Халифалик давлатида одамларни қўрқитадиган, шаръий ҳуқуқларини поймол қиладиган хавфсизлик хизмати бўлмайди
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Халифалик давлатида одамларни қўрқитадиган, шаръий ҳуқуқларини поймол қиладиган хавфсизлик хизмати бўлмайди
2017 йил 25 апрел сешанба куни Судан парламенти қарсагу мақтовлар остида конституцион ўзгартишга ижозат берди. Кеча фавқулодда конституцион ўзгартишлар комиссияси раисаси миллий кенгаш раиси ўринбосари матбуот конференцияси берди. Конференция чоғида у Судан хавфсизлик ва разведка хизмати ҳуқуқлари кенгайтирилганини, уни «Миллий мунтазам куч»га айлантирилиб, вазифаси ички ва ташқи хавфсизлик вазифасидан иборат эканини эътироф этди. Шунингдек, бу хизматга «тинтув чоғида хусусий мулклар дахлсизлигини бузиш ҳамда суд ва прокуратура, хавфсизлик ҳокимияти томонидан чиқарилган тартиб-қоидаларни ҳам миллий хавфсизликка алоқадор масалаларда бузиш» салоҳияти берилганини эътироф этди.
Маълумки, ташқи хавфсизликни мудофаа қилиш билан шуғулланувчи хизмат армия, ички хавфсизликни ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи хизмат полиция ҳисобланади. Аммо учинчи хизматчи, унинг ички ва ташқи хавфсизликни ҳимоя қилишига нима ҳожат бор?!
Мустамлакачи Ғарб давлатларида хавфсизлик хизмати вазифаси бошқа давлатларга қарши жосуслик қилишдан иборат. Бизнинг юртларда эса, тамоман бошқача, яъни улар шахслар ва жамоалар дохил Умматга қарши жосуслик қилишади, Уммат ҳақида на бурчга, на аҳдга вафо қиладиган тоғут ҳукмдорларни Умматдан ҳимоя қилишади. Жосуслик қилишнинг ҳаромлиги динда сўзсиз маълум, жосуслик қилиш йўқ. Фақат кофир душман ҳамда душман элчихоналари ва паккаларига серқатнов бўлиб қолган шубҳали кимсалар устидан жосуслик қилиш жоиз. Аммо мусулмон ва ғайримусулмондан иборат фуқаро устидан жосуслик қилиш асло жоиз эмас. Аллоҳ Таоло бундай деди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِّنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ ۖ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَب بَّعْضُكُم بَعْضًا ۚ أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَن يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ ۚ وَاتَّقُوا اللَّـهَ ۚ إِنَّ اللَّـهَ تَوَّابٌ رَّحِيمٌ
«Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир» [Ҳужурот 12]
Исломий юртлардаги мавжуд режимлар одамлар ҳақ-ҳуқуқларини тортиб олиб, хусусий дахлсизликларини бузмагунларича, улар устидан ҳукмронлик қилишни уддасидан чиқишолмайди. Чунки бу режимлар куч ишлатиб, қўрқув муҳитини пайдо қилишмагунча, нафас олишолмайди, ҳокимиятда қолишолмайди, яшашолмайди. Чунки уларга одамлар истак-ишонч билдирмайдилар, хавфсизликни таъминлаш, адолат ўрнатиш ва юртни ҳимоя қилиш уларнинг қўлидан келмайди. Улар ҳимоя қилиш деганда, ҳокимиятдаги курсилар билан мустамлакачи кофирлар манфаатини ҳимоя қилиш, Умматга қарши тил бириктирувларини бажаришни тушунадиган бўлиб қолишган.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти аъзолари юрт аҳлини, хусусан, сиёсатчиларни, Уммат масаласида бурчга ҳам, аҳдга ҳам боқмаслиги аллақачон исботланган Судан режими билан ҳамкорлик қилиш гуноҳидан тийилишга даъват қиламиз. Бунинг ўрнига, Умматнинг Ҳизб ут-Таҳрир чақираётган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик лойиҳасини амалга оширишга чақирамиз. Чунки ёлғиз ушбу Халифаликкина Умматнинг халоскоридир, ёлғиз угина инсонлар ҳақ-ҳуқуқлари таъминланишига кафил бўла олади. Буни ҳар бир нарса ҳикматини билувчи-доно билимдон Роббул оламин низоми бўлмиш шаръий аҳкомлар асосида амалга оширади.
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизбут Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи
Телефон: 0912377707 – 0912240143
Электрон почта: spokman_sd@dbzmail.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми