ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ЖИҲОЗИ

Халифалик Давлати ЖИҲОЗИ
(Бошқарув ва идора)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ўн учинчи: Уммат мажлиси
(шўро ва муҳосаба)
(10)
Ҳеч бир тақиқсиз сўзлаш ва раъй билдириш ҳуқуқи
Уммат мажлиси аъзоларининг ҳар бири шариат рухсат берган ўринларда ҳеч бир тақиқсиз, хоҳлаганидек сўзлаш ва раъй билдириш ҳуқуқига эга. Чунки мажлиснинг ҳар бир аъзоси раъй билдириш ва муҳосаба қилишда мусулмонларнинг вакилидир. Шу сабабдан унинг иши халифа ёки давлатдаги ҳар қандай ҳоким ёхуд давлат жиҳозларидан бирида ишлайдиган ҳар қандай хизматчи бажараётган ишларни чуқур ўрганиш ва яна ўшаларнинг ҳар бирига насиҳат қилиш, фикр билдириш, таклифлар тақдим қилиб, уларни муҳокама қилиш билан бирга муҳосаба қилиш ва давлат томонидан содир бўлаётган қарама-қарши ишларга эътироз билдиришдир. У бу ишларни мусулмонларнинг зиммаларидаги амри маъруф, наҳий мункар, ҳокимларни муҳосаба қилиш, уларга насиҳат ва раъй билдириш ишларини уларнинг номидан бажаради. Чунки бу ишлар мусулмонлар зиммасидаги вожибдир. Зеро, Аллоҳ Таоло айтади:
كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ
– “(Эй уммати Муҳаммад), сизлар одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро, сизлар яхши амалга буюрасиз, исён-гуноҳдан қайтарасиз…”. (Оли Имрон:110)
Ва яна:
الَّذِينَ إِنْ مَكَّنَّاهُمْ فِي الْأَرْضِ أَقَامُوا الصَّلاَةَ وَآتَوْا الزَّكَاةَ وَأَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنِ الْمُنْكَرِ
– “Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак, улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар”. (Ҳаж:41)
Ва яна:
وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ
– “Сизлардан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, маъруфга (Аллоҳ ва Пайғамбари буюрган яхши амалларга) буюрадиган ва мункардан (исён-гуноҳдан) қайтарадиган бир уммат (барпо) бўлсин”. (Оли Имрон:104)
Шунингдек, амри маъруф, наҳий мункарга буюрувчи жуда кўп ҳадислар ворид бўлган. Масалан, Пайғамбар ﷺнинг мана бу қавллари:
«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ, لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ, وَلَتَنْهَوُنَّ عَنْ الْمُنْكَرِ, أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللَّهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْ عِنْدِهِ, ثُمَّ لَتَدْعُنَّهُ فَلاَ يَسْتَجِيبُ لَكُمْ»
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз, акс ҳолда Аллоҳ устингизга Ўз ҳузуридан жазо юборгай. Кейин дуо қилаверасиз, (лекин) у қабул қилинмайди». Бу ҳадисни Аҳмад Ҳузайфа орқали ривоят қилган. Яна мана бу қавлларидир:
«مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ, فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ, فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَفُ الْإِيمَانِ»
«Сизлардан кимда-ким бирор мункарни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар (қўли билан) қайтаролмаса, тили билан (қайтарсин). Агар (тили билан ҳам) қайтаролмаса, қалби билан (инкор қилсин). Бу эса энг заиф иймондир». Бу ҳадисни Муслим Абу Саид орқали ривоят қилган.
Хуллас, бу оят ва ҳадислар мусулмонларни амри маъруф ва наҳий мункар қилишга буюради. Ҳокимларни муҳосаба қилиш амри маъруф ва наҳий мункар сирасига кирибгина қолмай, ҳокимни муҳосаба қилиш, уни маъруфга буюриб, мункардан қайтариш жуда муҳим ишлардан бўлгани учун айниқса ҳокимни муҳосаба қилишнинг вожиблигини кўрсатувчи ҳадислар ҳам ворид бўлган. Умму Атийя Абу Саиддан ривоят қилади, Пайғамбар ﷺ дедилар:
«… أَفْضَلُ الْجِهَادِ كَلِمَةُ حَقٍّ عِنْدَ سُلْطَانٍ جَائِرٍ»
«… энг афзал жиҳод золим подшо ҳузурида айтилган ҳақ сўздир». Бу эса ҳокимни муҳосаба қилиш ва унинг ҳузурида ҳақ сўзни айтишнинг вожиблиги тўғрисида келган насс бўлиб, уни жиҳодга тенглаштирибгина қолмасдан, энг афзал жиҳодга айлантирган. Гарчи у ўлимга олиб борса ҳам унга қаттиқ тарғиб қилган, ундаган. Чунончи Пайғамбар ﷺдан ворид бўлган саҳиҳ ҳадисда шундай деганлар:
«سَيِّدُ الشُّهَدَاءِ حَمْزَةُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ وَرَجُلٌ قَامَ إِلَى إِمَامٍ جَائِرٍ فَأْمَرَهُ وَنَهَاهُ فَقَتَلَهُ»
«Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ҳамда золим ҳокимнинг олдига бориб, уни (маъруфга) буюриб, (мункардан) қайтарган, натижада ўша золим ҳоким томонидан қатл қилинган кишидир».
Пайғамбар ﷺга Ҳудайбия сулҳида саҳобалар эътироз билдирганларида, уларнинг эътирозларига қулоқ солмадилар. Балки уларнинг раъйларини рад қилиб, сулҳ битимини имзоладилар. Чунки у зотнинг ишлари Аллоҳ томонидан ваҳий қилиниб, бунда одамлар раъйининг ҳеч қандай қиймати йўқ эди. Уларни фақат қурбонликларни сўйишни, сочларини олишни ва эҳромдан чиқишни талаб қилганларида буйруққа итоат қилмаганлари учун зажр қилгандилар, койигандилар. Пайғамбар ﷺ Ҳаббоб ибн Мунзир Бадрда тушган жойларига эътироз билдирганида уни койимасдан, унинг раъйига эргашдилар.
Шунингдек, Пайғамбар ﷺ Қурайш билан тўқнашиш учун Уҳудда Мадинадан ташқарига чиқишда кўпчиликнинг раъйига эргашдилар, ҳолбуки ўзларининг раъйлари унга зид эди. Пайғамбар ﷺ буларнинг ҳаммасида уларнинг эътирозларини эшитардилар ва уларга жавоб қайтарардилар.
Саҳоба р.а.лар у зот ﷺдан кейин Хулафои рошидинларни муҳосаба қилганлар, уларни Хулафои рошидинлар бу ишлари учун койишмаган. Масалан, Умар ибн Хаттобни минбарда турганида Ямандан келган бурдалар (йўл-йўл кийимлар)ни тақсимлагани учун муҳосаба қилганлар. Шунингдек, маҳрни оширишдан тақиқлагани учун у кишига бир аёл эътироз билдирган бўлса, Ироқ ерини фатҳ қилгандан кейин тақсимламагани учун Умарга саҳобалар эътироз билдириб, муҳосаба қилганлар. Бу ишда Билол билан Зубайр қаттиқ туришган. У киши саҳобалар билан суҳбатлашиб, маслаҳатлашиб уларни ўз раъйларига кўндирган.
Шунинг учун Уммат мажлисининг ҳар бир аъзоси мусулмонларнинг намояндаси деган эътиборда мажлисда ҳеч бир тақиқсиз, тортинмасдан хоҳлаганидек гапириши, хоҳлаганидек раъй билдириши, халифани, муовинни, волийни ва давлат жиҳозидаги ҳар қандай хизматчини муҳосаба қилиши мумкин. Улар эса унга, модомики ўз муҳосабасида ва раъй билдиришида шариат аҳкомларига риоя қилаётган экан, жавоб беришлари вожиб.
Шунингдек, Уммат мажлисининг ғайримусулмон аъзолари ҳам ҳокимлар томонидан бўлаётган зулмлар тўғрисида ҳеч бир тақиқсиз, тортинмасдан ўз раъйларини билдириш ҳуқуқига эгадирлар, модомики раъй билдиришда шариат доирасида бўлсалар, бўлди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
12.01.2022й
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз