Халифалик Давлатида моллар

Халифалик Давлатида моллар
УЗУНЛИК, ЕР МАЙДОНИ, КАЙЛ (ўлчов идиш) ВА ВАЗНЛАРНИНГ МЕЪЁРЛАРИ
(1)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Хирожга, жизяга, закотга, хун тўлашга, қўл кесишга (ўғри қўлини) ва каффоротга тааллуқли бўлган кўпгина шаръий ҳукмларни билиш учун Расулуллоҳ ﷺ ва саҳобалар р.а. даврида фойдаланилган узунлик ўлчови ва вазнларни билиш лозим. Ўша даврдаги узунлик ўлчови ва вазнлардан бугунги кунга келиб фойдаланилмай қолгач, уларни бугунги кунда ишлатилаётган, фойдаланиш, тушуниш осон ва аниқ бўлган ўлчовларга нисбатан қандай эканлигини билиш осон бўлмай қолди.
Шунинг учун ўша ўлчовларни бугунги ишлатилаётган ўлчовларга бўлган нисбатини аниқ ва осон шаклда тафсил қилишга киришамиз.
Узунликлар ва майдонлар
Жарийб мулкларни белгилашда ва экинзор ерларни ўлчашда қўлланадиган асосий ўлчов бирлиги бўлиб, шу асосда хирож миқдори белгиланар эди. Шаъбий айтади: «Умар ибн Хаттоб Савод (Кўфа ва Басра орасидаги қишлоқлар) ерларини ўлчади, ер майдони ўттиз олти миллион жарийбга етди». «Султоний аҳкомлар» деган китобда шундай дейилган: «Бир жарийб майдон энига ўн қасаба ва бўйига ўн қасаба бўлган ер майдонидир. Қафиз энига ўн қасаба ва бўйига бир қасаба бўлган майдондир ва бир қасаба олти зироъдир. Демак, бир жарийб майдон уч минг олти юз зироъ бўлади. Бир қафиз уч юз олтмиш зироъдир ва у бир жарийб майдоннинг ўндан бири бўлади». Жаъфар ибн Қудома фарсах ҳақида дейди: «Бир фарсах масофа зироъси, яъни ҳошимий зироъ билан 9000 зироъ бўлади». Қалқашандий шундай дейди: «Зироъи ҳошимийнинг узунлиги асл зироъ бўлган қўл зироъсининг бир бутун учдан бирига тўғри келади. (Зироъ қўлнинг тирсагидан бармоқ учларигачадир). Қўл зироъси, ўртача инсоннинг олти қабзасига тўғри келади ва бир қабза тўрт бармоқнинг энига тўғри келади. У тўрт бармоқ, кўрсатгич бармоқ, ўрта бармоқ, номсиз бармоқ ва жимжилоқдир. Ҳар бир бармоқнинг эни олтита кўндаланг ҳолдаги арпа дони».
Мусулмонлар қуйидаги узунликлардан фойдаланишган:
Қабза 4 бармоқ.
Зироъ мурсала — 6 қабза ёки 24 бармоқ.
Зиоъ ҳошимий — 8 қабза ёки 32 бармоқ.
Қасаба — зироъ ҳошимий
Жарийб — 10 қасаба X 10 қасаба.
Ўн қасаба = 6 зироъ X 10 = 60 зироъ.
Шундай қилиб, бир жарийб майдон бир томонининг узунлиги зироъ экан.
Бир жарийб ер майдони = 60 зироъ X 60 зироъ 3600 квадрат зироъ ҳошимий.
Қафиз = бир жарийб ернинг ўндан бири, яъни 360 квадрат зироъ ҳошимий.
Бу узунликларнинг воқесини метр ёрдамида билиб олишимиз мумкин бўлади, чунки метр майдон ва узунликларни ўлчаш учун энг қулай ўлчовдир. Бунинг учун, энг аввало, ўртача бармоқнинг энини сантиметр ёрдамида аниқлаб олсак.
Ҳисоб-китоб қилишдан шу нарса маълум бўладики, ўртача бармоқнинг эни 1,925 см.га тўғри келади. Демак, юқорида айтиб ўтилган ўлчовларнинг узунлиги қуйидагича бўлади:
бармоқ = 1,925см,
қабза = 4 бармоқХ1,925см. Демак, қабзанинг узунлиги 7,7см.
Зироъ мурсала = 24 бармоқХ1,925см. Демак, зироъ мурсаланинг узунлиги 46,2см.
Зироъ ҳошимий = 32 бармоқХ1,925см. Демак, зироъ ҳошимийнинг узунлиги 61,6см.
Қасаба = 6 зироъ ҳошимийХ61,6см. Демак, қасабанинг узунлиги 3,696м.
Ўн қасаба = 10X3,696м (қасаба узунлиги) = 36,96м.
Демак, бир жарийб майдон бир томонининг узунлиги 36,96м.
Бир жарийб ер майдони 36,96мХ36,96м=1366кв,м.
Демак, бир жарийб ер = 1366кв,м экан.
Донум билан ҳисоблайдиган бўлсак, тақрибан 1,3 донумга яқин бўлади.
Бир қафиз ер, бир жарийб ернинг ўндан биридир, яъни 136,6кв.м.
Булар ер майдонининг ўлчовларига нисбатан олинди. Аммо масофа узунлигининг ўлчовларига келсак, улар: барид, фарсах ва милдир. Бу ўлчовларнинг миқдори зироъ мурсала билан белгиланади. Зироъ мурсала аслий ва шаръий зироъдир. Зироъ мурсаланинг узунлиги юқорида айтиб ўтганимиздек, олти қабза ёки йигирма тўрт бармоқдир, яъни 46,2см. «Султоний аҳкомлар» деган китобда шундай дейилади: «Бир мил масофанинг узунлиги тўрт минг зироъ мурсаладир. Фиқҳ китобларида бир фарсах масофанинг узунлиги уч мил ва бир барид масофанинг узунлиги тўрт фарсах эканлигига иттифоқ қилинган».
Бу ўлчовлар миқдори юқорида айтганимиздек, масофа узунлигининг энг енгил ва аниқ миқёси деб эътибор қилинадиган бугунги кунда истеъмол қилинаётган километр билан бўлса, ҳисоб қуйидагича бўлади:
Зироъ мурсала = 6 қабза ёки 24 бармоқ.
Мил = 4000 зироъ мурсала.
Фарсах = 3 мил.
Барид = 4 фарсах.
Буларни метр ёки километр билан ҳисобласак қуйидагича бўлади.
Зироъ мурсала = 24Х1,925см. Демак, зироъ мурсаланинг узунлиги 46,2см экан.
Мил = 4000 зироъ мурсалаХ46,2. Демак, бир мил масофанинг узунлиги 1848м ёки 1,848км.
Фарсах = 3 милХ1848м. Демак, бир фарсах масофанинг узунлиги 5544м ёки 5,544км экан.
Барид = 4 фарсахХ5544м. Демак, бир барид масофанинг узунлиги 22176м ёки 22,176км экан.
Шу билан бирга, намозни қаср қилиб ўқиладиган масофа 16 фарсах ёки 48 милдир. Километр ҳисоби билан қуйидагича бўлади:
Қаср масофаси = 16Х5,544км = 88,704км ёки 48Х1,848км = 88,704км.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, майдонлар ва масофалар узунлигини ўлчаш учун фақатгина олдинги даврда қўлланган ўлчовлардан фойдаланиш шаръан вожиб эмас, чунки у даврдаги ўлчовлар ҳисоб-китобни амалга ошириш учун қўлланган восита эди, холос. Шунинг учун, ўша даврдаги ўлчовларни ҳам, ҳозирги даврдаги осон ўлчовларни ҳам ишлатса бўлаверади.
Маълумки, жарийб аслида форсий ўлчов эди, фаддон эса Мисрдаги ўлчов бирлиги эди, ҳозир ҳам Мисрда ўлчов бирлиги бўлиб келмоқда. Бир фаддон майдон бир жарийб майдондан фарқ қилади.
Бугунги кунда истеъмол қилинаётган метр, километр ва донум ўлчовлари аниқ ва энг осон ўлчовлар, деб эътибор қилинади. Шунинг учун донум ернинг майдонини ўлчайдиган, метр эса, бино ҳамда газламаларни ўлчайдиган ўлчов бирлиги қилиб олиниши ҳам мумкин. Километр эса, масофа узунлигини ўлчайдиган ўлчов бирлиги бўлиб қолиши мумкин. Шундай қилиб, Умар ибн Хаттоб хирож белгилаган бир жарийб майдон (сатҳи) 1366кв.м экан ва уни донумга солиштирадиган бўлсак, тақрибан бир бутун учдан бир донумга яқин бўлади, чунки бир донум майдон 1000кв.метрдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
15.04.2022й
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз