Халифалик Давлатида моллар

Халифалик Давлатида моллар
Мева ва экинларнинг закоти
(2)
بسم الله الرحمن الرحيم
Мевани чамалаш
Давлат хурмо ва узумлар пишишига кўзи етгач, мевалар ҳосилини чамалаб бериш учун аниқловчи юбориши лозим бўлади. Утоб ибн Усайд: «Набий ﷺ узумларни ва меваларни чамалаб берадиган кишиларни одамларга юборар эдилар», деб ривоят қилади. Абу Довуд, Ибн Можа ва Термизий бу ҳадисни ривоят қилишган. Утобдан ривоят қилинган лафзда: «Расулуллоҳ ﷺ хурмо чамалангандек, узумни ҳам чамалашга, ҳўл хурмонинг закотини қуруқ хурмо ҳолида олишганидек, узумнинг закотини майиз ҳолида олишга буюрдилар ва ўзлари унга амал қилганлар». Водил-Қуродаги бир аёлнинг боғини (меваларини) чамалаб берган эдилар, дейдилар. Аҳмад ўз маснади (ҳадислар тўплами)да бу ҳадисни ривоят қилган. Набий ﷺдан кейин Абу Бакр р.а. ва халифалар бунга амал қилганлар.
Тахминловчи тахминлашда мева эгаларига кенг имконият яратиб бериш учун бор меванинг учдан бирини ёки тўртдан бирини тахминлашда шу мевадан ейдиган меҳмонлари, қўшнилари, аҳллари, дўстлари, боғнинг олдидан ўтувчилар, тиланчилар ҳамда унга тушадиган қушларни ейишини ҳисобга олиб, нисобдан бу ҳақларни чегириб ташлаши лозим. Саҳл ибн Абу Ҳасма: «Расулуллоҳ ﷺ чамалаган вақтингизда ҳисобини чиқаринг ва учдан бирини кўйинглар. Агар учдан бирини қўймасангиз тўртдан бирини қўйинглар», дер эдилар, деб ривоят қилади. Абу Довуд, Термизий ва Насоий бу ҳадисни ривоят қилганлар. Макҳулдан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ ﷺ чамаловчиларни юборганларида одамларга енгиллаштиринглар, молда (меваларда) меваси териб олинган дарахт, пишмай туриб тўкилиб кетганлари ва йўловчилар еб кетганлари бўлади», дедилар. Расулуллоҳ ﷺдан ривоят қилинмагани учун буғдой ва арпа чамаланмайди. Чунки уларни чамалаш узум ва хурмодаги ҳолат каби осон эмас. Хурмо ва узум меваси ҳўл ҳолида қуримасдан ейилади. Хурмо ва мевадан оила аъзоларининг бемалол ейишлари, сотишлари, ҳадя қилишлари мумкин ва бу борада кенгроқ имкон яратиш учун чамаланади. Улар закотни шу чамалашга қараб адо этадилар. Хурмо ва узумнинг ҳамма навини, яхшисини ҳам, ёмонини ҳам, баъзисини баъзисига қўшиб чамаланади. Буғдой арпага қўшилмаганидек, хурмо майизга қўшилмайди.
Мева чамалангандан кейин ва қуришдан олдин офат келса, эгасининг айбисиз талофат етса ёки қуришдан олдин ёки кейин ўғирланса, меванинг эгаси тўламайди, лекин қолгани нисобга тенг келсагина шунга яраша закот вожиб бўлади.
Экин ва мевалардан олинадиган закот миқдори
Буғдой, арпа, хурмо ва майиз 5 васаққа етиб борса, агар машаққатсиз суғорилган бўлса, унда 1/10 вожиб бўлади. Машаққатсиз суғоришнинг маъноси ариққа, анҳорга ва суви сизиб чиқиб турадиган ерга яқин экилган дарахт каби инсоннинг меҳнатисиз суғорилган ерлар. Машаққат билан суғорилган (туялар ёрдамида ва челак билан суғорилган) мевалардан ушрнинг ярми – 20дан бири закот қилиб берилади (1/20). Али р.а. «Осмон суғорган нарсадан ушр, челак ё туя билан суғориладиган ердан ушрнинг ярми берилади», деб ривоят қилади. Башр ибн Саид: «Расудуллоҳ ﷺ закотни осмон сувлари ва чашма суғорган ердан ва лалмикор ердан ушр, чархпалак суғорган ердан ушрнинг ярмини фарз қилдилар», деб ривоят қилади. Ҳакам ибн Уйайна: «Расулуллоҳ ﷺ Муоз ибн Жабалга, у Яманда эди, осмон суғорган ёки ер юзидаги сувда суғорилган нарсада ушр, челакда суғорилган нарсада ушрнинг ярми бўлади, деб ёздилар», дейди. Бу суғоришда йилнинг аксар қисми эътиборга олинган. Агар йилнинг кўпроқ қисмида меҳнат сарфламай машаққатсиз суғорилса, бу экиндан ушр берилади. Агар йилнинг аксар қисмида машаққат билан суғорилса, ушрнинг ярми (20дан бири) берилади. Йилнинг ярмида машаққат билан, ярмида эса, машаққатсиз суғорилса ушрнинг тўртдан 3 қисми берилади.
Экин ва мевалардан садақа олиш тарзи
Экин ва мева закотидаги асл вожиб экин ва меванинг айнан ўзидан олиниши, яхшиси ва ёмонидан эмас, унинг ўртачасидан олинишидир. Экин ва меванинг эгаси унинг ёмонини закотга мўлжаллаши жоиз эмас. Аллоҳ Таоло шундай дейди:
وَلَا تَيَمَّمُوا الْخَبِيثَ مِنْهُ تُنفِقُونَ
– “Инфоқ қилаётган нарсаларингиздан сифатсизини қасд қилманглар”. (Бақара:267)
Набий ﷺнинг: «Улардаги молларнинг сифатлиларидан олманглар», деган сўзларига биноан закот олувчи садақага мева ва экиннинг энг яхшисинн олишдан ўзини тийиши лозим. Набий ﷺ садақага сифатсиз хурмо олишдан қайтарганлар.
Биринчиси: Пўстлоғи данагига ёпишган хурмо;
Иккинчиси: Қуриганда сифатсиз туршак бўладиган хурмо.
Дон ва мева ўрнига уларнинг қийматидаги пул ёки бошқа нарса олиниши жоиз. Бунинг далили: Амр ибн Дийнор Товусдан ривоят қилган ҳадис: «Набий ﷺ Муозни Яманга юборганларида, у буғдой ва арпа садақаси ўрнига кийим олар эди». Чунки хурмодан бир нави тамр (қуриган хурмо)га айланмаганидек, узумнинг ҳам бир нави майизга айланмайди. Улардан қиймати олинади. Хурмо ва узум ўрнига мато олганларини Муоздан ривоят қилинган. Бу Муознинг: «Менга кийим келтиринглар, садақанинг ўрнига оламан, бу сизларга енгилроқ, Мадинадаги муҳожирларга фойдалироқ», деган сўзларида акс этди. Суннатда Расулуллоҳ ﷺ ва саҳобалардан: «Ҳақ молда вожиб бўлади, сўнг уни бериш, берувчига аслдан кўра осонроқ бўладиган, ундан бошқа нарсага айланади», деган ҳадис топилди. Набий ﷺ жизя ҳақида Яманда турган Муозга йўллаган мактублари бу ҳадислар туркумидандир. Унда шундай дейилган: «Ҳар бир балоғатга етган кишига бир динор ёки унинг ўрнига кийим олинади». Набий ﷺ тилланинг ўрнига мато олганлар. Набий ﷺнинг Нажрон аҳлига «уларга ҳар йили 2000 кийимлик ёки унинг ўрнига 40 дирҳам вожиб бўлади», деб ёзган мактублари шулар жумласидан. Умар р.а. жизяда кумуш ва тилладан бадал олар эдилар. Али р.а. ҳам кумуш ва тилла ўрнига жизяда игна, арқон ва чипта игнаси олар эдилар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
20.10.2022й
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз