Халифалик Давлатида моллар

Халифалик Давлатида моллар
Тилла ва кумуш закоти
(2)
بسم الله الرحمن الرحيم
Тилла нисоби миқдори ва тиллада вожиб бўлган закот
Закот вожиб бўладиган тилла миқдорининг энг ками 20 динор. Агар 20 динордан 1 қийрот (0,195 грамм) камайса ҳам закот вожиб бўлмайди. Али ибн Абу Толиб «20 динордан ярим динор ва 40 динордан 1 динор закот вожиб», деб ривоят қилдилар. Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари бобосидан, бобоси Набий ﷺдан ривоят қилади: Набий ﷺ «20 мисқол тилладан камида закот йўқ», дедилар. Ибн Можа Умар ва Оишадан ривоят қилади: «Набий ﷺ 20 динор ва 20 динордан ортиқ тилладан ярим динор, 40 динордан 1 динор тилла закот олар эдилар». Тилланинг баъзисини баъзисига, саҳиҳини синдирилганига, пул қилинганини метал қуймасига ва маъданига қўшилади ва ҳаммасини битта ҳисоб қилинади.
Али ва Оишадан ривоят қилиб ўтилган ҳадисларга кўра, тилла нисобида вожиб бўладиган закот рубъул ушр (ўндан бирнинг тўртдан бири), яъни 20 динор нисобдан ярим динор, 40 динордан бир динор вожиб бўлади. Тилла ва кумуш нисобидан ортиғи ҳисобланиб, ортиғи кўп бўлса ҳам, оз бўлса ҳам ўша ортиғида ҳам рубъул ушр (қирқдан бири) олинади.
Бу ҳайвонлар нисобининг ҳукмидан ўзгача. Чунки ҳайвонларда ҳар бир саноқ ораси афв этилган (яъни 2 нисоб орасидаги зиёдага закот йўқ). Аммо кумуш ва олтин нисобининг зиёдасига закот бор. Унда бир хил нисоб сақланади. Нисобнинг зиёдаси нисоб ҳукмини олади ва зиёданинг закоти берилади. Яъни ундан рубъул ушр олинади.
Тилла нисоби бўлган 20 динорнинг вазни 85 граммдир. Тилла нисобида вожиб бўлган ярим динорнинг вазни 2,125 грамм тилладир. Чунки 1 динор тилланинг вазни 4,25 грамм тилладир.
Тилла ва кумуш нисобига тўлиқ бир йил ўтган ва йилнинг аввали билан охирида комил нисоб бўлсагина закот вожиб бўлади. Оиша р.а.: «Расулуллоҳ ﷺдан: «Молга 1 йил ўтмагунча закот вожиб бўлмайди», деганларини эшитганман», дейдилар. Агар шахс йилнинг аввалида тилла ва кумуш нисобидан камроққа эга бўлса, сўнг йил ниҳояланишидан олдин нисобни тўла қиладиган мол топса, унинг йили нисоб тўла бўлган вақтдан бошланади. Бир йил ўтсагина закот вожиб бўлади.
Агар тилла, кумуш нисоби йил аввалидан тўлиқ бўлса-ю, у орқали йил мобайнида фойда ҳосил бўлса, бу фойда аслга қўшилган тижоратдан бўлса, фойда аслнинг йили билан эътибор қилинади, яъни чиқариб олинган фойдани ҳам закот нисобига қўшилади. Унга ҳам 1 йил ўтган деб ҳисобланади. Чунки фойда молнинг ўсиши ва жинсидан бўлиб, унга тобедир.
Агар фойда нисоб жинсидан бўлса-ю, мерос ёки ҳадя билан бўлганидек ўсиш йўлидан бўлмаса, бу фойдага комил йил ўтиши лозим. Аслга қўшилмайди ва унинг ҳукмини олмайди. Шунингдек, фойда мол жинсидан бўлмаса, фойда қилинган нарса ҳайвон бўлса, тилла ва кумушга қўшилмайди. Закот вожиб бўлиши учун фойда нисобга етган бўлса, комил йил ўтиши лозим. Хурмо нисобини майиз билан, туя нисобини мол билан тўлдирилмаганидек. Чунки ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ «5 увқиядан кам бўлган нарсада закот йўқ», дедилар. Расулуллоҳ ﷺ тилла ва кумушни турли хил жинс қилдилар ва улар орасидаги айирбошлаш муомаласида тафовут бўлишига рухсат бердилар.
Қоғоз пуллардаги закот
Пул давлат чиқарадиган ва уни ўзи учун муносабатга киритадиган молиявий қоғозлардир. Давлат у билан сотиб олинадиган нарсалар ва хизматларнинг қийматини белгилайди. Қоғоз пулларнинг закоти тилла ва кумушнинг закоти кабидир. Қоғоз пулларнинг ҳақиқатига қараб закот ҳукмлари юргизилади. У уч турдир:
1. Бадал қоғоз пуллар. Бу маъданий пул низомида юрадиган давлат чиқарган қоғоз пуллардир. Бу пуллар тилла ёки кумушга нисбатан чекланган миқдорда юргизилади. Айланишда тилла ва кумушга ноиб (ўринбосар) бўлади ва талаб вақтида бу пуллар сарфланади. Бундай қоғоз пуллар тилла ва кумуш, деб эътибор қилинади. Чунки уни ҳар қандай вақтда тилла ва кумушга алмаштириш мумкин. Унинг закоти тилла ва кумушнинг закоти каби. Агар тиллага ноиб бўлса, қоғоз пулнинг тиллага нисбатан қиймати 20 динор (85г)га етиб борса ва бир йил айланса, закот, яъни рубъул ушр вожиб бўлади. Агар кумушга ноиб бўлса, унинг миқдори 200 дирҳам – 595 грамм кумуш миқдорига етиб борса, йил тўлса, закот, яъни рубъул-ушр вожиб бўлади. Бадал қоғоз пулдан закот вожиблигининг далили, тилла ва кумушдан закот вожиблигига далолат қилувчи юқорида келган ҳадислардир. Чунки бу пуллар тилла ва кумушга вакил ёки ноибдир. Вакил ва ноиб аслнинг ҳукмини олади.
2. Ишончли қоғоз пуллар. Бу пуллар давлат ёки давлат унга чиқариш ҳаққини берган банклардан бири чиқарган қоғоз пуллардир. Ишончли қоғоз пулнинг кўрсатилган қийматидан паст муайян нисбатда кумуш ёки тилладан доимий қопламаси бўлади. Бу қоплама давлат ёки бу пулларга жавобгар банк ҳузурида сақланади. Ишончли қоғоз пул чиқарувчи (давлат, банк) талаб қилинган вақтда, қопланган тилла ва кумушдан бўлган қийматни олувчига қайтариши унинг зиммасидадир. Унинг қопламаси комил бўлмайди, балки унинг қийматига муайян нисбат билан бўлади, гоҳо тўртдан уч қисми, учдан икки қисми ёки ярми ёки бошқа ҳамма муайян фоиз билан бўлади.
Бу ишончли қоғоз пуллардан қопланган қисми бадал қоғозлар тилла, кумуш, деб эътиборга олинади. Чунки улар ҳар қандай вақтда алмаштирилади. Унинг закоти тилла ва кумуш закоти каби бўлади. Масалан, агар ишончли қоғоз тилла билан қопланган бўлса, унинг қопламаси исмий қийматининг ярмига тенг келса ва 40 динорга етса, бир йил ўтгач, ундан закот вожиб бўлади. Унинг закоти ўз жинсидан бир динорлик қисми тўланади. Агар 40 динорга етмаса, нисобдан оз бўлганлиги учун унга закот берилмайди.
Масалан, агар бу пуллар кумуш билан қопланган бўлса ва қопламаси исмий қийматининг ярми бўлса, бунда агар 400 дирҳамга етиб, бир йил айланса закот бериш вожиб бўлади. Закот ўз жинсидан 10 дирҳамга тенг қисми бўлади. Агар 400 дирҳамга етмаса закот берилмайди.
Ишончли қоғозларда закот вожиблигининг далили тилла ва кумушда закотнинг вожиблигига далолат қилувчи ҳадислардир. Чунки ишончли қоғозлар исмий қийматида қопланган миқдорда кумуш ва тиллага вакилдир. Закот унда вожибдир. Вакил ва ноиб аслнинг ҳукмини олади.
3. Мажбурий қоғоз пуллар давлат фармони билан чиқарилади ва давлат айлантиришга ташлайди, уни нарсаларга баҳо қилиб, хизмат ва манфаатларга ҳақ қилади. Тилла ва кумушга айирбошлаб бўлмайди, тилла ва кумуш билан қопланмаган ва эҳтиётий тилла, кумуш ёки қопланган қоғоз пул билан кафолатланмаган. Шунинг учун мажбурий қоғоз пулларни қонуний қийматидан бошқа қиймати йўқ.
Бу мажбурий қоғоз пулларни пул, нарсаларга баҳо ва манфаатлар, хизматларга ҳақ қилишга келишиб олинган, унинг ёрдамида бошқа молларни ва нақд нарсаларни сотиб олинганидек, бу билан тилла ва кумушни ҳам сотиб олиш мумкин. Бу вақтда мажбурий қоғоз пулларда ҳам тилла ва кумуш рўёбга чиққан пуллик ва баҳолик сифати рўёбга чиқади. «Кумушда рубъул ушр», «5 увқиядан озда садақа йўқ», «Кумуш закотини келтиринглар», «Кумуш 200 дирҳамга бормагунча, кумушдан закот олинмайди, қачон 200 дирҳамга етиб борса, 5 дирҳам закот олинади», «Сизнинг 20 динорингиз бўлиб, 1 йил тўла айланса, шундагина ярим динор закот берасиз», деб тилла ва кумушда закотнинг вожиблигига ишора қилувчи ҳадисларнинг ҳаммаси пулга ва баҳога далолат қилган. Чунки ҳадисда келган «риқа», «вариқ» ва «увқия» лафзлари араблар луғатида зарб қилиб пул қилинган дирҳамларга нисбатан ишлатилади. Шунингдек, «динор» лафзи ҳам зарбланган, пул қилинган тиллага, яъни пул ва баҳо бўлган тиллага айтилади. Ҳадисда «тилла» ва «кумуш» лафзлари ишлатилмасдан, динор сўзлари билан ифодаланиши улардаги мақсад, пул ва баҳо эканлигига далолат қилади. Пул ва баҳога закот, дия, каффорат, ўғирликда қўл кесиш ва бошқа ҳукмлар боғлангандир.
Мажбурий қоғозларда пул ва баҳо рўёбга чиқса, улар тилла, кумуш, пулда закот вожиблиги ҳақида келган ҳадисларни ўз ичига олиб закот вожиб бўлади. Закот тилла ва кумуш билан белгиланади. Масалан, кишида мажбурий қоғозлар қиймати тилла нисоби бўлмиш 20 динор (85 грамм тилла) қийматига тенг келса ёки кишидаги маблағ 200 дирҳам (595 грамм) кумушга тенг келса ва 1 йил айланса, у 40дан бирини закот қилиб бериши вожиб.
Закот тилладан тилла, ноиб пуллар ва ишончли қоғоз пуллар билан берилади. Кумушдан кумуш, ноиб ва ишончли қоғоз пуллар билан закот бериш жоиз. Шунингдек, тилладан кумуш, мажбурий қоғоз пуллар, кумушдан тилла ва мажбурий қоғоз пуллар билан закот берилади, чунки уларнинг ҳаммаси пул ва баҳолардир. Унинг баъзиси баъзисининг ўрнига ўтади ва бундан мақсад амалга ошганлиги учун баъзисининг ўрнига баъзисидан закот бериш жоиз. Экин ва меваларнинг закоти бобида, закот вожиб бўлган мол ўрнига қийматни олиш далилини айтиб ўтган эдик. Ибн Масъуддан ривоят қилинган ҳадисда: «Аёли унга менинг 20 мисқолга тенг келадиган маржон шодам бор, деганда ундан 5 дирҳам закот бергин», дедилар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
02.11.2022й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми