Халифалик Давлатида моллар

Халифалик Давлатида моллар
Солиқлар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Солиқлар бу сарфлашга байтулмолда мол бўлмаган вақтда уларга фарз қилинган зарур ўринларга сарфлаш учун мусулмонларга Аллоҳ вожиб қилган моллардир.
Аслида байтулмолга доимий кирим бўлган моллар, яъни фай, жизя, хирож, ушр ва умумий мулкдан иборат бўлган қўриқхонадаги моллар байтулмолга вожиб бўлган сарфга, давлат мусулмонларга солиқни фарз қилишга эҳтиёжи тушмасдан кифоя қилиши керак.
Шу билан бирга, Шореъ мусулмонларнинг байтулмолида мол бўлган ёки бўлмаган вазиятда байтулмол томонидан адо этилиши лозим бўлган зарур ўринларга сарфлашни мусулмонларнинг байтулмолида мол мавжуд бўлмаган пайтда мусулмонларга фарз қилди.
Лекин бугунги кунда Халифалик Давлатининг зиммасига юкланган юкнинг оғирлиги, гоҳо байтулмол сарфлаши вожиб бўлган ўринлар жами нафақаларни қоплашга кифоя қилмай қолди. Агарда байтулмол киримлари байтулмол сарфлаши вожиб бўлган эҳтиёж ва жиҳатларга сарфлашга кифоя қилмаса ҳамда мусулмонларнинг ўзлари ўз ихтиёрлари билан инъом қилмасалар, бу эҳтиёжларга ва ўринларга сарфлашнинг вожиблиги байтулмолдан мусулмонларга ўтади. Чунки Аллоҳ Таоло бу эҳтиёжларга сарфлашни уларга фарз қилган. Мусулмонларнинг бу эҳтиёж ва ўринларга сарфламасликлари уларни зарарга олиб боради. Аллоҳ Таоло давлат ва умматга мусулмонлардан зарарни кетказишни фарз қилган. Расулуллоҳ ﷺ айтдиларки: «Зарар бериш ва зарарга зарар билан муомала қилиш йўқ». Аллоҳ Таоло давлатга бу эҳтиёж ва ўринларнинг нафақасини қоплаш учун мусулмонлардан мол олиш ҳуқуқини берди.
Агар мана шундай ҳолат рўй берадиган бўлса, давлат мусулмонларга бу эҳтиёж ва ўринларга лозим бўлган нафақаларни қоплаш учун ўзи муҳтож бўлган миқдордан оширмасдан солиқ солади. Давлат бу молларни инсонларнинг асосий ва иккиламчи эҳтиёжларидан ортиқча молларидан олади.
Байтулмолда мол бўлсин, бўлмасин нафақа қилиш унга вожиб бўладиган, байтулмолда мол бўлмаганда нафақа қилишнинг вожиблиги мусулмонларга ўтадиган, давлат нафақа қилиш учун мусулмонларга солиқ соладиган эҳтиёж ва жиҳатлар қуйидагилардир:
1. Жиҳод ва жиҳод учун лозим бўлган қувватли армия тузиш, уни олий даражада тайёрлаш, душманни қайтарадиган ва қўрқитадиган, душман устидан ғолиб бўлиш имконини берадиган, ерларимизни озод қилишга ва кофирларнинг нуфузини мусулмонларнинг шаҳарларидан йўқ қилишга, шунингдек, Исломий даъватни оламга ёйишга имкон яратадиган даражада сон ва сифат жиҳатидан энг ривожланган қуролларни тайёрлаш нафақаларидир. Жиҳодга ва жиҳод учун лозим бўлган нарсаларга сарфлаш байтулмолда мол бўлсин, бўлмасин сарфлаш лозим бўлган ҳақлардандир. Байтулмолда мол бўлса, жиҳод ва жиҳодга тааллуқли нарсаларга сарфланади. Мол бўлмаса, жиҳод ва жиҳодга тааллуқли нарсаларга сарфлаш вожиблиги, модомики жиҳод фарзи айн экан, байтулмолдан мусулмонларга кўчади. Чунки мол ва жон билан жиҳод қилиш мусулмонларга фарздир. Аллоҳ Таоло айтади:
انفِرُوا خِفَافًا وَثِقَالًا وَجَاهِدُوا بِأَمْوَالِكُمْ وَأَنفُسِكُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ
– “Ҳоҳ енгил ҳоҳ оғир ҳолларингизда (истасангиз-истамасангиз жиҳодга) чиқингиз ва молу жонларингиз билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилингиз. Агар билсаларингиз мана шу сизлар учун яхшироқдир”. (Тавба:41)
Анас р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ «Сизлар мушрикларга қарши молларингиз, қўлларингиз, тилларингиз билан жиҳод қилингиз», дедилар. Шу каби мусулмонларга мол ва жон билан жиҳод қилишни фарз қиладиган ўнлаб оят ва ҳадислар бор.
Шунинг учун жиҳод ва жиҳод учун лозим бўлган нарсаларга нафақа қилиш учун байтулмолда мол бўлмаса, давлат Расулуллоҳ ﷺ қилганларидек молларини инъом қилишга қизиқтиради. Аҳмад Абдураҳмон ибн Ҳаббоб Суламий ривоят қилган ҳадисда айтадики: «Набий ﷺ хутба ўқидилар ва жайшун усра (ночор ва етишмовчиликда тузилган армия)га инъом қилишга тарғиб қилдилар. Шунда Усмон ибн Аффон: «100та туя ёнири ва эгари билан мени зиммамда», дедилар. Абдураҳмон айтадиларки: «Расулуллоҳ ﷺ минбар зинасидан тушдилар, сўнг жайшун усрага ёрдам беришга тарғиб қилдилар. Шунда Усмон р.а. «100та туя ёниғи ва эгари билан мени зиммамда», дедилар. Ҳузайфа ибн Ямандан ривоят қилинган ҳадисда айтадиларки: «Набий ﷺ Мени Усмонга жайшун усрага ёрдам сўраб жўнатдилар. Усмон Набий ﷺга 1000 динор жўнатдилар ва бу динорлар Расулуллоҳ ﷺнинг олдиларига тўкилди. Расулуллоҳ ﷺ динорларни қўлларида орқа-олдини айлантириб Усмонни дуо қилдилар: «Эй Усмон, сизни Аллоҳ мағфират қилди. То қиёматгача сиз тарафингиздан нима содир бўлса махфий ё ошкорами, Аллоҳ уни кечсин. Бундан кейин ҳар қандай ишида Усмонга зарар йўқ».
Агар мусулмонларни ихтиёрий равишда қилган инъомлари жиҳод фарз бўлган вақтда жиҳодга нафақа қилишга кифоя қилмаса, давлат жиҳод ва жиҳодга лозим бўлган нарсаларга нафақа қилиш учун эҳтиёждан оширмасдан солиқ солади, ортиқчаси ҳалол эмас.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
03.09.2022й
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз