Халифаликдан бошқа ким суриялик болаларга йўқотган нарсалари бадалини ўтаб, аёлларнинг азоб-уқубатига барҳам беради?!

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Халифаликдан бошқа ким суриялик болаларга йўқотган нарсалари бадалини ўтаб, аёлларнинг азоб-уқубатига барҳам беради?!
Суриядаги уруш қирғин машинасини ишга солиб, ҳануз бегуноҳ оддий фуқаролар жонларига қасд қилмоқда. Кечаги портловчи бочкалар ва ҳеч кимни ажратмай ёғдирилган бомбалардан қолишмайдиган бугунги бу ваҳший машина – огоҳ бўлингки, очарчиликдир! Норвегия Қочқинлар Кенгаши ва халқаро ёрдам агентликларига кўра, Сурия ичкарисидаги очарчилик даражаси йил бошидан бери 42 %га кўтарилган.
Бугун Суриядаги бу уруш юрт болалари ва аёлларида қашшоқлик ва очлик кўринишида акс этиб, оч қоринлар урушига айланди. Ҳозирда халқаро ёрдам ташкилоти Сурияда қўшимча 700 минг бола очликка дуч келишидан огоҳлантирмоқда. Ушбу янги рақамлар ўтган олти ой ичида бутун юрт бўйлаб озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекаётган болаларнинг сони 4.6 миллиондан ортиб кетганини англатади.
Сурия лирасининг долларга нисбатан қиймати пастлаб, қадрсизланиши баробарида, иқтисодий вазият ҳалокатли даражага етди. Натижада ҳар ўн кишидан тўққизтаси кунига икки долларга яшайдиган бўлиб қолди. Суриядаги болаларга ёрдам бериш ташкилоти директори Соня Хуш «Бу юртдаги болаларнинг ҳаммаси тўйиб овқатланмаслик хавфига дуч келмоқда. Чунки уларнинг оилалари дастурхонга овқат қўя олмай қолдилар», дейди. Рақамлар ҳам Суриядаги кунлик емиш топишга қодир бўлолмаётган оилалар сонининг ғоят ортиб кетаётганини кўрсатмоқда. БМТ Олий комиссарлиги маълумотига кўра, ҳозирда Сурияда 9.3 миллиондан зиёд инсон очликдан азият чекмоқда ва етарли озиқ-овқатга эга бўлолмаяпти. Бу ўтган олти ойнинг ўзида 1.4 миллионга кўпайган. Уларга қўшимча, яна икки миллионга яқин инсонни ҳам мана шундай тақдир кутмоқда ва бунга коронавирус сабабли чекловлар қўйилгани ва миллионлаб сурияликларнинг қочқинга айланиб, етарли бошпанадан айрилганликлари сабаб бўлиши мумкин. БМТ Олий комиссарлиги маълумотига кўра, ҳозирда қочқинлар сони 6.7 миллионга етган. Уларнинг кўпчилигида совуқ ва қор-ёмғирли ойларни ўтказишлари учун адёллар ва иситиш ёқилғилари етишмайди.
Жамиятнинг ҳар бир шахси мана шундай азоб-уқубатларга дуч келаётганига қарамай ҳамда бу нарсалар юртни ҳалокат жарлигига элтаётган эса-да, бироқ бу азоб-уқубатларнинг энг кўп қурбони болалар бўлиб қолмоқда. Чунки суриялик болалар мусибатлар, вайроналар ва маҳрумликлардан бошқа нарсани билмаяптилар. Устига-устак, бу Шом аҳлига қарши тўққиз йилдан бери тўхтамаётган салибчилик урушида очарчилик мисли кўрилмаган авжига етди. Шунингдек, бу уруш аёлларни ҳам умидсизлик ва тушкунлик тегирмонига ташлади. Аёлларнинг асосий эҳтиёжлари етишмаслиги ҳамда ўзи ва болаларининг боқувчиларидан айрилгани масаласи йилдан-йилга мураккаблашмоқда… Шу даражадаки, суриялик оналардан бири бир дона олма сотиб олиши учун уч ҳафта пул тўплаши керак бўлади!! Ёки ҳар йили бўлаётганидек, келаси ҳафталарда об-ҳаво совуб кетганда болаларини иситиш учун қўлига тушганки нарсасини ёқишга мажбур бўлади! Айниқса, ҳозир ёқилғи тақчиллиги жуда юқори, нархлари аввалгига нисбатан 21 %га ошиб кетган.
Қўзғолонга барҳам бериш учун Шом аҳлига қарши бошланган уруш ўнинчи йилига кирар экан, зўравонлик, қочқинлик, очарчилик, ўлимлар қуршовида қолган миллионлаб суриялик болалар ўз ҳаётларининг иккинчи ўн йиллигини бошламоқдалар… Улар ушбу уруш шафқатсизлигининг даҳшатли оқибатларини ҳамон бошдан кечирмоқдалар.
Сурия болаларининг аҳволи мана шу. Беғубор нурлари сўндирилиб, болаликларидан жудо қилиниб, ҳалокат қирғоғига келтирилдилар… Ёшлик даврларини оғриқ-алам, бесаводлик ва изоляция сўқмоқларида кечиряптилар. Бу ёқда суриялик аёллар кўплаб хавф-хатарларга дуч келиб, қашшоқлик, йўқлик, муҳтожлик, ёлғизликдан эзиляптилар, ҳатто барча соҳада эксплуатацияга дуч келмоқдалар. Ўтган шу ўн йил мобайнида қонхўр режим жиноятларининг тўхтовсиз давом этиши жамиятнинг энг заиф шахслари бўлмиш аёллар ва болаларга ёмон таъсир қилаётгани халқаро ташкилотлар томонидан хабар қилинди ва ҳамон хабар қилинмоқда. Чунки мусулмонлар юртларидаги инсонийлик туйғуларидан маҳрум бўлган ҳукмдорлар, ҳатто бутун халқаро ҳамжамият ушбу оғир шароитларда ҳаёт кечираётган болалар ва аёллардан воз кечишди.
Хўш, Халифаликдан бошқа ким суриялик болаларга йўқотган нарсалари бадалини ўтаб, аёлларнинг азоб-уқубатига барҳам бериши мумкин?!
Бугун Суриядаги ва зулму зўравонлик бўлаётган бошқа исломий юртлардаги миллионлаб болалар ва аёлларнинг орзуси барқарорлик ва хавфсизлик бўлиб қолди. Бас, буни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдан бошқа ҳеч бир давлат рўёбга чиқармайди. Ислом Умматининг ҳимоя қилувчи қалқони бўлмиш ушбу Халифалик барча азоб-уқубатларимизга чек қўяди, юртларимиз ва армияларимизни бирлаштиради, Умматнинг аёллари ва болалари орзусини рўёбга чиқариб, уларни тинч, хавфсиз ва фаровон ҳаёт билан таъминлайди. Чунки буларни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг аҳкомларини татбиқ қилмасдан амалга ошириб бўлмайди.
Сўзимиз ниҳоясида, ҳар доимгидек сизларга чин сўзимизни такрорлаймиз: Суриядаги ва барча мусулмон юртлардаги аёллар ва болалар уларнинг ишларини бошқарадиган бир сиёсий тузумга, яъни, Уммат учун ғамхўр, ҳимоячи ва хизматчи бўлган ҳукмдорга жуда муҳтож бўлиб қолди. Аллоҳим, биз Сендан худди бирор уловнинг йўлда қоқилиши сабабли Аллоҳ олдида жавоб беришдан қўрққан Умар ибн Хаттобдек ҳамда қушлар оч қолмасин дея адирларга дон сепган Умар ибн Абдулазиздек бизнинг ишимиз борасида Аллоҳдан қўрқадиган мусулмон ҳукмдорни сўраймиз. Ана шунда Ислом Уммати қайтадан азиз-кучли Умматга айланади. Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.
﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاء وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) ўзи истаган кишиларига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти
Муслима синглимиз Роҳиланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги
Насроний аёлга никоҳ қилганда валий тўғрисидаги саволга жавоб