Халифалик Давлатида моллар

Халифалик Давлатида моллар
ХИРОЖ
(1)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Хирож жанг қилиб ёки сулҳ билан кофирлардан ўлжа қилиб олинган ерга қўйиладиган мусулмонларнинг ҳаққидир. Хирож икки турли бўлади. Унва хирожи ва сулҳ хирожи.
Унва хирожи
Мусулмонлар кофирлардан куч билан қўлга киритишган Ироқ, Шом, Миср ерларига ўхшаш ҳар бир ерга белгилаб қўйиладиган хирож унва хирожидир. Унва хирожига ҳақиқий далил Аллоҳ таолонинг ушбу сўзидир:
مَا أَفَاءَ اللَّهُ عَلَى رَسُولِهِ مِنْ أَهْلِ الْقُرَى فَلِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ وَلِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ كَيْ لَا يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الْأَغْنِيَاءِ مِنْكُمْ وَمَا آتَاكُمْ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ ِلِلْفُقَرَا ء الْمُهَاجِرِينَ الَّذِينَ أُخْرِجُوا مِنْ دِيارِهِمْ وَأَمْوَالِهِمْ يَبْتَغُونَ فَضْلًا مِنْ اللَّهِ وَرِضْوَانًا وَيَنْصُرُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ " أُوْلَئِكََ هُمْ الصَّادِقُون" وَالَّذِينَ تَبَوَّءُوا الدَّارَ وَالْإِيمَانَ مِنْ قَبْلِهِمْ يُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ إِلَيْهِمْ وَلَا يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِمَّا أُوتُوا وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الْمُفْلِحُونَ" وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيم"ٌ
– “Аллоҳ қишлоқ-шаҳарларнинг (кофир) аҳолисидан ўз Пайғамбарига ўлжа қилиб берган нарсалар токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасида айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун (У ўлжа) Аллоҳники, пайғамбариники ва (у зотнинг) қариндош-уруғлари, етимлар, бечора мискинлар ва йўловчи мусофирларникидир. Пайғамбар ўзи сизларга олиб келган нарсани олинглар, у зот қайтарган нарсадан қайтинглар-қўрқинглар! Албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир”. (У ўлжалар яна) ўз диёрларидан ва молу мулкларидан ҳайдаб чиқарилган зотлар камбағал-муҳтожларникидирки, улар Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик истарлар ҳамда Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига ёрдам берурлар. Ана ўшалар иймонларида содиқ зотдирлар. У (муҳожир)лардан илгари (Мадина) диёрига ўрнашган ва иймон-эътиқодини (мустаҳкам ушлаган) зотлар (ансорлар) ўзлари(нинг ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суюрлар ва дилларида у (муҳожир)ларга берган нарсалар — ўлжалар сабабли ҳасад туймаслар ҳамда гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб, (ўзгаларга) ихтиёр қилурлар. Кимки, ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи зотдирлар. Улардан кейин дунёга келган зотлар: “Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин”, (деб дуо қилурлар)”. (Ҳашр:7-10)
Расулуллоҳ ﷺ Хайбарни фатҳ қилиб унинг ерларини жангчиларга тақсим қилганликлари каби, Аллоҳ мусулмонларга қиличлари билан ўлжа қилиб берган Ироқ, Шом, Миср ерларини жангчиларга тақсимлашни Билол, Абдураҳмон, Зубайрлар сўраганда, Умар р.а. бу ерларни жангчиларга тақсимламаслик ҳақидаги фикрларига шу оятни ҳужжат қилди. Маслаҳатлашгани чақирган ансорларга далил келтириб шундай деди: Мен ерларни кофирларнинг қўлларида қолдириб, уларга хирожни тайин қилишни ва бўйинларига жизяни қўйишни афзал кўрдим. Ана шунда ўша ерлар мусулмонларнинг жангчиларига ҳам, болаларига ҳам, кейингиларига ҳам фай бўлиб қолади. Бу чегараларни кузатиб, текшириб турадиган кишилар кераклиги ҳақида, Шом ва Жазирада, Кўфа, Басра, Миср каби буюк шаҳарларни қўшинлар билан тўлдириб, уларга катта маблағ бериб туриш тўғрисида фикр юритдингизми? Агар ерлар ва кофирлар тақсимланса, уларга ҳақ қаердан берилади? Сўнг фикрларига фай оятларини далил қилдилар. Аллоҳ Таолонинг ушбу:
… وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ
– “… ва улардан кейин (дунёга) келганлар”, (Ҳашр:10) деган сўзига етганларида айтдиларки, «Бу ерлар то қиёматгача барча инсонларга умумийдир ва ҳар бир мусулмоннинг бу файда ҳаққи ва насибаси бордир». Саҳобалар Умарнинг бу фикрларига қўшилиб шундай дедилар: «Гап сиз айтгандай бўлсин. Сиз қандаям яхши гапни ва яхши фикрни айтдингиз. Агар бу чегараларни ва мана шу шаҳарларни қўшин билан тўлдирмасангиз ҳамда улар қувват оладиган хирожни уларга жорий қилмасангиз, куфр аҳли шаҳарларига қайтади». Умар айтдилар: «Менга бир фикр келди. Ҳамма ишни ўз ўрнига қўядиган ва кофирларга улар кўтара оладиган миқдорни қўядиган оқил кишилардан ким бор?» Шунда саҳобалар Усмон ибн Ҳанифни кўрсатиб: «Бундан ҳам муҳимроқ ишга уни юборсангиз бўлади, чунки у билимли, ақлли, тажрибалидир», дедилар. Умар уни Савод (Ироқдаги Дажла ва Фурот дарёларининг атрофидаги ерлар) ер майдонини ўлчашга бошлиқ қилиб тайинладилар.
Усмон бориб Савод ер майдонини ўлчаб унга маълум хирожни тайин қилдилар ва бу ҳақда халифага хабар юбордилар. Умар уни тасдиқладилар. Умар вафот этишларидан олдин биргина Кўфа ерларининг даромади 100 миллион дирҳамга етди. Дирҳам ўша пайтда мисқол (4,68г) вазнида эди. Шу билан Умар ерни эгалари қўлида қолдириб, ердан Байтулмолга келадиган хирожни белгилаб бердилар ҳамда то қиёмат кунигача ўша хирожни мусулмонларга ўлжа қилиб қўйдилар. Хирож ерининг эгалари Исломга киришса-да ёки мусулмонга сотишса ҳам хирож ушрий ерга айланмайди. Чунки ерга белгиланган сифат, яъни куч билан фатҳ қилингани ва ерда хирож белгиланганлиги ўзгармас боқийдир. Ториқ ибн Шиҳобдан қилинган ривоятда айтадики: Умар ибн Хаттоб Наҳрул мулкнинг Исломга кирган аёл бошлиғи хусусида менга хат ёзиб юбордилар. «Унга ерини беринглар, хирожини тўлаб турсин». Бу Умар ибн Хаттоб куч билан фатҳ қилинган ердан соҳиби Исломга кирган бўлса ҳам хирожни доимий олиб туришни лозим кўрганликларини очиқ-ойдин кўрсатиб турибди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими
02.04.2022й
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Республика президентлиги сайловлари ҳукми
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз