Халифалик Давлатида моллар

Халифалик Давлатида моллар
Мева ва экинларнинг закоти
(1)
بسم الله الرحمن الرحيم
Экин ва мевалар закоти Китоб ва Суннат билан вожиб бўлган. Китобда Аллоҳ Таолонинг:
وَآتُوا حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ
– “Унинг ҳаққини йиғиштириб олган кунингизда беринглар”, (Анъом:141)
деган сўзига биноан ва Набий ﷺнинг: «5 васақдан кам бўлган нарсада садақа йўқ» деган сўзларига биноан, Ибн Умар Набий ﷺдан ривоят қилган ҳадисида Набий ﷺ «Осмон ва булоқлар суви билан суғориладиган экинлардан ўндан бир (ушр), сувни челакда ташиш билан суғориладиган экинлардан ушрнинг ярми олинади», деб айтган сўзларига биноан вожиб бўлган. Бухорий ривояти.
Закот вожиб бўлган мева ва экинларнинг турлари
Закот буғдой, арпа, хурмо ва майизда вожиб бўлади. Амр ибн Шуайб отасидан, отаси Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилган ҳадисда: «Расулуллоҳ ﷺ буғдой, арпа, хурмо ва майизда закотни вожиб қилдилар», дейди. Яна Мусо ибн Талха: «Расулуллоҳ ﷺ Муоз ибн Жабални Яманга юборган вақтларида буғдой, арпа, хурмо ва узумдан закот олишни унга буюрдилар», дейди. Бу ҳадислар экин ва мева закотини бу 4 навдан – буғдой, арпа, хурмо ва майиздан олиниши, бундан бошқа экин ва мева навларидан олинмаслигини баён қилди. Бунинг сабаби, аввалги 2 ҳадис чеклашга далолат қилувчи «иннамо» лафзи билан бошланган. Закот вожиблигини бу 4 навга чеклашни Ҳоким, Байҳақий ва Табароний Абу Мусо ва Муоздан ривоят қилган ҳадислар таъкидлайди. Набий ﷺ уларни одамларга дин ишларидан таълим бергани Яманга юборган вақтларида: «Садақани фақатгина бу 4 нав – буғдой, арпа, хурмо ва майиздан оласизлар», дедилар. Байҳақий ҳадис ҳақида: «Унинг ровийлари ишончли, бир-бирига боғланган», деди. Бу ҳадисда экин ва мевалардаги закотни фақат шу 4 навдан олиш лозимлиги равшан кўрсатиб берилган. Чунки «إِلَّا» (илло) лафзидан олдин нафий ёки наҳий ҳарфлари келса « إِلَّا» («илло» лафзи) ўзидан олдинги нарсани ўзидан кейинги нарсага чеклашни ифодалайди, яъни садақа олишни « إِلَّا» (илло) лафзидан кейин зикр қилинган 4 нав: буғдой, арпа, майиз ва хурмога чеклашни ифодалайди.
Чунки ҳадисларда келган «майиз», «хурмо», «арпа», «буғдой» лафзлари жомид (турланмайдиган) исмлар. Бу исмларнинг лафзи нутқан ҳам, мафҳуман ҳам, илтизоман ҳам ўзларидан бошқага шомил бўлмайди. Чунки бу исмлар сифат исмлари ва маъно исмлари эмас. Балки бу исмлар нимага ном қилиб қўйилган бўлса, ўшангагина чекланган. Шунинг учун уларнинг лафзидан овқатланиш, қуриш ёки жамлаш маънолари олинмайди. Чунки уларнинг лафзлари бу маънолар ва сифатларга далолат қилмайди. Экин ва меваларнинг юқорида зикр қилинган тўрт турида закотнинг вожиблигини чеклаётган: «Осмон суғорган нарсада ушр, катта челак ёки чархпалак ёрдамида суғорилган экинга ярим ушр», дейилган ҳадисларда келган умум лафзларини хословчидир. Шунинг учун ҳадисларнинг маъноси осмон суғорган буғдой, арпа, хурмо ва майизда ушр (ҳосилнинг 10дан бири), катта челак ёки чархпалак билан суғорилган нарсада ярим ушр бўлади.
Шунинг учун закот гуруч, маккажўхори, ясмиқ дони, нўхат, ловия, бошқа дон ва дуккакли ўсимлик (мош, ловия, нўхат)дан олинмайди. Олма, ўрик, анор, апельсин, олхўри, шафтоли, банан (иссиқ мамлакатда ўсадиган ўсимлик ва унинг меваси) ва бошқа ҳўл мевалардан ҳам олинмайди. Бу дон ва ҳўл меваларни буғдой, арпа, хурмо ва майиз лафзи ўз ичига олмаган. Булардан закот олишга қаратилган саҳиҳ ҳадис, оят, ижмо йўқ. Закот ҳадисларига қиёс кирмайди. Чунки закот ибодатлардандир. Ибодатларга қиёс кирмайди. Шунингдек, кўкатлар, бодринг, ошқовоқ, шолғом, сабзи каби сабзавотлардан ҳам закот олинмайди. Али р.а.дан Расулуллоҳ ﷺ «Сабзавотлардан садақа йўқ», деганлари ривоят қилинди. Оиша р.а.дан Расулуллоҳ ﷺнинг «Ер ўстирган сабзавотларда садақа йўқ», деганлари ривоят қилинди. Термизий Муоз ибн Жабалдан, Муоз Набий ﷺдан сабзавотлар ҳақида сўраб, хат ёзганини ва Расулуллоҳ ﷺ «Унда ҳеч нарса йўқ», деганларини ривоят қилди.
Экин ва меваларнинг нисоби
Закот вожиб бўладиган экин ва мевалар нисобининг энг ози 5 васақдир. Буғдой, арпа, хурмо ва майиз 5 васаққа етиб бормаса, Абу Саъийд ал-Худрий ривоят қилган ҳадисга кўра унда закот йўқ. Расулуллоҳ ﷺ «5 васақдан кам бўлган нарсада закот йўқ», дедилар. Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар. Муҳаммад ибн Адураҳмондан 5 васаққа етмагунча ҳеч нарса олинмаслиги Умар р.а. ва Набий ﷺнинг мактубларида ёзилган, деб ривоят қилинди. Расулуллоҳ ﷺ «Садақа 5 васақдагина вожиб бўлади», деганларини Жобир ривоят қилади. Бу ҳадисларни имом Муслим ривоят қилганлар. Бир васақ 60 соъдир. Набий ﷺ «Васақ 60 соъ», деганларини Абу Саъийд ва Жобир ривоят қилдилар. Соъ 4 муддир. Муд эса, Бағдодий 1 ратлга қўшимча 1 ратлнинг 3 дан бирига тенг. Соъ 2,176 кг, васақ 130,56 кг буғдойга тенг. Шунга кўра, 5 васақнинг вазни буғдойдан закот нисоби 652 килограмм бўлади. Бу вазн арпа, хурмо ва майиз вазнидан фарқ қилиб, нисоб кайл (ўлчов бирлиги) билан эътиборга олинган. Нисоб закотнинг вожиблиги кайлга тааллуқли бўлганлиги учун вазн билан эмас, кайл билан эътиборга олинган. Ҳадислар шунга далолат қилади.
Дон ва мевалар 5 васаққа етса, донлар ўриб, йиғиштириб, янчиб ва тозалангандан кейин, мевалар ҳўл хурмо қуруқ хурмога, узум майизга айлангандан кейин закот олинади. Дон ва меваларда йил айланиши шарт бўлмайди, балки Аллоҳ Таолонинг:
وَآتُوا حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ
– “Йиғиштириб олинган кундан унинг ҳаққини беринглар”, (Анъом:141)
деган сўзига мувофиқ йиғиштириш, тозалаш ва қуритиш шарт бўлади. Хурмо ва узум қуриб, хурмо ва майизга айлангач, дон йиғиштирилиб, янчилиб, тозалангандагина закотни олишга суннат далолат қилади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
17.10.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми