لَمْ يَكُونُوا يَعْبُدُونَهُمْ وَلَكِنَّهُمْ كَانُوا إِذَا أَحَلُّوا لَهُمْ شَيْئًا اسْتَحَلُّوهُ, وَإِذَا حَرَّمُوا عَلَيْهِمْ شَيْئًا حَرَّمُوهُ»
«Мен Набий ﷺнинг олдиларига келганимда, бўйнимда тилла салиб бор эди. Шунда у зот: «Эй Адий, бу бутни олиб ташла», дедилар. У кишининг «Бароат» сурасидаги «Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар» оятини ўқиганларини эшитдим. Пайғамбаримиз: «Уларга ибодат қилишмасди-ю, лекин улар бирор нарсани ҳалол қилишса, ҳалол санашарди, бирор нарсани ҳаром дейишса, ҳаром деб билишарди», дедилар». Шунинг учун қонунчилик мажлиснинг раъйидан ҳам, ижмо ва кўпчиликнинг овози орқали ҳам олинмайди. Балки Аллоҳнинг Китоби, Расулининг суннати ва шу иккиси асосидаги тўғри ижтиҳод орқали олинади. Шу боис, Пайғамбар ﷺ Ҳудайбия сулҳида кўп мусулмонларнинг раъйини қайтариб:
«إِنِّي عَبْدُ اللَّهِ وَرَسُولُهُ, وَلَنْ أُخَالِفَ أَمْرَهُ»
«Мен Аллоҳнинг бандаси ва пайғамбариман. Унинг буйруғига ҳаргиз зид иш қилмайман», дедилар. Чунки бу сулҳ Аллоҳ Субҳонаҳудан ваҳий бўлган эди. Шунинг учун қонунчиликда одамларнинг раъйига қаралмайди. Шаръий аҳкомларни табанний қилиш ва қонунлар тузиш мана шу асосда бўлади. Аҳкомлар ва қонунларни табанний қилиш эса, фақат халифанинг салоҳиятларидандир. Буни илгари баён қилган эдик. Шунга қарамай, халифа табанний қилмоқчи бўлган шаръий аҳкомлар ва қонунлар тўғрисида Уммат мажлисининг раъйини билиш учун уларга ҳавола қилиши мумкин. Умар ибн Хаттоб шундай йўл тутган. У шаръий ҳукмлар, аниқроғи Ироқдаги фатҳ қилинган ерлар ҳодисаси борасида мусулмонларга мурожаат қилган ва саҳобалар инкор қилишмаган. Мусулмонлар у кишидан бу ерларни фатҳ қилган жангчиларга бўлиб беришини талаб қилишган эди. Шунда у киши одамлардан сўраган. Кейин эса, раъйлари у ерларни ўз эгаларининг қўлида маълум миқдорда хирож, боз устига жон бошига жизя тўлаш шартига биноан қолдиришга келиб тўхтаган. Умарнинг, у кишидан олдин Абу Бакрнинг саҳобаларга мурожаат қилиб сўраганлари ва шаръий аҳкомлар тўғрисида уларнинг раъйларини олганлари, саҳобаларнинг инкор қилмаганлари бунинг жоизлигига саҳобалар ижмо қилганига далилдир.
Бу қонунларнинг давлатда табанний қилинган усулнинг табанний қилиш тариқатидан тўғри истинбот қилиниши ёки далили тўғрисида халифа билан шўро мажлиси ихтилоф қилганда мазолим маҳкамасига мурожаат қилинишига келсак, мазолим қозисининг салоҳиятларидан бири халифа табанний қилган ҳукмни – шаръий далили борми? Далил ҳодисага тўғри келадими? – шу жиҳатларни кўриб чиқишдир. Шунинг учун халифа мажлис билан (яъни мажлиснинг аксарияти билан) ўзи табанний қилган ҳукмнинг тўғри шаръий ҳукм эканлиги ёки йўқлиги жиҳатидан келишолмай қолса, бу низони мазолим қозиси ҳал қилади. Чунки бу унинг ихтисосига киради. Мазолим маҳкамасининг раъйи мажбурийдир.
Мажлиснинг ғайримусулмон аъзолари халифа табанний қилмоқчи бўлган аҳком ва қонунларни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга эмас. Чунки улар Исломга иймон келтирмаган. Ҳамда улар шаръий аҳком ва қонунлар тўғрисида раъй билдиришга эмас, ҳокимлар томонидан содир этилаётган зулмга нисбатан раъй билдириш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
25.12.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми