Халифалик Давлатида моллар
Халифалик Давлатида моллар
Ҳоким ва давлат хизматчиларининг хиёнат моллари, ғайришаръий орттирилган моллар, жарима моллар
(2)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Салтанат қуввати билан ҳукмронлик ва эгалик қилинган моллар
Бу ҳокимлар, волийлар, давлат ишчилари ёки уларнинг қариндош-уруғлари давлат молларини ёки ерларини ёки инсонларнинг моллари ёки ерларини салтанат ва мансаб қуввати ва зўрлик билан эгаллаб олган моллардир. Давлат молларидан ва ерларидан ёки инсонларнинг молларидан ва ерларидан бу йўлларни бирортаси билан эгалланган барча моллар ҳаром орттирилган мол, деб эътибор қилинади ва бу молга эга бўлинмайди, чунки бу мол ғайришаръий йўл билан орттирилгандир. Бу йўлларни бирортаси билан эгалланган барча моллар зулм, деб эътибор қилинади. Зулм эса ҳаром, қиёмат кунининг зулматларидандир. Шунингдек, бундай мол хиёнат, деб эътибор қилинади. Хиёнатнинг ўрни эса дўзахдир (яъни хиёнат мол соҳиби). Расулуллоҳ ﷺдан ривоят қилинган ҳадисда: «Кимда ким, ердан ҳақсиз бир нарсани олса, қиёмат кунида етти қават ер остига юткизиб юборилади». Бошқа ривоятда эса: «Кимда ким бир қарич ерни зулм билан олса, қиёмат кунида етти қават ер бўйнига осилажак», дейилади. Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. Оиша р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда, Набий ﷺ «Кимда ким бир қарич ерни зулм билан олса, Аллоҳ етти қават ерни бўйнига осиб қўюр», дедилар. Бу муттафақун алайҳ ҳадисдир.
Эгаллаб олинган ер ва моллар инсонларнинг мулкидан бўлса, агар эгалари маълум бўлса, уларга қайтариш вожиб бўлади. Агар эгалари маълум бўлмаса, байтулмолга қўйиш вожиб бўлади. Аммо эгалланган мол давлат мулкидан бўлса, қатъий байтулмолга қайтариш вожиб бўлади. Худди Умар ибн Абдулазиз халифа бўлган пайтларида Бани Уммайя, яъни уммавийлар салтанат қуввати билан инсонларнинг мулкларидан ёки давлат мулкидан эгаллаб олган ер ва молларни байтулмолга жамлаб, эгаси билинса эгасига қайтарганларидек. Умар ибн Абдулазиз уммавийларни уларга ажратилган ер, маблағ ва эгаллаб олган барча нарсалардан маҳрум қилдилар. Чунки Умар ибн Абдулазиз бу молларга Бани Уммайя салтанат қуввати билан ва эгалик қилиш жоиз бўлмаган ғайришаръий йўллар билан эга бўлганлар, деб эътибор қилдилар. Бу ишни ўзларидан бошладилар. Ўзларининг барча молу мулкларини 23000 динорга соттириб байтулмолга қўйдилар.
Даллолчилик ва воситачилик ҳаққи
Бу волийлар, давлат ишчилари, давлат хизматчилари даллолчилик ёки воситачилик қилган ҳолда, ажнабий ёки маҳаллий ширкатлардан ёки шахслардан, улар билан давлат орасида тузилган битим ёки шартнома муқобилига олган моллардир. Улар бу йўл билан орттирган барча моллари хиёнат ва ҳаром мол, деб эътибор қилинади. Бу молларни мусулмонларнинг байтулмолига қўйиш вожиб бўлади. Чунки бу мол ғайришаръий орттирилгандир. Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинган ҳадисда Муоз айтадиларки: «Мени Расулуллоҳ ﷺ Яманга жўнатдилар. Мен Яманга жўнагач, изимдан одам юбордилар ва мен қайтдим. Шунда Расулуллоҳ ﷺ «Нима учун одам жўнатганимни биласанми? Мени изнимсиз бирор нарсани олмайсан, чунки бу мол хиёнатдир. Кимки хиёнат қилса, қиёматда хиёнат қилган нарсаси билан келур. Шунинг учун сени чақирдим. Амалингни давом эттир», дедилар».
Ширкат ва шахслар даллоллик ва воситачилик ҳаққини волий ва давлат ишчиларига давлатдан яширинча, махфий равишда берадилар. Бунда уммат манфаатлари эмас, ўзларининг манфаатларини рўёбга чиқарадиган қонун лойиҳаларини тузиш ёки ижарага бериш битимини тузишга эришишлари кўзда тутилади ва бу ҳам пора ўрнидадир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
04.08.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми